язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2010 й. 90-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2010 й.

N 90



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Вазирлар Маҳкамасининг "Республика лойиҳа-қидирув

ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил

23 мартдаги 50-сон қарори)


Вазирлар Маҳкамасининг "Республика лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 23 мартдаги 50-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 13 майдаги

90-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги ишларни ташкил этиш ва назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 27 апрелдаги 165-сон қарори 3-бандининг биринчи ва олтинчи хатбошидаги "ЎзшаҳарсозликЛИТТИ" акциядорлик жамияти" сўзлари "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернини тугатиш ва Навоий кон-металлургия комбинати фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2004 йил 19 майдаги 237-сон қарорига 3-иловадаги "ЎзГЕОТЕХЛИТИ" ЛИТИ" сўзлари "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институтини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 6 февралдаги 14-сон қарорида:

а) 2 ва 5-бандлардаги "Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти" сўзлари "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банд ва 1 - 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 22 октябрдаги 277-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" очиқ акциядорлик жамияти" сўзлари "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 18-19-сон, 141-модда.