язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси/ Ўзбекистон Республикасининг 10.08.2015 й. ЎРҚ-389-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 29.07.2015 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 06.08.2015 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

10.08.2015 й.

N ЎРҚ-389



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 29 июлда қабул қилинган

Сенат томонидан 2015 йил 6 августда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги 632-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 18-модда) 21-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги йўқотилиши мумкин";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги 746-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборот номаси, 2007 йил, N 6, 249-модда; 2008 йил, N 9, 487-модда, N 12, 636-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2012 йил, N 9/2, 244-модда) 14-моддасига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларини ижро этиш мақсадида ўтказилган текширувлар давомида давлат бошқаруви органлари ва ҳокимларнинг қонун ҳужжатлари нормаларига номувофиқ бўлган ҳужжатлари аниқланган тақдирда, Бош прокурор бу ҳужжатларни тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритади.

Давлат бошқаруви органлари ва ҳокимларнинг ҳужжатлари фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини жиддий равишда камситаётган бўлса, Бош прокурор бу ҳужжатларни тўхтатиб туриш ёхуд бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига таклифлар киритиши мумкин";

учинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги 818-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 12, 465-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда) 6-моддасига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги тақдимномаларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";

тўртинчи - еттинчи қисмлари тегишинча олтинчи - тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 43-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги "д-1" банд билан тўлдирилсин:

"д-1) озодликни чеклаш";


2) 44-модда учинчи қисмининг:

биринчи жумласи "қамоқ" деган сўздан кейин "озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи жумласидаги "ёки хизмат бўйича чеклаш ёхуд" деган сўзлар "хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 46-модданинг тўртинчи қисми "шу муддатга" деган сўзлардан кейин "озодликни чеклаш ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) қуйидаги мазмундаги 48-1-модда билан тўлдирилсин:


"48-1-модда. Озодликни чеклаш


Озодликни чеклаш суд томонидан маҳкумга нисбатан яшаш жойини у ёки бу сабаб билан тарк этишни бутунлай тақиқлашдан ёки сутканинг муайян вақтида яшаш жойидан чиқишни чеклашдан иборат.

Озодликни чеклаш олти ойдан беш йилгача муддатга тайинланади ҳамда суд томонидан белгиланадиган органлар назорати остида ўталади. Озодликни чеклаш, уни маҳкумнинг яшаш жойида ўташ шартлари содир этилган қилмишнинг хусусияти ва суд чиқарган қарорни ижро этишдан бўйин товлашнинг олдини олиш ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан белгиланади.

Қўлланилаётган тақиқнинг (чеклашнинг) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, суд маҳкумнинг зиммасига қуйидаги қўшимча тақиқларни (чеклашларни) юклаши мумкин:

муайян жойларга бормаслик;

оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик;

муайян фаолият билан шуғулланмаслик;

муайян буюмларга эга бўлмаслик ёки уларни ўзида сақламаслик;

транспорт воситасини бошқармаслик;

маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини, иш ва (ёки) ўқиш жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига чиқмаслик;

муайян шахслар билан алоқа ўрнатмаслик;

алоқа воситаларидан, шу жумладан, Интернетдан фойдаланмаслик;

алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик.

Суд озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахснинг зиммасига ўзи етказган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш, ишга ёки ўқишга жойлашиш мажбуриятларини, шунингдек унинг тузалишига кўмаклашувчи бошқа мажбуриятларни юклаши мумкин.

Агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд маҳкумга нисбатан илгари тайинланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиши мумкин.

Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин. Жазони ўташдан бўйин товлаш вақти ўталган жазо муддатига қўшиб ҳисобланмайди.

