язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2014 й. 308-сон “Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби янада такомиллаштирилиши ва бирхиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2014 й.

N 308



ТОШКЕНТ ШАҲАР ОБОДОНЛАШТИРИШ

БОШҚАРМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

ВА БИРХИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш ва бирхиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 ноябрдаги

308-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 24-модда):


а) 1-иловадаги "Биринчи гуруҳ. Нукус шаҳри, вилоят марказлари ва Тошкент шаҳар туманлари ободонлаштириш бошқармалари" устунининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Биринчи гуруҳ. Нукус шаҳри ва вилоят марказлари - шаҳарлар ободонлаштириш бошқармалари";


б) 2-иловада:


1-банддаги "ихтисослаштирилган бошқармалари" сўзларидан кейин "ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси" сўзлари қўшилсин;


5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Биринчи гуруҳга Нукус шаҳар ва вилоятлар марказлари - шаҳарлар бошқармалари киради.

Иккинчи гуруҳга Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларнинг бошқа шаҳар ва туманлари бошқармалари киради.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар, Тошкент шаҳар Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари учун тармоқ тариф сеткасининг тариф коэффициентлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади".


9-бандда:

саккизинчи хатбошидаги "ихтисослаштирилган бошқармалар" сўзларидан кейин "(Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари)" сўзлари қўшилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "ихтисослаштирилган бошқармалар" сўзларидан кейин "(Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари)" сўзлари қўшилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 11 ноябрдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 46-сон, 414-модда):


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тошкент шаҳри туманлари ободонлаштириш бошқармалари ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткаси 5а-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги

Ободонлаштириш бош бошқармасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ










Ободонлаштириш бош бошқармаси




























































V






































Ирригация хўжалигини ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси


Шаҳар марказий кўчаларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси


Каналларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси


>

>

<



























Махсус суғориш ускуналарини таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси


Шаҳар санъат иншоотларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси

Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси

<


>

>
















* Ободонлаштириш объектларини назорат қилиш бошқармаси

<




















Дренажлар ва коллекторларни таъмирлаш ва сақлаш ихтисослаштирилган бошқармаси



Марказий майдонларни ободонлаштириш ихтисослаштирилган бошқармаси


>

>









* Тошкент шаҳар ер ости умумий ўтиш муҳандислик коллекторлари бошқармаси




<























Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш ихтисослаштирилган бошқармаси


Марказий авария-диспетчерлик хизмати









>

>















































               

Изоҳ: *) Молиялаштириш хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар ҳисобига амалга оширилади".



в) қуйидаги мазмундаги 5а-илова қўшилсин:


Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 11 ноябрдаги

251-сон қарорига

5а-ИЛОВА


Тошкент шаҳри туманлари ободонлаштириш

бошқармалари ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш

бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича

ТАРМОҚ ТАРИФ СЕТКАСИ

Т/р

     

Лавозимлар номи


     

Тариф

коэффициенти


    

Бошқарув ходимлари ва муҳандис-техник ходимлар

    

1.

Бошқарма бошлиғи


9,160

2.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари


8,616

3.

Бош муҳандис


8,616

4.

Бўлим (кадрлар бўлимидан ташқари), хизматлар, участка бошлиғи


7,643

5.

Бош бухгалтер


8,129

6.

Бош иқтисодчи, бош агроном, бош механик, ландшафт бўйича бош дизайнер


8,129

7.

Кадрлар бўлими бошлиғи


6,702

8.

Етакчи мутахассислар: муҳандис (барча мутахассисликлар бўйича), агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, ландшафт бўйича муҳандис, вертикал режалаштириш ва йўл қопламалари бўйича лойиҳаловчи, дендролог, ишлаб чиқувчи дизайнер, лойиҳаловчи электрик, сув таъминоти бўйича лойиҳаловчи


6,702

9.

Мутахассислар: муҳандислар ва техниклар (барча мутахассисликлар бўйича), архитектор, агроном, иқтисодчи, бухгалтер, механик, диспетчер, безатувчи рассом, юридик маслаҳатчи


5,8

      

Асосий ишлаб чиқариш ходимлари

      

10.

Участка мастери, агроном, механик, катта диспетчер


5,355

11.

Бригадирлар


4,926

12.

5-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), насос қурилмалари машинисти, токарь, юк ва махсус автомобиллар 1-класс ҳайдовчилари, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи.


4,926

13.

4-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), токарь, ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, насос қурилмалари машинисти, созловчи механик, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 2-класс ҳайдовчилари, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), қабристон назоратчиси, ирригатор.


4,515

14.

3-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, насос қурилмаси машинисти, электромоторлар моторчиси, созловчи механик, токарь, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, юк ва махсус автомобиллар 3-класс ҳайдовчилари, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), боғбон, ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), ташқи безак ишчиси, қабристон назоратчиси, маросим хизматлари ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар.


4,121

15.

2-разрядли ишчилар: электрик, электр ускуналарини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электромонтёри, аккумуляторчи, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, барча турдаги чилангарлар (жумладан автотранспорт чилангарлари), ўзиюрар механизациялашган қурилма ва транспорт йиғиштириш машиналари машинисти (ҳайдовчиси), стропалчи, насос қурилмаси машинисти, созловчи механик, электромоторлар моторчиси, токарь, тракторчи, бульдозерчи, асфальтбетончи, дурадгор, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), боғбон, ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи), ташқи безак ишчиси, маросим хизматлари ишчиси, ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, парклар ва боғлардаги ҳожатхоналар фарроши, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар.


3,747

16.

1-разрядли ишчилар: авточилангар, аккумуляторчи, электр газ пайвандловчи, газ пайвандловчи, электромоторлар моторчиси, кўкаламзорлаштирувчи (кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишчиси), ирригатор (ариқ ва дренаж тизимини қуриш ва таъмирлаш ишчиси), ҳудудларни қўлда йиғиштирувчи фаррош, қабристон қоровули, дайди ҳайвонларни тутувчи ишчилар.


3,406


   

Техник ходимлар

        


17.

Кассир


4,515 - 5,355

18.

Раҳбар котибаси


4,121


    

Ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар

   


19.

Омбор мудири


4,515 - 5,355

20.

Енгил автомобиль ҳайдовчиси


3,747

21.

Қоровул, бинолар фарроши


2,476 - 2,998

         

Изоҳ: лавозимлар ва касблар (мутахассисликлар) рўйхати, шунингдек ишчиларнинг талаб қилинадиган малака разрядлари туманлар ободонлаштириш бошқармалари ва Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармаси фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Тошкент шаҳар ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда штатлар жадвалида белгиланади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 10 январдаги 4-сон қарорига 4-илова матни (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тошкент шаҳар туманлари

ободонлаштириш бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ











Бошлиқ

(1 киши)



















































































































Бошлиқ ўринбосари

(1 киши)






Бош муҳандис

(1 киши)













Иқтисодий таҳлил бўлими

(4 киши)























































Кўкаламзорлаштириш ва ирригация бўлими (БХ - 1 киши, МТХ*)







Автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўлими

(БХ - 2 киши, МТХ*)








Кадрлар бўйича бош инспектор

(1 киши)




































































Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)







Йўл-кўприк хўжалигидан фойдаланиш бўлими

(БХ - 1 киши, МТХ*)








Юридик маслаҳатчи

(1 киши)















































                

Ишлаб чиқариш участкалари












Техника хавфсизлиги муҳандиси

(1 киши)






























Ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш участкаси


Кўкаламзорлаштириш ва ирригация участкаси


Йўл-кўприк хўжалигини сақлаш участкаси


Ободонлаштириш автотранспорт воситаларидан фойдаланиш участкаси
















Ёрдамчи ходимлар

(7 киши)










































            

Ходимларнинг чекланган сони:

бошқарув ходимлари (БХ) - 15 киши;

*) муҳандис-техник ходимлар (МТХ) - 7 киши;

ёрдамчи ходимлар - 7 киши.


Изоҳ: ишлаб чиқариш ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмига кўра белгиланади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 10 ноябрь, 45-сон, 549-модда