язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.2012 й. 6-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.01.2012 й.

N 6



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда иш ҳақининг рағбатлантирувчи ролини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2012 йил 1 январдан бошлаб нул разряд бекор қилинган ҳолда Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг бошланғич разряди сифатида биринчи разряд белгиланганлиги ва амалдаги тариф коэффициентлари, шунингдек тариф ставкаларини (лавозим маошларини) энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгилаш тартиби сақлаб қолинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасидан фойдаланадиган хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга уларнинг молиявий имкониятларидан ва хўжалик фаолияти натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилаш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда ушбу қарор билан белгиланаётган қоидалардан келиб чиққан ҳолда меҳнатни меъёрлаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 11 январдаги

6-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорининг 2-бандидаги "Ягона тариф сеткасининг бошланғич разрядидан" сўзлари "энг кам ойлик иш ҳақидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри аҳолисига йўловчи ташиш транспорти хизмати кўрсатишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарори 11-бандининг учинчи хатбошисидаги "Ягона тариф сеткасининг бошланғич разрядини 600 сўмгача" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида" 1996 йил 24 июлдаги ПФ-1499-сон Фармонига мувофиқ иш ҳақини" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи атрофида яшил воҳа барпо этиш тўғрисида" 1997 йил 31 декабрдаги 581-сон қарорига ўнинчи сатр "Тариф разрядлари" устунидаги "0" рақами "1" рақами билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Шўртан газ-кимё комплекси атрофида яшил воҳа барпо этиш тўғрисида" 1998 йил 26 июндаги 266-сон қарорига ўнинчи сатр "Тариф разрядлари" устунидаги "0" рақами "1" рақами билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ободонлаштириш ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 24-модда) 1-иловада:


а) "Биринчи гуруҳ Нукус шаҳри, вилоят марказлари ва туманлари ободонлаштириш бошқармалари" устунида:


йигирма учинчи сатрдаги "2,377 - 2,878" рақамлари "2,476 - 2,878" рақамлари билан алмаштирилсин;


йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи сатрлардаги "2,377 - 2,616" рақамлари "2,476 - 2,616" рақамлари билан алмаштирилсин;


йигирма олтинчи сатрдаги "1 - 2,377" рақамлари "2,476" рақамлари билан алмаштирилсин;


б) "Иккинчи гуруҳ Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари" устунида:


йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи сатрлардаги "2,377 - 2,616" рақамлари "2,476 - 2,616" рақамлари билан алмаштирилсин;


йигирма олтинчи сатрдаги "1 - 2,377" рақамлари "2,476" рақамлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 21 июлдаги 206-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 57-модда):


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин ва янги тариф коэффициентлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


1-иловадан биринчи сатр чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 17-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 1-сон, 2-модда