Озодликни чеклаш ҳарбий хизматчилар, чет эл фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга нисбатан тайинланмайди";


5) 50-модданинг олтинчи қисмидаги "тўртдан уч" деган сўзлар "учдан икки" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 61-модда:

биринчи қисмининг "а" банди "қамоқ" деган сўздан кейин "озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми "қамоқ" деган сўздан кейин "озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 62-модда биринчи қисмининг "а" банди "қамоқ" деган сўздан кейин "озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


8) 63-модданинг матни "қамоқ" деган сўздан кейин "озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9) 73-модданинг биринчи қисми "хизмат бўйича чеклаш" деган сўзлардан кейин "озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10) 74-модданинг:

биринчи қисми "Озодликдан маҳрум этилган" деган сўзлардан кейин "озодлиги чекланган" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади";


11) 78-модданинг "г" банди "қамоқ" деган сўздан кейин "ёки озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


12) 81-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги "в-1" банд билан тўлдирилсин:

"в-1) озодликни чеклаш";


13) қуйидаги мазмундаги 84-1-модда билан тўлдирилсин:


"84-1-модда. Озодликни чеклаш


Озодликни чеклаш вояга етмаган маҳкумларга нисбатан асосий жазо чораси сифатида олти ойдан икки йилгача муддатга тайинланади";


14) 89-модданинг биринчи қисми "озодликдан маҳрум қилишга" деган сўзлардан кейин "озодликни чеклашга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


15) 90-модданинг:

биринчи қисми "озодликдан маҳрум қилиш" деган сўзлардан кейин "озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш ёки озодликни чеклаш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади";


16) 98-модданинг, 156-модда иккинчи қисмининг, 176-модда биринчи қисмининг, 207-модда учинчи қисмининг, 230, 231-моддалар биринчи қисмларининг, 257, 258, 259 ва 262-моддалар иккинчи қисмларининг санкцияларидаги "беш йилгача" деган сўзлар "икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 99, 120-моддаларнинг, 130-1-модда иккинчи қисмининг, 139-модда учинчи қисмининг, 163, 251-1-моддалар биринчи қисмларининг ва 277-модда иккинчи қисмининг санкцияларидаги "уч йилгача" деган сўзлар "бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 100, 101-моддаларнинг, 102, 105-моддалар биринчи қисмларининг, 112-модда учинчи қисмининг, 122-модда иккинчи қисмининг, 235-модда биринчи қисмининг ва 238-модда иккинчи қисмининг санкциялари "ёки" деган сўздан кейин "бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


19) 103-модда биринчи қисмининг, 110-модда иккинчи қисмининг, 114-модда учинчи қисмининг, 129-модда иккинчи қисмининг, 188-модда учинчи қисмининг, 247 ва 251-моддалар биринчи қисмларининг санкциялари "ишлари ёки" деган сўзлардан кейин "икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


20) 104-модда биринчи қисмининг, 105-модда иккинчи қисмининг, 113, 117-моддалар учинчи қисмларининг, 128-модда иккинчи қисмининг, 130-модда учинчи қисмининг, 135, 137-моддалар биринчи қисмларининг, 138, 154-1-моддалар иккинчи қисмларининг, 162-модда биринчи қисмининг, 163-модда иккинчи қисмининг, 165-модда биринчи қисмининг, 166-модда иккинчи қисмининг, 173, 213, 225-моддалар учинчи қисмларининг, 235-модда иккинчи қисмининг, 238-модда учинчи қисмининг, 250, 251-1, 253-моддалар иккинчи қисмларининг, 256-модда учинчи қисмининг, 267-модда биринчи қисмининг, 269, 276-моддалар иккинчи қисмларининг ва 277-модда учинчи қисмининг санкциялари "уч йилдан" деган сўзлардан олдин "уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


21) 106-модданинг, 110-модда биринчи қисмининг, 113, 117-моддалар иккинчи қисмларининг, 127, 128-моддалар биринчи қисмларининг санкциялари "қамоқ" деган сўздан кейин, 136-модданинг санкцияси "қамоқ билан" деган сўзлардан кейин, 141-модда иккинчи қисмининг, 146-модданинг, 169-модда биринчи қисмининг, 171-модда иккинчи қисмининг, 193-модданинг, 198-модда иккинчи қисмининг, 203, 216-1-моддаларнинг, 216-2, 217-моддалар биринчи ва иккинчи қисмларининг, 229-2-модданинг, 241, 244-1, 250, 250-1, 269 ва 276-моддалар биринчи қисмларининг санкциялари "қамоқ" деган сўздан кейин "ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан, 194, 195, 196-моддалар иккинчи қисмларининг санкциялари "маҳрум қилиб" деган сўзлардан кейин "бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


