язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2008 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2008 й. 89-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2008 й.

N 89



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар

келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон

Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг

2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сонли Қонуни)


"Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-111-сонли Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 7 майдаги

89-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Патент божлари тўғрисидаги низомни ва Патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда) 2-иловада:

1) 1-бўлимда:

а) "Божнинг вазифаси" устунидаги 1.3-кичик бўлимнинг 1.3.3-бандидан "олдиндан бериладиган патентлар" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) "Божнинг вазифаси" устунидаги 1.4-кичик бўлимнинг 1.4.4-бандидан "олдиндан бериладиган патентнинг" сўзлари чиқариб ташлансин;

2) 3-бўлимда:

а) "Божнинг вазифаси" устунидаги 3.2-кичик бўлимнинг 3.2.1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатидаги товар белгисини киритиш";

б) "Божнинг вазифаси" устунида 3.2-кичик бўлимнинг 3.2.2-бандига "ҳаммага маълум товар белгиларига тегишли маълумотлар" сўзлари қўшилсин;

в) "Бож тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддатлари" устунининг 3.2-кичик бўлимидаги "Экспертиза қарори" сўзларидан кейин "ёки Апелляция кенгашининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини эътироф этиш тўғрисидаги қарори" сўзлари қўшилсин;

г) "Божнинг вазифаси" устунидаги 3.3-кичик бўлимнинг 3.3.3-бандидаги "ҳуқуқига" сўзи "ҳуқуқи тўғрисидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

д) "Божнинг вазифаси" устунидаги 3.5-кичик бўлимнинг 3.5.2-бандидаги "ҳуқуқига" сўзи "ҳуқуқи тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;

3) 6-бўлимда:

а) бўлимнинг номидаги "Апелляцияларни" сўзидан кейин "ва аризаларни" сўзлари қўшилсин;

б) "Божнинг вазифаси" устунининг 6.3-кичик бўлимига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлигига қарши апелляциялар";

иккинчи-учинчи хатбоши тегишли равишда учинчи-тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) "Божнинг вазифаси" ва "Бож тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддатлари" устунларидаги ва 6.5-кичик бўлимнинг номидаги "апелляциялар" сўзи "аризалар" сўзи билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 160-модда.