Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.12.2005 й. 276-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 21 декабрдаги

276-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари

тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом:

давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткасига мувофиқ (кейинги ўринларда "тариф сеткаси" деб юритилади), уларни молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган давлат муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча тўлов, устамалар ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг ягона принципларини белгилайди;

мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган давлат муассасаларининг нотиббиёт мутахассисларига (биологлар, зоологлар ва паразитологлар ҳамда мутахассисларнинг бошқа тоифаларига) нисбатан ҳам қўлланилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони билан ташкил этилган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига татбиқ этилмайди;

бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси асосида ҳақ тўланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларининг ишчи ва хизматчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Давлат муассасалари режали бюджет маблағлари доирасида устамалар, қўшимча тўловлар ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган бошқа тўловлар миқдорларини белгиланган тартибда белгилайди. Бунда ходимларнинг малакаси ва улар томонидан бажариладиган ишларнинг мураккаблиги тариф сеткаси асосида белгиланадиган лавозим маошлари (ставкалар) миқдорларида ҳисобга олинган.



II. ТАРИФ СТАВКАЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


3. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тариф ставкалари тариф сеткаси асосида иш ҳақининг белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тегишли гуруҳларга киритилган соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари учун белгиланган тариф сеткасининг тегишли разряди тариф коэффициентига ва тузатиш коэффициентига кўпайтириш йўли билан белгиланади.

Соғлиқни сақлаш муассасалари гуруҳлари бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари белгиланади:

муассасаларнинг 1-гуруҳи учун - тегишли разряд тариф ставкасига 1,0 тузатиш коэффициенти;

муассасаларнинг 2-гуруҳи учун - тегишли разряд тариф ставкасига 1,03 тузатиш коэффициенти;

муассасаларнинг 3-гуруҳи учун - тегишли разряд тариф ставкасига 1,05 тузатиш коэффициенти;

муассасаларнинг 4-гуруҳи учун - тегишли разряд тариф ставкасига 1,15 тузатиш коэффициенти.


4. Иш ҳақи миқдорларини белгилаш барча ҳолларда асосий, ўриндошлик ва ўрнини босадиган лавозимлар (ишлар тури) бўйича амалга оширилади.


5. Тариф сеткаси бўйича разрядлар тиббиёт, фармацевтика ва раҳбар ходимлар лавозимлари бўйича белгиланади.


6. Ходимларга тариф ставкалари, қўшимча тўлов ва устамалар миқдорларини ўзгартириш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ўзгарганда - ушбу Фармон кучга кирган ойдан бошлаб;

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони берилганда - фахрий унвон берилган кундан бошлаб;

малака тоифаси берилганда - ҳузурида аттестация комиссияси ташкил этилган орган (муассаса)нинг буйруғига мувофиқ;

стаж учун устама миқдорини кўпайтириш ҳуқуқини берадиган стажнинг узлуксизлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлганда - стажнинг узлуксизлиги тўлган кундан бошлаб амалга оширилади.


7. Муассаса раҳбари ходимлар меҳнатига ўз вақтида ва тўғри ҳақ тўланиши учун жавоб беради. Меҳнат ҳақи нотўғри тўлангани аниқланган тақдирда раҳбар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хатоларни зудлик билан тузатиш ва бутун давр учун кам ҳисобланган (ортиқча ҳисобланган) тўловни тўлаш (ушлаб қолиш) чораларини кўриши шарт.



III. ТИББИЁТ ВА ФАРМАЦЕВТИКА

ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТГА

ҲАҚ ТЎЛАШ БЎЙИЧА РАЗРЯДЛАР

8. Кичик тиббиёт ходимлари учун тариф сеткаси бўйича қуйидаги разрядлар белгиланади:

Лавозимлар номи


Разряд


1. Барча номлардаги санитарка ва бошқа кичик тиббиёт ходимлари


1

2. Беморларни парвариш қилувчи кичик ҳамшира


1

3. Хўжалик бекаси


2

Туман касалхоналари ва ихтисослаштирилган клиникаларнинг реанимация бўлимлари (интенсив терапия бўлимлари)да ишлайдиган, беморларни парвариш қилувчи кичик ҳамшираларга, ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ногирон болалар учун "Мурувват" интернат уйларининг санитарка-энагалари тариф сеткаси бўйича 2-разряд белгиланади.

9. Ўрта тиббиёт ходимлари учун тариф сеткаси бўйича қуйидаги разрядлар белгиланади:

Лавозимлар номи


Разряд


1. Тиббий рўйхатдан ўтказувчи, дезинфектор

2


2. Барча номлардаги тиббиёт ҳамшираси, шафқат ҳамшираси, фельдшер, акушерка, лаборант, рентген лаборанти, тиббиёт статистиги, тиш техниги, тиббий-ижтимоий ходим


- тоифасиз


2

- II тоифа


3

- I тоифа


4

- олий тоифа


5

3. Операция ҳамшираси, анестезист-ҳамшира, реанимация ва интенсив терапия бўлимлари ҳамшираси, туғруғхона (бўлим)нинг акушеркаси, санитария врачининг ёрдамчиси, эпидемиолог врачнинг ёрдамчиси, паразитолог врачнинг ёрдамчиси, энтомологнинг ёрдамчиси

- тоифасиз


3

- II тоифа


4

- I тоифа


5

- олий тоифа


6

4. ҚВП филиали (бўлинма) фельдшери, акушеркаси; катта тиббий ҳамшира, катта фельдшер, катта акушерка; тиш врачи, шошилинч ёрдам катта фельдшери, ҳамширалик иши мутахассиси, етакчи тиббий ҳамшира


- тоифасиз


4

- II тоифа


5

- I тоифа


6

- олий тоифа


7

...
Время: 0.0028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск