ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2012 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2012 й. 26-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.02.2012 й.
N 26
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикасининг
"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги
Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида" 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)
Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2012 йил 1 февралдаги
26-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
36. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари фаолиятнинг лицензияланадиган турларини, фаолиятнинг ушбу турларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда, тегишли лицензия олмасдан амалга оширишга ҳақлидирлар".
38. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда:
а) 12-банднинг биринчи хатбошидаги "миқдорда" сўзи "энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 18-банднинг биринчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:
"Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак";
в) 20-банднинг биринчи хатбошидаги "бир ҳафта" сўзлари "бир ой" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 6-сон, 57-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 5-модда