язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.05.2009 й. ПФ-4114-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

25.05.2009 й.

N ПФ-4114



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 25 майдаги

ПФ-4114-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ЎЗГАРТИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўлов интизомини ва ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 24 январдаги ПФ-1363-сон Фармони 1-бандининг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 16 ноябрдаги ПФ-3680-сон Фармонининг иловасида:

а) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. "Агробанк" АТБ";

б) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармонида:

1-илованинг 6-бандидаги "Пахтабанк" акциядорлик тижорат банки" сўзлари "Агробанк" акциядорлик тижорат банки" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-иловада "Пахтабанк" сўзи "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 10 ноябрдаги ПФ-4051-сон Фармони 1-иловасининг 5-бандидаги "Пахтабанк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 апрелдаги ПҚ-842-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошидаги "Пахтабанк" сўзи "Агробанк" сўзи билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахтабанк" ва "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 8 октябрдаги ПҚ-975-сон қарорида:

а) сарлавҳадаги "Пахта-банк" ва "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банклари" сўзлари "Агробанк" акциядорлик тижорат банки" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) кириш қисмидаги "Пахта-банк" ва "Ғалла-банк" акциядорлик тижорат банклари", "банклари" сўзлари тегишли равишда "Агробанк" акциядорлик тижорат банки", "банки" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Пахта-банк" ва "Ғалла-банк" акциядорлик-тижорат банклари" сўзлари "Агробанк" акциядорлик тижорат банки" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва еттинчи хатбошидаги "банклари" сўзи "банки" сўзи билан алмаштирилсин;

г) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

д) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, "Агробанк" акциядорлик тижорат банкининг 2009 йилда "Агробанк" акциядорлик тижорат банки акцияларини иловага мувофиқ ҳажмларда қўшимча жойлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин";

е) 1-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Агробанк" акциядорлик тижорат банки акцияларини

2009 йилда қўшимча жойлаштириш ҳажмлари";


ж) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 22-сон, 257-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2009 йил, 5-сон, 193-модда