язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2009 й. 63-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2009 й.

N 63



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"

2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори)


Солиққа оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 11 мартдаги

63-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги низомда:

4-банднинг "д" кичик бандидаги "йиғим" сўзи "давлат божи" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги "йиғим" сўзи "давлат божи" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда):

8-банднинг тўртинчи хатбошидаги "50 фоизи" сўзлари "барча суммаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни импорт қилувчилар акциз маркаларини акциз солиғини тўлиқ миқдорда тўлагандан кейин сотиб оладилар".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) "Умумий қоидалар" бўлимидаги иккинчи хатбошининг учинчи жумласи, шунингдек тўртинчи ва бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) "А" ва "Б" бўлимидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин;

в) 2.3-бўлимида:

қуйидаги мазмундаги 2.3.22 - 2.3.24-бандлар қўшилсин:

"2.3.22. Янги ишлаб чиқаришларни, цехлар, агрегатларни, шунингдек серияли ва оммавий маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ва технологик жараёнларни ўзлаштириш харажатлари.

2.3.23. Айрим машиналар ва механизмларни якка тартибда синаб кўриш ҳамда фойдаланилаётган ускуналар ва техник қурилмаларнинг барча турларини уларни монтаж қилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида комплекс (маҳсулот чиқармасдан) ишлатиб кўриш.

2.3.24. Янгидан ишга туширилган корхонада ишлаш учун ишчи кучларини жалб қилиш ва кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар".

2.3.22-банд 2.3.25-банд деб ҳисоблансин;

г) 2.4-бўлим чиқариб ташлансин;

д) "В" бўлимининг 2.6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.6. Товар-моддий бойликларни пухта баҳолаш. Товар-моддий бойликларни пухта баҳолаш суммаси уларнинг сотилишига қараб фойда сифатида эътироф этилади".

ж) "Г" бўлими учинчи хатбошининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;

з) "Д" бўлими чиқариб ташлансин;

и) 1 ва 2-иловалар чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Меъёрланадиган айрим харажатлар нормативларини тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 9 апрелдаги 166-сон қарорига иловадаги эслатма ва изоҳдан "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда иш ҳақи тўлашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 19 августдаги 326-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 8-сон, 53-модда) "бюджетга тўланиши керак бўлган солиқлар ва тўловлар, бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар" сўзлари "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорининг 9-бандидаги "бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига ажратмалар" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) 12-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда 21-бандининг иккинчи - тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 декабрдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 5-бандининг еттинчи хатбошидаги "рўйхатга олиш учун белгиланган йиғимнинг" сўзлари "рўйхатга олганлик учун давлат божи" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Матбаа корхоналаридан давлат рўйхатига олганлик учун ставкалар бўйича давлат божи ундирилади:

Т/р

Матбаа фаолияти тури


Давлат божи ставкаси


1.

Босма нашрларни босиш:

а) йиллик иш ҳажми 2 млн. босма табоққача бўлган корхоналар


б) йиллик иш ҳажми 2 млн. босма табоқдан ортиқ бўлган корхоналар


энг кам ойлик иш ҳақининг

20 баравари миқдорида


энг кам ойлик иш ҳақининг

50 баравари миқдорида


2.

Нашрларнинг босма шаклларини ясаш мақсадида улар матнини териш (набор). Нашрларнинг босма шаклларини ясаш. Босма маҳсулотларнинг оригинал-макетларини тайёрлаш.


энг кам ойлик иш ҳақининг

5 баравари миқдорида


3.

Муҳр ва штамплар тайёрлаш. Босма маҳсулотларини муқовалаш. Маҳсулотларни қадоқлаш қутиларини ва ёрлиқларини тайёрлаш.


энг кам ойлик иш ҳақининг

10 баравари миқдорида


4.

Матбаа корхоналари чет эл инвестициялари иштирокида ташкил этилган ёки корхонага Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқаролари муассис (ҳаммуассис) бўлса


1000 АҚШ доллари миқдорида


Матбаа фаолиятининг бир неча турлари билан шуғулланиш учун ариза берилганда, давлат божи амалга оширилиши мўлжалланаётган фаолият турлари учун белгиланган давлат божи миқдорларининг энг юқориси бўйича тўланади.

