Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида /

Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2001 й. 310-II-сон "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.12.2001 й.

N 310-II



МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ҲАМДА

ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ

ЖАМИЯТЛАР ТЎҒРИСИДА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларнинг тузилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли

жамиятлар тўғрисидаги қонунчилик

Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.


3-модда. Масъулияти чекланган жамият

Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорларда улушларга бўлинган хўжалик жамияти масъулияти чекланган жамият деб ҳисобланади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.

Масъулияти чекланган жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар.


4-модда. Қўшимча масъулиятли жамият

Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган хўжалик жамияти қўшимча масъулиятли жамият деб ҳисобланади. Бундай жамиятнинг иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли  мол-мулклари билан ҳамма учун бир хил бўлган ва қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар.

Қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари жавобгарлигининг энг юқори миқдори қўшимча масъулиятли жамиятнинг уставида назарда тутилади.

Иштирокчилардан бири тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганида унинг қўшимча масъулиятли жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг қўшган ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади.


5-модда. Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча

масъулиятли жамиятларнинг ҳуқуқий ҳолати

Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият (бундан буён матнда жамият деб юритилади) қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.

Жамият қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа юридик шахсларнинг муассиси бўлишга ёки уларнинг устав фондида (устав капиталида) бошқача тарзда иштирок этишга, ваколатхоналар ва филиаллар тузишга ҳақлидир.

Жамият, агар унинг таъсис ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, номуайян муддатга тузилади.

Жамият ўзининг тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган ва жамиятнинг жойлашган ери кўрсатилган думалоқ муҳрга эга бўлишга ҳақли. Жамиятнинг муҳрида унинг фирма номи жамиятнинг танловига кўра бошқа тилларда ҳам ифодаланиши мумкин.

Жамият ўзининг фирма номи ёзилган штампларига ва бланкаларига, ўз эмблемасига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларини, товарлар, ишлар ва хизматларни индивидуаллаштирувчи ўзга воситаларга эга бўлишга ҳақли.

Жамият ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан ҳуқуқларни олиши, мажбуриятларга эга бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

Жамият қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолият турларини амалга ошириши мумкин.

Рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланадиган айрим фаолият турлари билан жамият фақат лицензия асосида шуғулланиши мумкин.

Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли барча мол-мулк билан жавобгар бўлади.

Жамият ўз иштирокчиларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.

Жамиятнинг тўловга қобилиятсизлиги иштирокчи сифатидаги шахснинг айби туфайли вужудга келган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.

Давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг органлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.



6-модда. Жамиятнинг фирма номи ва

унинг жойлашган манзили

Жамият давлат тилидаги ва бир вақтда жамиятнинг ихтиёрига биноан бошқа тиллардаги тўлиқ фирма номига эга бўлиши лозим ва қисқартирилган фирма номига эга бўлишга ҳақлидир.

Масъулияти чекланган жамиятнинг тўлиқ фирма номи жамиятнинг тўлиқ номини ва "масъулияти чекланган жамият" сўзларини ўз ичига олиши керак. Масъулияти чекланган жамиятнинг қисқартирилган фирма номи унинг тўлиқ ёки қисқартирилган номини ҳамда "масъулияти чекланган жамият" деган сўзларни ёки MChJ аббревиатурасини ўз ичига олиши керак.

Қўшимча масъулиятли жамиятнинг тўлиқ фирма номи жамиятнинг тўлиқ номини ва "қўшимча масъулиятли жамият" деган сўзларни ўз ичига олиши керак. Қўшимча масъулиятли жамиятнинг қисқартирилган фирма номи жамиятнинг тўлиқ ёки қисқартирилган номини ҳамда "қўшимча масъулиятли жамият" деган сўзларни ёки QMJ аббревиатурасини ўз ичига олиши керак.

Жамиятнинг фирма номи унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини акс эттирувчи, шу жумладан чет тиллардан ўзлаштирилган бошқа атамалар ва аббревиатураларни, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ўз ичига олиши мумкин эмас.

Чет элликлар иштирокида ташкил этилаётган жамиятнинг фирма номига унинг муассислари қайси давлатга мансублигини кўрсатувчи қайд киритилиши мумкин.

Жамиятнинг жойлашган манзили унинг давлат рўйхатидан ўтказилган жойига қараб белгиланади. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларида унинг бошқарув органлари доимий жойлашган ер ёки унинг асосий фаолияти юритиладиган жой жамиятнинг жойлашган манзили деб белгиланиши мумкин.

Жамият у билан алоқа амалга ошириладиган почта манзилига эга бўлиши лозим ва юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органни ўзининг почта манзили ўзгаргани тўғрисида хабардор қилиши шарт.


7-модда. Жамиятнинг иштирокчилари

Юридик ва жисмоний шахслар жамиятнинг иштирокчилари бўладилар.

Қонунда айрим тоифадаги жисмоний шахсларнинг жамиятда иштирок этиши тақиқланиши ёки чекланиши мумкин.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, жамиятнинг иштирокчилари бўлишга ҳақли эмаслар.

Жамият бир шахс томонидан таъсис этилиши мумкин бўлиб, у жамиятнинг ягона иштирокчисига айланади. Жамият кейинчалик бир иштирокчиси бўлган жамиятга айланиши мумкин.

Жамият ягона иштирокчи сифатида битта шахсдан иборат бошқа жамиятга эга бўлиши мумкин эмас, бир акциядордан иборат акциядорлик жамияти жамиятнинг ягона иштирокчиси бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Жамият иштирокчиларининг сони эллик кишидан ошмаслиги лозим.

Агар жамият иштирокчиларининг сони ушбу модданинг олтинчи қисмида белгиланган меъёрдан ошиб кетса, жамият бир йил ичида акциядорлик жамияти ёки ишлаб чиқариш кооперативи этиб қайта тузилиши керак. Агар кўрсатилган муддат давомида жамият қайта тузилмаса ва жамият иштирокчиларининг сони белгиланган меъёрга қадар камаймаса, у юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг талабига биноан суд тартибида тугатилиши керак.

Жамият иштирокчилари ўртасида муросасиз зиддиятлар сабабли қарор қабул қилиш учун етарли овозлар сони мавжуд бўлмаганлиги туфайли жамиятни бошқариш масалалари юзасидан келишувга эришиш мумкин бўлмаган тақдирда, низоли вазият суд тартибида ҳал этилади.


8-модда. Жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари

Жамият иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар:

ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш;

қонунчиликда ва жамият таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш;

фойдани тақсимлашда иштирок этиш;

жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушини ёхуд унинг бир қисмини ушбу Қонунда ва жамиятнинг уставида назарда тутилган тартибда мазкур жамиятнинг бир ёки бир неча иштирокчисига  сотиш ёки ўзга тарзда уларнинг фойдасига воз кечиш;

жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқиш;

жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг  бир қисмини ёки унинг қийматини олиш.

Жами улушлари жамият устав фондининг (устав капиталининг) камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда  қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан  суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.

Жамият иштирокчилари қонунчиликда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.


9-модда. Жамият иштирокчиларининг мажбуриятлари

Жамият иштирокчилари:

ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари;

жамият фаолияти тўғрисидаги сир тутилган ахборотни ошкор қилмасликлари шарт.

Жамият иштирокчиларининг қонунчиликда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.


II БОБ. ЖАМИЯТНИ ТАЪСИС ЭТИШ

10-модда. Жамиятни таъсис этиш тартиби

Жамиятнинг муассислари таъсис шартномасини тузадилар ва жамият уставини тасдиқлайдилар, ушбу Қонун 11-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Жамият муассислари жамиятнинг ижро этувчи органларини сайлайдилар (тайинлайдилар), шунингдек жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) пулсиз ҳиссалар қўшилган тақдирда, уларнинг пул баҳосини тасдиқлайдилар. Жамият уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек жамият муассислари киритадиган ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади. Бошқа қарорлар жамиятнинг муассислари томонидан ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.

