Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 09.09.2011 й. 2262-сон билан рўйхатга олинган 09.08.2011 й. Молия вазирлигининг 47-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-25-сон, Марказий банк Бошқарувининг 23/2-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2011 йил 9 сентябрда 2262-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Давлат

солиқ қўмитаси ва Марказий

банки Бошқарувининг

2011 йил 9 августдаги

47, 2011-25 ва 23/2-сонли қарорига

ИЛОВА



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек

харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини

ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси

харажатлари бўйича тўловларни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда) ва "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 9-сон, 480-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сонга 1-илова), Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 1-сонга илова), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси деб юритилади) харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база, имтиёзлар, ягона ижтимоий тўловни, шунингдек фуқароларнинг суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.


2. Ягона ижтимоий тўловни ва фуқароларнинг суғурта бадаллари ставкалари, шунингдек ягона ижтимоий тўловнинг Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида тақсимлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.


II. ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИ ТАҚСИМЛАШ


4. Ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш тўловчи томонидан ҳисобот ойи учун ҳисобланган иш ҳақи фонди ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда амалга оширилади.

Ягона ижтимоий тўлов юридик шахслар томонидан бола туғилиши муносабати билан, дафнга нафақалар тўланиши (кейинги ўринларда - нафақалар деб юритилади), уй-жой-коммунал хизматлари бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига тўланадиган компенсация пул тўловлари (кейинги ўринларда - компенсациялар деб юритилади), ишловчи пенсионерларга пенсиялар (кейинги ўринларда - пенсиялар деб юритилади), 16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш кунларига ҳақ тўлаш, болалар соғломлаштириш лагерлари ва санаторий-профилакторийларнинг тутиб турилишига бирор-бир чегиришларсиз ҳисоблаб ёзилган сумманинг тўлиқ ҳажмида ўтказилади.


5. Ягона ижтимоий тўловни тўлаш учун маблағлар тўловчилар томонидан тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи банкларда очилган 20205 баланс ҳисобварағининг қуйидаги шартли ҳисобварақлар рақамларига (кейинги ўринларда ШҲР деб юритилади) ўтказилади:

600 - фермер хўжаликлари учун;

700 - микрофирмалар ва кичик корхоналар учун;

777 - мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўзда тутилмаган бошқа тўловчилар учун.

6. Кун давомида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари учун очилган 20205 баланс ҳисобварақларининг 600, 700 ва 777 ШҲРга келиб тушган маблағлар уларга хизмат кўрсатувчи банклар томонидан ҳар иш куни якунида қонунчиликда белгиланган миқдорларда автоматик тарзда қуйидаги тартибда ажратма қилинади:

а) Пенсия жамғармасига - 20205 баланс ҳисобварақларининг 601, 701 ва 881 ШҲРга, кейинчалик тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг Ягона ғазначилик рақамига (кейинги ўринларда ЯҒР) тўлиқ миқдорда ўтказилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасига - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг 20205 баланс ҳисобварақларининг 602, 702 ва 779 ШҲРга ўтказилади.

Ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишидаги тегишли 20205 баланс ҳисобварақларининг 602, 702 ва 779 ШҲРга келиб тушган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан тўлов топшириқномаси асосида тегишли ғазначилик ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказилади ҳамда қуйидаги тартибда фойдаланилади:

Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармасининг тегишли бюджет ҳисобварағини кўрсатган ҳолда ЯҒРга ўтказилган жами маблағларнинг 70 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармалари тасарруфида қолади;

30 фоизи ҳудудий меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаларининг тўлов ҳужжатлари орқали пул ўтказиш йўли билан республика даражасида марказлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги келиб тушган маблағларни қонун ҳужжатларга мувофиқ белгиланган тартибда сарфлайди;

в) касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларига - 20205 баланс ҳисобварақларининг 603, 703 ва 780 ШҲРга ўтказилади.

Касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалари тегишли 20205 баланс ҳисобварақларининг 603, 703 ва 780 ШҲРга келиб тушган ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишидаги маблағлардан қуйидаги тартибда фойдаланадилар:

келиб тушган маблағлар умумий миқдоридан 30 фоизи касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларининг тўлов топшириқномаларига асосан Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 20205 баланс ҳисобварағига, маблағларнинг кейинчалик белгиланган тартибда сарфланиши учун ўтказилади;

касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмалари келиб тушган маблағлар умумий миқдоридан 70 фоизини касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларининг 20205 баланс ҳисобварақларига ҳудудий касаба уюшмалари томонидан тасдиқланган бюджетларга мувофиқ ўтказади.