22) 112-модда иккинчи қисмининг санкцияси "ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки бир йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


23) 113-модда бешинчи қисмининг, 116-модда учинчи қисмининг, 131-модда иккинчи қисмининг, 147-модданинг, 158-модда учинчи қисмининг, 204-модда иккинчи қисмининг, 216, 218-моддаларнинг, 219, 232-моддалар иккинчи қисмларининг, 233, 248, 252 ва 271-моддалар биринчи қисмларининг санкциялари "қамоқ" деган сўздан кейин "ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


24) 121 ва 257-1-моддалар иккинчи қисмларининг санкциялари "ишлари ёки" деган сўзлардан кейин "уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


25) 124-модданинг санкцияси "жарима ёхуд" деган сўзлардан кейин, 159-модда иккинчи қисмининг, 171, 184, 202-моддалар учинчи қисмларининг санкциялари "жарима ёки" деган сўзлардан кейин, 206-1-модда учинчи қисмининг санкцияси "маҳрум қилиб" деган сўзлардан кейин ва 223-модда биринчи қисмининг санкцияси "жарима ёки" деган сўзлардан кейин "уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


26) 126-модданинг, 138, 156-моддалар биринчи қисмларининг, 179-модданинг, 180, 181, 181-1, 186-2-моддалар биринчи қисмларининг, 197, 199, 200-моддаларнинг, 201-модда биринчи қисмининг, 208-модданинг, 236-модда биринчи қисмининг, 239-модданинг, 253, 257, 258, 259, 260, 268, 270 ва 274-моддалар биринчи қисмларининг санкциялари "уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан, 261-модданинг санкцияси "маҳрум қилиб" деган сўзлардан кейин, "бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


27) 130 ва 214-моддалар иккинчи қисмларининг санкциялари "уч йилгача" деган сўзлардан олдин "бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


28) 132-модда иккинчи қисмининг, 177, 185-1-моддалар учинчи қисмларининг санкциялари "жарима ёки" деган сўзлардан кейин, 206-1-модда иккинчи қисмининг санкцияси "маҳрум қилиб" деган сўзлардан кейин, 224-модда иккинчи қисмининг санкцияси "жарима солиш ёки" деган сўзлардан кейин, 225 ва 234-моддалар иккинчи қисмларининг санкциялари "жарима ёки" деган сўзлардан кейин "бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


29) 132-модданинг учинчи қисми, 167, 168, 173-моддаларнинг тўртинчи қисмлари, 180, 181, 181-1-моддаларнинг иккинчи қисмлари, 184, 198, 202-моддаларнинг тўртинчи қисмлари ва 233-модданинг иккинчи қисми "озодликдан" деган сўздан олдин "озодликни чеклаш ва" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


30) 127, 133-моддалар иккинчи қисмларининг, 145-модда учинчи қисмининг, 244-1, 268, 270-моддалар иккинчи қисмлари, 273-модда биринчи қисмининг ва 274-модда иккинчи қисмининг санкциялари "қамоқ" деган сўздан кейин, "ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан, 201, 236-моддалар иккинчи қисмларининг санкциялари "маҳрум қилиб", "маҳрум этиб" деган сўзлардан кейин "уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


31) 134-модданинг ва 155-1-модда биринчи қисмининг санкциялари "уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


32) 205 ва 206-моддалар биринчи қисмларининг санкциялари "ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


33) 142-модданинг, 166, 186-1, 186-3-моддалар биринчи қисмларининг, 241-модда иккинчи қисмининг, 241-1, 249-моддаларнинг, 251-1-модда тўртинчи қисмининг, 254, 255, 263-моддалар биринчи қисмларининг ва 275-модданинг санкциялари "ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


34) 144, 145, 173, 184, 186-моддалар иккинчи қисмларининг, 198-модда учинчи қисмининг, 202, 213, 227, 228-1 ва 256-моддалар иккинчи қисмларининг санкциялари "икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


35) 159-модда биринчи қисмининг санкцияси "жарима ёки" деган сўзлардан кейин, 175-модда иккинчи қисмининг санкцияси "этилган ҳолда" деган сўзлардан кейин, 205, 206, 209-моддалар иккинчи қисмларининг санкциялари "маҳрум қилиб" деган сўзлардан кейин, 210-модда биринчи қисмининг санкцияси "этилган ҳолда" деган сўзлардан кейин, 211, 212-моддалар биринчи қисмларининг ва 237-модда иккинчи қисмининг санкциялари "жарима ёки" деган сўзлардан кейин "икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


36) 167, 168-моддалар иккинчи қисмларининг ва 182-модда биринчи қисмининг санкциялари "икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


37) 102, 169, 228, 250-1 ва 255-2-моддалар иккинчи қисмларининг санкциялари "икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


38) 175-модданинг учинчи қисми "қамоқ" деган сўздан кейин "озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


39) 178-модда биринчи қисмининг санкцияси "уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш" деган сўзлардан кейин "ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


40) 184-1-модда иккинчи қисмининг санкцияси "икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки бир йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


41) 184-1-модда учинчи қисмининг, 226 ва 278-6-моддалар биринчи қисмларининг санкциялари "жарима ёки" деган сўзлардан кейин "икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


42) 184-1-модда тўртинчи қисмининг санкцияси "маҳрум қилиш" деган сўзлардан кейин "ёки бир йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


43) 209-модда биринчи қисмининг санкцияси "икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


44) 255-2 ва 257-1-моддалар биринчи қисмларининг санкциялари "икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


45) 224 ва 228-моддалар учинчи қисмларининг санкциялари "икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки икки йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


46) 226-модда иккинчи қисмининг санкцияси "икки" деган сўздан олдин "икки йилдан тўрт йилгача озодликни чеклаш ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


47) 278-2-модда иккинчи қисмининг санкцияси "бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


48) 278-4-модда:

биринчи қисмининг санкцияси "бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки икки йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг санкцияси "бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


49) 278-5-модда:

биринчи қисмининг санкцияси "жарима ёки" деган сўзлардан кейин "икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг санкцияси "икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари" деган сўзлардан кейин "ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


50) 278-6-модда иккинчи қисмининг санкцияси "икки" деган сўздан олдин "икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 468-модда қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1) озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм этилган шахс учун белгиланадиган тақиқлар (чеклашлар)";


2) 539-модда:

номидаги ва матнидаги "ва ахлоқ тузатиш ишларини" деган сўзлар "ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матнидаги "44 ва 46-моддаларига" деган сўзлар "44, 46 ва 48-1-моддаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 541-модданинг биринчи қисмидаги "жарима солишни ва ахлоқ тузатиш ишларини" деган сўзлар "жарима солишни, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 542-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жарима жазосига, ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жарима жазосини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни чеклашни жазонинг бошқа турлари билан алмаштириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиши учун судга узрсиз сабабларга кўра келмаган тақдирда, жазони ижро этувчи органнинг тақдимномаси маҳкум йўқлигида кўриб чиқилиши мумкин. Жарима жазоси ёки ахлоқ тузатиш ишлари қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан, шунингдек озодликни чеклаш озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилган тақдирда суд маҳкумга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ва қидирув эълон қилиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиши керак".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 17-1-модда билан тўлдирилсин:


"17-1-модда. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео

қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл

ҳаракати қоидаларини бузганлик учун шахсларнинг

маъмурий жавобгарлиги


Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилади.

Юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳисобга олинмайди, ушбу Кодекс 321-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно.

Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан берилган шикоятни кўриб чиқиш жараёнида тегишли транспорт воситасига ҳуқуқбузарлик қайд этилган пайтда эгалик қилган шахс аниқланса ёхуд мазкур транспорт воситаси бошқа шахсларнинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракатлари натижасида транспорт воситаси мулкдорининг эгалигидан чиқиб кетганлиги аниқланса, транспорт воситасининг мулкдори ўзига тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун маъмурий жавобгарликдан озод этилади";


2) 28-модданинг иккинчи қисмидаги "128-3-моддасининг тўртинчи қисмида" деган сўзлар "128-3-моддасининг бешинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 36-модданинг биринчи қисмидаги "икки ойдан" деган сўзлар "бир йилдан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 127-модданинг:

