Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ижтимоий таъминот / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.02.2013 й. 44-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 15 февралдаги

44-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кам таъминланган оилаларга ижтимоий

нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (кейинги ўринларда болали оилаларга нафақа деб аталади), бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа (кейинги ўринларда бола парвариши бўйича нафақа деб аталади) ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам (кейинги ўринларда моддий ёрдам деб аталади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш ва тўлаш қисмида амал қилиши, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур корхона ёки ташкилотлар маблағлари ҳисобидан нафақанинг ушбу тури тўланаётган оналарга татбиқ этилмайди.


3. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамнинг тўланадиган миқдорлари қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда белгиланади.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа эса - 12 ойга тайинланади, бироқ бола икки ёшга тўлган ойдан кейинги ойга ўтмаслиги керак.

Агар туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баравар миқдорда тўланади.


4. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи - посёлка, қишлоқ ва овул, шунингдек шаҳарларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) ёки бундай қарорларни қабул қилиш учун фуқаролар йиғини томонидан ваколат берилган Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.

Комиссия фуқаролар йиғини томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида истиқомат қилувчи обрў-эътиборли ва ҳурматга сазовор фуқаролар орасидан сайланади. Комиссияга фуқаролар йиғинининг раиси бошчилик қилади. Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси эса - унинг бутун ваколати даврига сайланади. Ушбу Комиссия таркиби камида 15 кишидан иборат бўлиши керак.

Комиссия аъзоси ваколатларининг амал қилиши даврида аъзоликдан чиққан тақдирда, фуқаролар йиғини Комиссия аъзоларини қайтадан сайлайди.

Комиссия қарори, унинг йиғилишида тасдиқланган таркибнинг камида учдан икки қисми иштирок этса қонуний ҳисобланади.


5. Болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидаги асосий тамойилларга амал қилишлари керак:

ижтимоий адолатга сўзсиз риоя қилиш;

кенг ошкоралик ва очиқликни таъминлаш;

давлат томонидан қўллаб-қувватлашсиз даромадларини оширишнинг аниқ имконияти бўлмаган, ҳақиқатда эҳтиёжманд оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам бериш;

нафақалар ва моддий ёрдамни манзилли тарзда тайинлашни таъминлаш йўли билан уларни тўлашга ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тадбирларига айрим оилалар ва фуқаролар томонидан боқимандалик муносабатида бўлиш, ўзининг иқтисодий фаоллиги ҳисобига эмас, балки давлат ёрдами ҳисобига яшашга интилишга йўл қўймаслик;

оила аъзоларининг моддий фаровонлиги, болаларни тарбиялаш, уларни ҳар томонлама жисмоний, ақлий ва маънавий-ахлоқий камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, маълумоти ва касб даражасини ошириш борасида оиланинг масъулиятини кучайтириш.


6. Фуқаролар йиғини томонидан эҳтиёжманд деб эътироф этилган оила нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга.


7. Қуйидагилар болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақалар ва моддий ёрдам тўловларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:

маҳаллий бюджетлар маблағлари;

бюджетдан ташқари манбалар (жамоат ва хайрия жамғармалари, корхоналарнинг маблағлари, фуқароларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари ва бошқалар).



II. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА

ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ВА МОДДИЙ

ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ ШАРТЛАРИ


8. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


9. Қуйидагилар болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:

ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар;

болани (болаларни) тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар). Бунда боланинг амалда тўлиқ бўлмаган оилада она (ота) томонидан тарбияланишини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи белгилайди;

ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

ёлғиз пенсионерлар.


10. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.


11. Бола парвариши бўйича нафақани келгусида ҳам олишга муҳтожлиги бўлган тақдирда уни олган шахс тўловларнинг аввалги ўн икки ойлик муддати тугашидан бир ой олдин, бола икки ёшга тўлгунга қадар ушбу нафақанинг узлуксиз тўланишини давом эттириш масаласини ҳал этиш учун белгиланган тартибда фуқаролар йиғинига такроран мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг ариза берувчи нафақа ва моддий ёрдам тўлашни янги муддатга давом эттирилишини сўраб ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган нафақа ва моддий ёрдам тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойга берилади. Такрорий мурожаатларни кўриб чиқиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.



III. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА

ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ВА МОДДИЙ

ЁРДАМ УЧУН МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


12. Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш жойи (доимий ёки асосан яшаб турган жойи) бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оила бошлиғи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг ёзма аризаси асосида, бола парвариши бўйича нафақа эса - боланинг онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг аризаси асосида тайинланади.

Алоҳида ҳолларда, оилада муомалага лаёқатли аъзолар бўлмаган тақдирда, нафақа ва моддий ёрдам оила аъзоларининг ёзма аризасисиз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг тақдимномаси бўйича тайинланиши мумкин.


13. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси номига берилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

болали оилаларга нафақа ёки бола парвариши бўйича нафақа олиш учун - болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;

асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олиш учун - доимий яшаш (доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган) жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;

агар болалар васийликка олинган бўлса - васийлик ва ҳомийлик органининг қароридан кўчирма.

Бундан ташқари, моддий ёрдамга эҳтиёжмандлик тўғрисидаги аризага, ариза берувчининг хоҳишига кўра, оиланинг эҳтиёжмандлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳам илова қилиниши мумкин.


14. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни олиш истаги бўлган ойдан олдинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай берилади.


15. Нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи котиби томонидан махсус рўйхатга олиш китобига қайд этиш орқали амалга оширилади. Бунда аризанинг келиб тушиш санаси, ариза берган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш манзили, илтимоснинг қисқача мазмуни ва фуқаролар йиғини томонидан қарор қабул қилингандан кейин баённома санаси ва рақами кўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ ариза ҳамда оиланинг даромадлари миқдори ва таркибини тасдиқлайдиган зарур маълумотномалар берилган кун ариза рўйхатдан ўтказилган кун деб ҳисобланади.



IV. БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА НАФАҚА, БОЛА

ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА НАФАҚА ВА МОДДИЙ

ЁРДАМ ОЛИШ УЧУН АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


16. Ариза берувчининг эҳтиёжмандлиги даражасини аниқлаш ва болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш (рад этиш) тўғрисида хулоса чиқариш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органида махсус комиссия ташкил этилади, унинг таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси томонидан 12 ой муддатга, камида 3 кишидан иборат этиб тасдиқланади.

Махсус комиссия таркибига ўзини ўзи бошқариш органи маслаҳатчилари, котиби, ушбу орган ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими, шунингдек зарурият бўлганда, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари ва молия органлари вакиллари киритилади.

Ҳудудида 300 тадан кўп оила яшайдиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бир неча махсус комиссиялар ташкил этилиши мумкин. Бунда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими ҳар бир комиссияда иштирок этиши шарт.

17. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза уч босқичда кўриб чиқилади.

Биринчи босқичда махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб уч кун муддатда ариза берувчи томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилган маълумотлар асосида оиланинг аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдорини аниқлайди.

Агар оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган миқдордан кам бўлса, махсус комиссия оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини текшириш санасини белгилайди.

Иккинчи босқичда махсус комиссия ариза берилган санадан бошлаб ўн кун муддатда оиланинг моддий ва мулкий ҳолатини ўрганиб чи

...
Время: 0.0152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск