язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2012 й. 232-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.2012 й.

N 232



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш

ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарорига мувофиқ, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни давом эттириш ҳамда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 31 июлдаги

232-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларида:


а) 1-бандда:

"а" кичик бандидаги "а-1" кичик бандида" сўзлари "а-1" ва "а-2" кичик бандларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг "в" кичик бандидаги "20 баравари" сўзлари "3 баравари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбошисидаги "2 фоизи" сўзлари "1 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ваколатли банкларда - икки иш кунида" сўзлари "ваколатли банкларда - 8 иш соатида" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташилаётган товарларни божхона томонидан назорат қилишни кучайтириш тўғрисида" 2004 йил 20 майдаги 239-сон қарорининг 1-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 49-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Импорт товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий автоташувчилар томонидан ташилганда божхона томонидан кузатиб бориш талаб қилинмайди".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва беришнинг умумий муддати ишларнинг мураккаблиги даражасига, кўп меҳнат талаб қилиши ва ўзига хослигига қараб, барча зарур ҳужжатлар берилган вақтдан бошлаб:

олиб келинадиган маҳсулотларга 10 иш кундан ортиқ бўлмаган;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга 10 иш кунидан 1 ойгача доирада белгиланади".

9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошланғич нархни пасайтириш юзасидан электрон аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 8-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "бош бухгалтерининг" сўзлари "бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функцияларини амалга оширувчи шахснинг (микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функцияларини амалга оширувчи шахс имзосининг намунаси талаб қилинмайди)" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган "Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги вақтинчалик низом 9-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилишда:

товарнинг келиб чиқиши сертификатини бериш муддати 3 иш кунидан ошмайди;

лаборатория синовларини ўтказиш ва бошқа тегишли сертификатларни бериш муддати 5 иш кунидан ошмайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 31-сон, 357-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 59-модда