Жамиятнинг муассислари жамиятни таъсис  этиш билан боғлиқ ва уни давлат рўйхатидан ўтказишга қадар юзага келган мажбуриятлар юзасидан солидар жавобгар бўладилар. Жамият муассисларнинг уни таъсис этиш билан боғлиқ мажбуриятлари юзасидан, уларнинг ҳаракатлари кейинчалик жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан маъқулланган тақдирдагина жавобгар бўлади.


11-модда. Жамиятнинг таъсис ҳужжатлари

Жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави жамият таъсис ҳужжатлари деб ҳисобланади.

Агар жамият бир шахс томонидан таъсис этилса, шу шахс тасдиқлаган устав жамиятнинг таъсис ҳужжати ҳисобланади. Жамият иштирокчиларининг сони икки ва ундан ортиқ кишига кўпайса, улар ўртасида таъсис шартномаси тузилиши керак.

Жамият иштирокчисининг, аудиторнинг ёки исталган манфаатдор шахснинг талабига биноан жамият уларга жамиятнинг таъсис ҳужжатлари билан, шу жумладан унга киритилган ўзгартишлар билан танишиш имкониятини бериши шарт. Жамият иштирокчисининг талабига биноан жамият унга жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави нусхаларини бериши шарт. Нусхаларни берганлик учун жамият томонидан олинадиган ҳақ уларни тайёрлашга кетган харажатлардан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши қарорига биноан киритилади. Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар қонунчиликда назарда тутилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради. Ваколатхоналар ва филиаллар ташкил этилиши, шунингдек жамиятнинг почта манзили ўзгариши билан боғлиқ ўзгартишлар киритилган ҳолларда, бундай ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.

Таъсис шартномаси қоидалари билан жамият устави қоидалари мос келмаган ҳолларда жамият устави қоидалари учинчи шахслар ва жамият иштирокчилари учун устувор кучга эга бўлади.



12-модда. Жамиятнинг таъсис шартномаси

Таъсис шартномасида жамиятнинг муассислари жамиятни тузиш мажбуриятини оладилар ва уни тузиш юзасидан биргаликдаги фаолият тартибини белгилайдилар. Таъсис шартномасида қуйидагилар ҳам белгиланади:

жамият муассисларининг (иштирокчиларининг) таркиби;

жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори ва жамият ҳар бир муассиси (иштирокчиси) улушининг миқдори;

жамият таъсис этилаётганда унинг устав фондига (устав капиталига) ҳиссаларни қўшиш тартиби, миқдори, усуллари ва муддатлари;

ҳиссаларни қўшиш бўйича мажбуриятларини бузганлик учун жамият муассисларининг (иштирокчиларининг) жавобгарлиги;

жамиятнинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида фойда ва зарарларни тақсимлаш шартлари ва тартиби;

жамият органларининг таркиби ва жамият иштирокчиларининг жамиятдан чиқиш тартиби.


13-модда. Жамият устави

Жамият уставида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

жамиятнинг тўлиқ ва қисқартирилган фирма номи;

жамият фаолиятининг предмети;

жамиятнинг почта манзили тўғрисидаги маълумотлар;

жамият органларининг таркиби ва ваколатлари тўғрисидаги, шу жумладан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига кирувчи масалалар тўғрисидаги, жамият органлари томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан қарорлар бир овоздан ёки квалификацион кўпчилик овоз билан қабул қилинадиган масалалар тўғрисидаги маълумотлар;

жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;

жамият ҳар бир иштирокчиси улушининг миқдори ва номинал қиймати тўғрисидаги маълумотлар;

...
Время: 0.0463
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск