язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2014 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.2014 й. 84-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2014 й.

N 84



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил

қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида"

2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 7 апрелдаги

84-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


[Кўчирма]


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 йил, 7-сон, 26-модда):


а) 2-илованинг 7-банди ўн учинчи хатбошисидаги "масалалари бўйича, шунингдек радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг телерадиоэшиттиришлар радиочастоталари" сўзлари "масалалари, шунингдек Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи сифатида телерадиоэшиттиришлар соҳасида радиочастоталар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-илованинг 4-бандидаги "Агентлик" сўзи "Радиочастоталар бўйича республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил, 10-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низомда:


а) 4-банддаги "Радиочастоталар бўйича давлат комиссиясининг" сўзлари "Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"50 фоизи Радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш ва мониторинги қўмитасининг харажатларини қоплаш учун Қўмитанинг ваколатли банкдаги махсус ҳисобрақамига ўтказилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 йил, 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 43-8-позициясидаги "Радиочастоталар бўйича давлат комиссияси" сўзлари "Радиочастоталар бўйича республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 296-сон "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси ташкилотларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 4-банди иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 152 ва 153-позицияларидаги "Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берадиган ваколатли орган" графасидаги "Радиочастоталар бўйича давлат комиссияси" сўзлари "Радиочастоталар бўйича республика кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 7 апрелдаги

84-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисида" 1992 йил 3 сентябрдаги 406-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 9-сон, 27-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 482-сон қарори 1-бандининг "б" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 34-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2001 йил 1 ноябрдаги 434-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 62-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 53-модда), шунингдек қарорга 4-илова ва 5-илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 74-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 16 августдаги 200-сон қарорига 6-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 46-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1087-сон қарори)" 2009 йил 11 июндаги 159-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 44-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарори)" 2013 йил 23 августдаги 233-сон қарорига илованинг 1 ва 13-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 61-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 14 апрель, 15-сон, 167-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 4-сон, 34-модда