язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2014 й. 372-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2014 й.

N 372



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг

2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги

муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сон Қонуни)



Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 31 декабрдаги

372-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига 2015 йил 1 январдан бошлаб

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомда:


а) 7-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси "б" - "ж"-бандларига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш учун маблағларни юридик шахслардан белгиланган тартибда ундириб олишни ташкил этиш";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 8-бандининг "а" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси "б" - "ж"-бандларига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларни юридик шахслардан регресс даъволар бўйича белгиланган тартибда ундириб олади";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 29-банднинг биринчи хатбошидаги "Жамғарманинг Кузатувчи кенгаши томонидан" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг қарорига мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 33-банднинг олтинчи хатбошига "бўлимлари бошлиқларини" сўзларидан кейин "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари раислари ўринбосарларини" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 27-модда):


а) Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (1-илова):


1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Нафақа Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади";


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Нафақа қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тайинланади. Бунда ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақа қонун ҳужжатларида болаликдан ногиронлар учун белгиланган миқдорда тайинланади.

Нафақани тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда Пенсия жамғармаси бўлими деб аталади) томонидан амалга оширилади";


13-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Нафақа олувчининг доимий пропискаси бўлмаса ва у фақат вақтинча прописка қилинган бўлса (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлса), нафақа вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг амал қиладиган муддати мобайнида тўланади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нафақа яшаш ҳужжати амал қиладиган муддат давомида тўланади";


17-банднинг биринчи хатбошидаги "уч йилдан" сўзлари "ўн икки ойдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Нафақага ёки "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат пенсиясининг турларидан бирига ҳуқуқи бўлган ОИВ инфекциясига чалинган ва 16 ёшдан катта болаликдан ногиронга унинг ўзи танлаган нафақа ёки давлат пенсиясининг турларидан бири тайинланади";


қуйидаги мазмундаги 20-1-банд қўшилсин:

"20-1. Нафақадан чегирмалар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилиши мумкин";


б) Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (2-илова):


1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Нафақа Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилади";


қуйидаги мазмундаги 16-1-банд қўшилсин:

"16-1. Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчасига ушбу Низомда белгиланган миқдорда битта умумий нафақа тайинланади. Оила аъзосининг талабига кўра унинг нафақадаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади. Бунда тайинланган нафақанинг умумий миқдори олувчиларнинг умумий сонига бўлинади.

Бошқа туманда (шаҳарда) яшайдиган оила аъзоси ўзига нафақа улушини тайинлаш ёки ажратиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда, мурожаат қилганнинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими оиланинг барча аъзоларига ҳужжатларни расмийлаштирадиган ёки ушбу оиланинг амалдаги ҳужжатлар йиғмажилди турган Пенсия жамғармаси бўлимига тегишли хабарномани юборади. Хабарномага ариза ва янгидан мурожаат қилган оила аъзосининг нафақа олиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинади. Ушбу ҳолатда нафақа боқувчисини йўқотганлик нафақасидан улуш ажратиб бериш тўғрисида мурожаат қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тайинланади.

Йиғмажилдни расмийлаштиришда барча ҳолларда унга оила ҳар бир аъзосининг нафақага бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган барча ҳужжатлар тикиб қўйилади.

Оила аъзосига нафақадан улуш ажратилишида ушбу Низомнинг 15-бандида белгиланган талабларга риоя этилади";


25-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Нафақа олувчининг доимий пропискаси бўлмаса ва у фақат вақтинча прописка қилинган бўлса (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлса), нафақа вақтинчалик прописка (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида келган жойи бўйича ҳисобга олиш)нинг амал қиладиган муддати мобайнида тўланади. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нафақа яшаш ҳужжати амал қиладиган муддат давомида тўланади";


28-банднинг биринчи хатбошидаги "уч йилдан" сўзлари "ўн икки ойдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Нафақадан чегирмалар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 65-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Нафақа:

а) давлат пенсияси олувчи пенсионер;

б) давлат ижтимоий нафақаси олувчи фуқаро;

в) ходим ёки унинг қарамоғидаги оила аъзоси;

г) бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида вафот этганда ёки ўлик бола туғилганда (перинатал ўлим);

д) иш билан банд бўлган ёки банд бўлмаган шахс, фуқароларнинг айрим тоифаларига тегишли бўлган шахс ёки бола;

е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этилган Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс вафот этган тақдирда тайинланади";


б) 6-банднинг биринчи хатбошидаги "а", "б", "г" ва "д" кичик бандларида" сўзлари "а", "б", "г", "д" ва "е" кичик бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ушбу Низомнинг 5-банди "а" - "е" кичик бандларида кўрсатилган шахслар вафот этган тақдирда дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахсга энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида нафақа тўланади";


г) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 12-банддаги "марҳумнинг пенсияси ёки" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 16-банднинг иккинчи хатбошига "(перинатал ўлим)" сўзларидан кейин "ёхуд ушбу Низомнинг 5-банди "е" кичик бандида кўрсатилган шахс вафот этган тақдирда" сўзлари қўшилсин;


ж) 19-банднинг иккинчи хатбошидаги "а", "б", "г" ва "д" кичик бандларида" сўзлари "а", "б", "г", "д" ва "е" кичик бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Бир вақтнинг ўзида Қонун бўйича ва Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган алоҳида тоифадаги фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсга пенсиянинг бир тури унинг танлаши бўйича тайинланади";


б) 12-бандга қуйидаги мазмундаги "з-1" кичик банд қўшилсин:

"з-1) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган вақтини тасдиқлайдиган маълумотнома";


в) 14-банднинг ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган боқувчининг ота-оналари, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, акаси (укаси) ёки опаси (синглиси) вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларига, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан бандлигини ва ишламаётганлигини тасдиқловчи маълумотномаси";


г) 16-банднинг "д" кичик бандидаги "1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майгача Иккинчи жаҳон уруши (кейинги ўринларда Иккинчи жаҳон уруши деб аталади)" сўзлари "1941 - 1945 йиллардаги уруш" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 20-банднинг биринчи хатбоши, 24-банд, 39-банднинг "б" кичик банди, 75-банд, 78-банднинг бешинчи хатбоши ва 112-банднинг "ж" кичик бандидаги "Иккинчи жаҳон уруши" сўзлари "1941 - 1945 йиллардаги уруш" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 35-бандга қуйидаги мазмундаги "и" кичик банд қўшилсин:

"и) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган давр";


ж) 37-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "е" - "з" кичик бандларида" сўзлари "д" - "и" кичик бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Чет элда ишлаш даврлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўланган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланади, ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолат бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш ва чет элдаги иш стажи тўғрисида меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Пенсияни ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг 2015 йил 1 январга қадар чет элда ишлаган даври меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг 2015 йил 1 январга қадар чет элда ишлаган даври пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини аниқлашда меҳнат фаолиятининг охирги ўн йиллик даврига киритилмайди. Бунда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар, шунингдек уларнинг хотини (эри)га 2015 йил 1 январга қадар тайинланган пенсиялар ушбу Низом ва Қонуннинг 51-моддаси талаблари ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилиши лозим";


и) 49-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Мисол. Чет эл фуқаросининг умумий иш стажи 40 йилни ташкил этади, шундан 21 йили Ўзбекистон Республикаси ҳудудига, 19 йили эса хорижий давлат ҳудудига тўғри келади. Ушбу ҳолатда чет эл фуқаросининг хорижий давлатдаги иш стажи пенсияни ҳисоблаш учун 7 йил (21 йил/3) доирасида қабул қилинади ва умумий иш стажи 28 йилни (21 + 7) ташкил этади";


к) 87-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "д", "е", "ж" ва "з" кичик бандларида" сўзлари "д" - "и" кичик бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 90-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар учун суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилгунига қадар охирги иш жойи бўйича олинган, Ўзбекистон Республикасида бюджет ташкилотлари ходимлари учун иш ҳақи оширилиши ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади";


м) 107-банднинг "а" - "г" кичик бандларидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "ёшга доир энг кам пенсиянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 113-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"113. Устамалар тайинланадиган пенсиялар туридан қатъи назар, тайинланади. Агар пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган ушбу Низомнинг 112-бандида назарда тутилган бир неча устама ҳақни бир вақтда олиш ҳуқуқига эга бўлса, у ҳолда устама ҳақлар қуйидаги ҳолларда бир вақтнинг ўзида тайинланиши мумкин:

а) пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахсга ушбу Низомнинг 112-банди "а" ёки "б" бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 112-банди "з" - "л" кичик бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин;

б) пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг танлови бўйича ушбу Низомнинг 112-банди "в", "г" ёки "д" бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 112-банди "е" - "л" кичик бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин";


о) 122-бандда:

бешинчи хатбошидаги "уч ёшга" сўзлари "икки ёшга" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Мисол. Боқувчи вафот этгандан (2010 йил 10 июнь) кейин туғилган боланинг (2010 йил 6 август) боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ҳуқуқи туғилган кунидан бошлаб пайдо бўлади. Тегишли равишда, боқувчининг вафотидан кейин туғилган болага боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб 2010 йил 10 декабрга (мурожаат қилишнинг охирги куни 2010 йил 9 декабрь) қадар мурожаат этилганда пенсия 2010 йил 6 августдан тайинланади";


п) 169-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"169. Пенсионер томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсиянинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда бирйўла тўланади, бироқ пенсия олиш учун мурожаат қилишдан олдинги ўн икки ойдан ортиқ вақт учун эмас.

Пенсия жамғармаси бўлимининг айби билан ўз вақтида олинмаган пенсия суммаси ўтган вақт учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ пенсиялар миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда, муддат чекланмасдан бирйўла тўланади";


р) 170-банднинг иккинчи хатбошидаги "бошлаб" сўзидан кейин "лекин унинг томонидан ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этилгандан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун" сўзлари қўшилсин;


с) Низомга 1-иловада:

биринчи хатбошидаги "1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майгача Иккинчи жаҳон уруши (кейинги ўринларда Иккинчи жаҳон уруши деб аталади)" сўзлари "1941 - 1945 йиллардаги уруш" сўзлари билан алмаштирилсин;


"б" банддаги "Иккинчи жаҳон уруши ва фуқаролар уруши" сўзлари "1941 - 1945 йиллардаги уруш" сўзлари билан алмаштирилсин;


"в" банддаги "Иккинчи жаҳон уруши йилларида" сўзлари "1941 - 1945 йиллардаги уруш даврида" сўзлари билан алмаштирилсин;


"г", "д" ва "ж" бандларидаги "Иккинчи жаҳон уруши" сўзлари "1941 - 1945 йиллардаги уруш" сўзлари билан алмаштирилсин;


т) Низомга 2-иловада:

биринчи хатбошидаги "1941 йил 22 июндан 1945 йил 9 майгача Иккинчи жаҳон уруши (кейинги ўринларда Иккинчи жаҳон уруши деб аталади)" сўзлари "1941 - 1945 йиллардаги уруш" сўзлари билан алмаштирилсин;

"в", "г" ва "е" бандлардаги "Иккинчи жаҳон уруши" сўзлари "1941 - 1945 йиллардаги уруш" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 январь, 1-сон, 4-модда