язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2011 й. 248-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.09.2011 й.

N 248



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк

агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 24 майдаги

ПҚ-1536-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал

мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини киритсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 6 сентябрдаги

248-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, банклар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ундириладиган хорижий валютадаги бож ставкалари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловларнинг тарифларида (2-илова):


а) VIII бўлимда:


бўлим номидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


матндан "электрон-ҳисоблаш машиналари учун дастурларга, маълумотлар базасига" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) "Божлар, йиғимлар ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар тўлашдан тушган валюта тушумларини тақсимлаш" жадвалининг 11-бандида:

"электрон-ҳисоблаш машиналари учун дастурларга, маълумотлар базасига" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Давлат патент идораси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисидаги низом 10-бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"телерадиомаҳсулотларга муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, "Ўзбеккино" миллий агентлиги".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомни ҳамда Патент вакиллари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 55-модда):


а) қарорнинг номидаги ҳамда 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "Давлат патент идорасининг" сўзлари "Интеллектуал мулк агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низом):


Низомнинг номидаги ҳамда 1-банддаги "Давлат патент идорасининг" сўзлари "Интеллектуал мулк агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг (кейинги ўринларда Патент идораси деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банднинг "а" кичик банди биринчи хатбошидаги, 5-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 15-банддаги "Патент идорасининг", "Патент идораси" сўзлари тегишли равишда "Агентликнинг", "Агентлик" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:


иккинчи хатбошидаги "Патент идорасининг директори" ва "Патент идораси директорининг" сўзлари тегишли равишда "Агентликнинг бош директори" ва "Агентлик бош директорининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


учинчи хатбошидаги "Патент идораси директорининг" сўзлари "Агентлик бош директорининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банддаги "Патент идораси" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


16-банднинг биринчи хатбошидаги "Патент идорасига" сўзлари "Агентликка" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада (Патент вакиллари тўғрисидаги низом):


2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг (кейинги ўринларда Патент идораси деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "Патент идорасида" сўзлари "Агентликда" сўзи билан алмаштирилсин;


4-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 7-банддаги, 23-банднинг биринчи хатбошидаги, 24-банддаги, 26-банднинг биринчи хатбошидаги, 29-банддаги "Патент идораси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


5, 22-бандлардаги "Патент идорасининг" сўзлари "Агентликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


6, 10-бандлардаги, 17-банднинг иккинчи хатбошидаги "Патент идорасига" сўзлари "Агентликка" сўзи билан алмаштирилсин;


9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "Патент идораси" ва "Патент идорасининг" сўзлари тегишли равишда "Агентлик" ва "Агентликнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банддаги "Патент идораси" ва "Патент идорасининг" сўзлари тегишли равишда "Агентлик" ва "Агентликнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банддаги "Патент идорасининг" ва "Патент идораси" сўзлари тегишли равишда "Агентликнинг" ва "Агентлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида" 2003 йил 28 октябрдаги 470-сон қарорининг 8-бандидаги "Давлат патент идораси (О. Азимов)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 28-иловадаги "Азимов А.А. - Давлат патент идораси директори" сўзлари "Ходжаев А.А. - Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директори" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг "Масъул давлат органлари" устунида:


а) 5 - 16-позициялардаги "Давлат патент идораси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 44-позициядаги "Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 мартдаги 45-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ёшларининг "Келажак овози" республика танловининг номинациялари учун бириктирилган оталиқ ташкилотлар рўйхати 3-бандининг учинчи хатбошидаги "Патент идораси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Патент божлари тўғрисидаги низомни ва Патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда):


а) 2-бандда:


биринчи хатбошидаги "Давлат патент идорасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


учинчи хатбошидаги "идоранинг" сўзи ва "Давлат патент идорасининг" сўзлари тегишли равишда "Агентликнинг" ва "Интеллектуал мулк агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада (Патент божлари тўғрисидаги низом):


1, 5 ва 13-бандларданҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг (кейинги ўринларда Патент идораси деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

ҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Патент идораси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


6-банднинг учинчи хатбошидаги "Патент идораси" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 2-иловада (Патент божлари ставкалари):


4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


6.1-банддаги "Патент идорасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг" сўзи билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Мадрид Битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божларнинг ставкаларини белгилаш тўғрисида" 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарори 2-бандининг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "идоранинг" ва "Давлат патент идорасининг" сўзлари тегишли равишда "Агентликнинг" ва "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Адабиёт ва санъат асарларидан фойдаланганликнинг айрим турлари учун муаллифлик ҳақининг энг кам ставкалари тўғрисида" 2008 йил 19 январдаги 10-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 1-сон, 2-модда) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатида:


а) 73-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 85-банддан "Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 87-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

87.

Интеллектуал мулк

Республикада интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ишларининг ҳолати, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалаларини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида таҳлилий маълумот (матн 2 саҳифада, жадваллар, диаграммалар, фотоматериаллар).


Ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача

Ўзбекистон

Республикаси

Интеллектуал

мулк агентлиги

".


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомнинг 6-банди "г" кичик бандида:


тўртинчи хатбошидан "интеллектуал мулкни муҳофаза қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари 17-бандининг "Вазирликлар ва идораларнинг номи" устунидаги "Давлат патент идораси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 майдаги 86-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялар тўғрисидаги низомнинг 10-банди "в" кичик бандидаги "давлат патент идораси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 4 ноябрдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди тўртинчи хатбошидаги "Патент идорасида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низом иловасидаги 2-рўйхатнинг 5.1.8-бандидаги "Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги бош директори" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директори" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 36-сон, 367-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 74-модда