язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2013 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2013 й. ПФ-4522-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.03.2013 й.

N ПФ-4522



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

"ХУСУСИЙ БАНК ВА МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ

ҲАМДА УЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ    ҚОНУНИ    ҚАБУЛ    ҚИЛИНИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 26 мартдаги

ПФ-4522-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритиладиган

қўшимча ва ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон Фармонининг 1-банди:


а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хусусий банк ва молия институтлари фаолиятини текшириш назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига биноан беш йилда кўпи билан бир марта режа асосидаги тартибда назорат органлари томонидан амалга оширилади";


б) бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сон Фармони 1-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти ҳар тўрт йилда кўпи билан бир марта, хусусий банк ва молия институтлари - беш йилда кўпи билан бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектлари эса ҳар уч йилда кўпи билан бир марта режа асосидаги солиқ текширишларидан ўтказилади (тафтиш қилинади)".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 апрель, 13-сон, 163-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 3-сон, 76-модда