Юридик шахсларнинг ходимларидан даволаниш ва дам олишга йўлланмалар учун қисман ундириладиган қиймат хизмат кўрсатувчи банклар томонидан касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларининг иккиламчи депозит ҳисобварақларига кирим қилинади, келиб тушган маблағлар кейинчалик мазкур кичик бандда белгиланган тартибга мувофиқ тақсимланади.


7. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари хизмат кўрсатувчи банклардан ягона ижтимоий тўлов бўйича 20205 баланс ҳисобварақларининг 600, 700 ва 777 ШҲР кўчирмаларини барча иловалари билан бирга оладилар.

Бунда хизмат кўрсатувчи банклар ягона ижтимоий тўлов бўйича 20205 баланс ҳисобварақларининг 600, 700 ва 777 ШҲРдан кўчирмаларнинг электрон файлларини касаба уюшмаларининг ҳудудий бирлашмаларига хизмат кўрсатувчи банкларга ҳам юборадилар, касаба уюшмаларининг ҳудудий бирлашмалари ўз навбатида, банклар томонидан тақдим этилган кўчирмалар асосида касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаларига тармоқларга доир тўловчилар бўйича ягона ижтимоий тўловнинг бир қисми кўринишида ажратилган маблағларни ажратиб кўрсатган ҳолда тўловчилар билан ҳисоб-китобларини мустақил равишда юритадилар.


III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАВЛАТ ПЕНСИЯ ТАЪМИНОТИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИГА МУВОФИҚ ПЕНСИЯ

ЖАМҒАРМАСИ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАШ

БЎЙИЧА СУММАЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


8. Юридик шахслар томонидан Пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг (кейинги ўринларда - Қонун деб юритилади) 12-моддаси "б" - "ж" бандлари, 14 ва 15-моддаларига мувофиқ тайинланган пенсия тўловларини қоплаш Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда юридик шахслар томонидан Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси "в" - "ж" бандларига мувофиқ тайинланган пенсиялар учун харажатларни қоплаш 2016 йилнинг 1 январигача амалга оширилади.


9. Юридик шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси "б" - "ж" бандларига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга бўлган харажатларни қопловчи тўловларни кирим қиладилар.


10. Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

юридик шахслар Пенсия жамғармасининг харажатларини қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини ҳар йили ҳисобот йилининг 15 январига қадар ўтказадилар;

юридик шахслар томонидан ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини тўлиқ қоплаш, Пенсия жамғармасига ўтказилган қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини чегириб қолган ҳолда, ҳисобот йилининг 1 февралига қадар амалга оширилади.

Юридик шахслар ҳисоб-китобни мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисобот йилининг 1 февралидан кечиктирмасдан туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига тақдим этади.

Юридик шахслар томонидан Пенсия жамғармасига ўтказилган қоплашга зарур бўлган суммаларнинг минимал миқдорини чегириб қолган ҳолда аниқланган Қонуннинг 12-моддаси "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлашга кетган олдинги йил учун Пенсия жамғармасининг ҳақиқий харажатларини қопланиши лозим бўлган сумма ҳисоб-китобнинг 041 қаторида кўрсатилади.

Қонуннинг 12-моддаси "в" - "ж" бандларига мувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплаш мазкур бандда кўрсатилган тартибда амалга оширилади

11. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда, Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ пенсиялар тўлови амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига ишсиз мақомига эга шахсларга муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлашга бўлган харажатларнинг қопланишига доир ҳисобланган суммалар бўйича маълумот тақдим этадилар.

Тақдим этилган маълумотнинг кўчирма нусхаси ушбу муддатларда туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига тақдим этилади.


12. Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган пенсияларни тўлашга бўлган харажатларни қоплаш бўйича ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади.

Маблағлар тўлови ҳар ойда, кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

13. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ меҳнатда шикастланиш ёки касб касаллиги оқибатида юз берган ногиронлик бўйича пенсияларни тайинлай туриб, пенсияларни тўлаш амалга оширилган ойдан кейинги ҳар бир ойнинг 5-санасига қадар бу каби пенсияларни олувчилар рўйхатини, пенсионерларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, пенсиялар миқдори, уларнинг айби билан меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари юз берган корхоналар, ташкилотларнинг номлари, солиқ тўловчининг идентификация рақамлари (СТИР), юридик манзиллари ва банк реквизитлари кўрсатилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларига, уларнинг айби билан меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари юз берган ушбу ташкилотлардан тўланган пенсия суммаларини ундириб олиш учун етказадилар.


14. Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш ҳисоб-китоблари туман (шаҳар) давлат солиқ хизмати органига ўсиб борувчи якун бўйича, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда юридик шахслар томонидан ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади.

Маблағлар тўлови ҳар ойда, кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

15. Юридик шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш учун мўлжалланган маблағлардан, ҳар ойда иш берувчининг айби билан юз берган меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқ

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск