язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2008 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.03.2008 й. 41-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2008 й.

N 41



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясини

тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил

29 декабрдаги ПҚ-766-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 декабрдаги ПҚ-766-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 мартдаги

41-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, идоралар ва корхоналарнинг айланма маблағлари нормативлари тўғрисида" 1997 йил 25 февралдаги 108-сон қарорига иловадаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси" сўзлари чиқариб ташлансин, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш" сўзи эса "Ўзагромашсервис" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини давлат синовларидан ўтказиш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 5 мартдаги 97-сон қарорида:

а) 1-банддаги "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси" сўзлари "Ўзагромашсервис" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банддаги "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси" сўзлари "Ўзагромашсервис" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-банднинг тўртинчи хат бошидаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясининг ва" ҳамда "бошқа идораларнинг" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзКамминзМотор" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 413-сон қарорида:

а) 3-банднинг тўртинчи хат бошидаги "СамКочавто" қўшма корхонаси" сўзлари "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-бандда:

иккинчи хат бошидаги "СамКочавто" қўшма корхонаси" сўзлари "Самарқанд автомобиль заводи" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хат бошидаги "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси" сўзлари "Ўзагромашсервис" уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 18 ва 19-бандлардаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):

а) 1-банднинг биринчи хат бошидаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хат бошидаги ҳамда 4-банддаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-иловада:

илованинг номидаги ва 1-бандидаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-банддаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси тизимининг қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқарувчи заводларига" сўзлари "республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарига" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарорининг 11-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 8-модда) "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ХХР Ҳукуматининг имтиёзли кредитидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 3 ноябрдаги 437-сон қарорида:

а) 4-банднинг иккинчи хат бошидаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси ҳамда "Тошкент трактор заводи" давлат-акциядорлик бирлашмаси раҳбарларига" сўзлари "Тошкент трактор заводи" давлат-акциядорлик бирлашмаси раҳбарига" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8 ва 9-бандлардаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "Тошкент трактор заводи" давлат-акциядорлик бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Болалар спортини тарғиб қилиш ва болалар учун спорт товарлари ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 18 июлдаги 318-сон қарорининг 4-бандида:

а) "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" (Матчонов)" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) "компаниялари" сўзи "компанияси" сўзи билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган "Тошкент" халқаро аэропортининг алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги Низомга илова 2-рўйхатининг 4.4.5-банди чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида лизинг хизматларини янада кенгайтириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 18 июндаги 123-сон қарорининг 1 ва 2-бандларидаги "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси" сўзлари "республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 13 мартдаги

41-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 31 январдаги 45-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига 1-илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компаниясининг фаолияти масалалари тўғрисида" 1999 йил 3 июлдаги 326-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-иловадаги 5-позиция.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 10-11-сон, 62-модда.