Рўйхатга олинган матбаа корхоналари, қўшимча матбаа фаолияти турларини амалга ошириш учун қайта рўйхатга олинаётганда, давлат божи умумий тартибда ундирилади. Матбаа корхонаси бошқа асосларга кўра қайта рўйхатга олинганда, давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўланади.

Олинган маблағларнинг 80 фоизи Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида қўшимча маблағ сифатида матбаа фаолиятини ривожлантириш учун қолдирилади, қолган маблағлар эса маҳаллий бюджетга ўтказилади".

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссиясининг таркиби тўғрисида" 2003 йил 30 июндаги 295-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 53-модда) 5-бандининг "а" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "мунтазам (роялти)" сўзлари "ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхоналарини ва объектларни хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 26 августдаги 368-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 79-модда) 3-бандининг иккинчи ва олтинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 10 мартдаги 42-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 19-модда) 22-бандининг биринчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 76-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 5-банднинг тўртинчи хатбошидаги "рўйхатдан ўтказиш йиғимининг" сўзлари "давлат божининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "миқдорларда рўйхатдан ўтказиш йиғими" сўзлари "ставкалар бўйича давлат божи" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "рўйхатдан ўтказиш йиғимининг 70 фоизи миқдорида" сўзлари "давлат божининг 70 фоизи миқдорида давлат божи" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "йиғимнинг 50 фоизи" сўзлари "давлат божининг 50 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 7-банддаги "рўйхатдан ўтказиш йиғими" сўзлари "давлат божи" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг эллик фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома дубликати берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ундирилади";

д) 20-банддаги "йиғим" сўзи "давлат божи" сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 3-илова номидаги ва "Рўйхатдан ўтказиш йиғими миқдори" устунидаги "рўйхатдан ўтказиш йиғими миқдорлари" ва "Рўйхатдан ўтказиш йиғими миқдори" сўзлари тегишли равишда "давлат божи ставкалари" ва "Давлат божи миқдори" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар бераётган тижорат банклари томонидан даромад (фойда) солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 15 августдаги 174-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 8-сон, 45-модда):

а) қарор номидаги ва 1-банддаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин;

б) иловада:

илова номидаги ва 3-банднинг биринчи хатбошидаги "даромади (фойдаси)" сўзлари "фойдаси" сўзи билан алмаштирилсин;

5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисоб-китобларини тузишда солиқ солинадиган база камайтириладиган даромад суммаси юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган фойдани камайтириш" сатрининг тегишли кичик сатрида акс эттирилади".





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 11 мартдаги

63-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССЖ ҳудудида сотишдан олинадиган солиққа доир имтиёзлар тўғрисида" 1991 йил 28 мартдаги 72-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Оборот солиғи тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1991 йил 3 апрелдаги 85-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 4-сон, 9-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССЖ ҳудудида маҳсулот сотишдан олинадиган солиққа оид қўшимча имтиёзлар ҳақида" 1991 йил 12 апрелдаги 96-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини бюджетга фойдадан олинадиган солиқ ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан 11 фоизли ажратмалар тўлашдан озод қилиш тўғрисида" 1991 йил 29 сентябрдаги 249-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан рўйхатга олганлик учун ундириладиган йиғимлари ставкалари тўғрисида" 1994 йил 16 апрелдаги 213-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 22-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори 1-бандининг ўн тўртинчи хатбоши ва қарорга 9-илова.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1996 йил 8 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 11-сон,31-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 1-илованинг 1-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғининг муваққат базавий ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 26 декабрдаги 539-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорига 26-илованинг 3-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича муддатида тўланмаган солиқларни корхоналар ва ташкилотлар мол-мулки ҳисобидан ундириб олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2003 йил 12 мартдаги 133-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 3-сон, 24-модда).


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатларини ҳисобга олиш ва молиявий натижаларини шакллантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 15 октябрдаги 444-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 96-модда) 1-илованинг II ва III бўлимлари.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига 32-илованинг 4-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 12-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 115-модда.