номидаги "товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларидан фойдаланиш" деган сўзлар "товуш чиқарувчи, ёритувчи ва бошқа қурилмаларидан фойдаланиш, уларни ўрнатиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг диспозицияси "худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 128-3-модда:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши, -

энг кам иш ҳақининг етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши, -

энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


6) 245-модданинг биринчи қисмидаги "128-3-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида" деган сўзлар "128-3-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 248-модданинг:

биринчи қисмидаги "128-3-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар "128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми:

5 ва 6-бандларидаги "128-3-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар "128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

7-бандидаги "128-3-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар "128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 128-4-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 256-модданинг:

биринчи қисмидаги "128-3-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар "128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми учинчи хатбошисидаги "128-3-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида" деган сўзлар "128-3-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 276-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлар қуйидаги воситалар: маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг тушунтиришлари ҳамда жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувлари, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар, ашёлар ва ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисидаги баённома, овозли ёзувлардан, видеоёзувлардан, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, шунингдек бошқа материаллар билан белгиланади";


10) 283-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмайди";


11) 291-модда:

биринчи қисмининг "а" банди "126-моддасида" деган сўзлардан кейин "127-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича транспорт воситаларини жарима солиш ҳақидаги қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ўтгач, жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб туриш тўғрисида ёзма кўрсатма беради";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


12) 294-модданинг иккинчи қисмидаги "ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган" деган сўзлардан кейин "ҳолларда, шунингдек ушбу Кодекс 309-1-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


13) қуйидаги мазмундаги 309-1-модда билан тўлдирилсин:


"309-1-модда. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео

қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати

қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда

жарима солиш тўғрисидаги қарор


Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича жарима солиш тўғрисидаги қарор маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг иштирокисиз чиқарилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарор махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, юридик кучга эга бўлган электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади ҳамда ушбу ҳужжатни тузган ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг кўчирма нусхаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари қўлланилган ҳолда олинган материаллар илова қилиниб, электрон ҳужжатни қоғоздаги ҳужжатга айлантириш йўли билан тайёрланади ҳамда мазкур қарор чиқарилган кундан эътиборан уч кун ичида буюртма почта жўнатмаси тарзида ҳуқуқбузарга юборилади.

Жарима солиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарилган сана ва жой; уни чиқарган органнинг номи, шахснинг лавозими ва фамилияси; маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт, жой ва ҳолатлар ушбу Кодекс Махсус қисмининг мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси, моддасининг қисми кўрсатилган ҳолда; махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган транспорт воситасининг ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги давлат рақам белгиси билан туширилган тасвири; қабул қилинган қарор, тайинланган жаримани тўлаш тартиби ва муддатлари, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят беришнинг процессуал тартиби";


14) 321-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги бўйича иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилиб, қарор бекор қилинган тақдирда, мазкур иш маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан у илгари содир этган ҳуқуқбузарликларнинг такрорийлигини инобатга олган ҳолда умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим";

учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


15) 332-модда:

биринчи қисми "ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим" деган сўзлардан кейин "ушбу модданинг иккинчи қисми бундан мустасно"деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда эса, шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тўлаши лозим";

иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 988-модданинг биринчи қисми "бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 1001-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаган давлат содир этилган айбли ҳаракатлари террорчиликка қарши операция ўтказилишига сабаб бўлган шахсга нисбатан тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда; 2008 йил, N 4, 187-модда, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 4, 136-модда, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 9, 334-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 14-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи "қамоқ" ва "томонидан" деган сўзлардан кейин тегишинча "озодликни чеклаш" ва "ёки суд белгилайдиган бошқа орган томонидан" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) III бўлимнинг номидаги "ҚАМОҚ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ" деган сўзлар "ҚАМОҚ ВА ОЗОДЛИКНИ ЧЕКЛАШ ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОЛАРНИ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) қуйидаги мазмундаги 8-1-боб билан тўлдирилсин:


"8-1-боб. ОЗОДЛИКНИ ЧЕКЛАШ

ТАРИҚАСИДАГИ ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ


44-1-модда. Жазони ижро этиш тартиби


Озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ижро этиш маҳкумнинг яшаш жойидаги ички ишлар органларининг жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан ёки суд белгилайдиган, маҳкумларнинг суд белгилаган тақиқларга (чеклашларга) риоя этиши устидан назоратни амалга оширадиган бошқа орган томонидан амалга оширилади.


44-2-модда. Озодликни чеклаш муддатини ҳисоблаш


Озодликни чеклаш муддати маҳкум жазоларни ижро этиш инспекцияларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Маҳкум узрли сабабларсиз ўзбошимчалик билан яшаш жойида бўлмаган вақти озодликни чеклаш муддатига қўшиб ҳисобланмайди.


44-3-модда. Озодликни чеклаш тариқасидаги

жазони ўташ тартиби


Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс суд томонидан белгиланган тақиқларга (чеклашларга) риоя этиши, шунингдек ўзининг жазони ўташи билан боғлиқ масалалар бўйича оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар бериш учун чақирув бўйича жазоларни ижро этиш инспекциясига келиши шарт.

Озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахсга нисбатан электрон кузатув воситалари қўлланилиши мумкин.

Муайян вақтда яшаш жойидан кетишга, тегишли маъмурий ҳудуд доирасида жойлашган маълум жойларга боришга ёхуд тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан чиқиш учун рухсатнома, шунингдек яшаш жойини ўзгартириш учун рухсатнома жазоларни ижро этиш инспекцияси томонидан берилади. Қарор тақиқларнинг (чеклашларнинг) хусусиятидан, маҳкумнинг шахсидан, унинг хулқ-атворидан, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигидан келиб чиқиб, алоҳида ҳолларда қабул қилинади.

Уй-жойидан чиқиб кетишига бутунлай тақиқ белгиланган маҳкумнинг доимий яшаш жойидан кетиши учун рухсатномага, маҳкумнинг тегишли маъмурий ҳудуд доирасидан чиқиши учун рухсатномага, шунингдек маҳкумнинг яшаш жойини ўзгартириши учун рухсатномага прокурор томонидан санкция берилади.

Агар озодликни чеклаш тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказган моддий ва маънавий зарарининг ўрнини қоплаган бўлса, жазоларни ижро этиш инспекцияси илгари маҳкумга белгиланган тақиқларни (чеклашларни) тўлиқ ёки қисман бекор қилиш тўғрисида судга тақдимнома киритади.


44-4-модда. Озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташ

тартиби ва шартларини бузганлик учун жавобгарлик


Озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташ тартиби ва шартлари маҳкум томонидан бузилганлиги учун жазоларни ижро этиш инспекцияси унга нисбатан огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо чорасини қўллайди.

Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, жазоларни ижро этиш инспекцияси судга маҳкум учун озодликни чеклашнинг ўталмаган муддатини жазонинг бошқа турига алмаштириш ҳақида тақдимнома киритади.

Қуйидагилар озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товловчилар деб эътироф этилади:

а) ўзига нисбатан суд томонидан белгиланган тақиқларни (чеклашларни) бузишга йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида огоҳлантириш тарзида интизомий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида жазони ўташ тартиби ва шартларини бузишга йўл қўйган маҳкум;

б) ўзига нисбатан техник назорат воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузган маҳкум;

в) яшаш жойидан яширинган, қаерда эканлиги уч суткадан ортиқ вақт ичида аниқланмаган маҳкум;

г) яшаш жойидаги жазоларни ижро этиш инспекциясига белгиланган муддатдан уч суткадан ортиқ вақт мобайнида келмаган маҳкум";


4) 168-модданинг биринчи қисми "қамоқ" деган сўздан кейин "озодликни чеклаш" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги 160-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-342-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 333-модда; 2014 йил, N 12, 343-модда) 42-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари чиқариб ташлансин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги 167-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 15-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда) 23-моддасининг биринчи қисмидаги "тартибда қопланади" деган сўзлар "тартибда давлат томонидан қопланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-371-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, N 5, 129-модда) 13-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошиси еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


12-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Халқ сўзи", 2015 йил 11 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 17 август, 32-сон, 425-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2015 йил, 8-сон, 310-модда