язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2008 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.10.2008 й. ПФ-4045-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.10.2008 й.

N ПФ-4045



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК АЙРИМЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида" 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сон Фармонининг 13-банди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 7 сентябрдаги ПФ-1270-сон Фармони.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2008 йил 24 октябрдаги

ПФ-4045-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки бўлган корхоналарни акциялаштиришни жадаллаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 12 июндаги ПФ-1164-сон Фармонининг 2-бандида:

тўртинчи - олтинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сонли қарори билан тасдиқланган Амал қилиш муддати чекланмасдан лицензиялар бериладиган лицензияланадиган фаолият турлари рўйхатининг 7-бандидаги "(қимматли қоғозлар бозоридаги инвестициявий институтлар фаолияти)" сўзлари чиқариб ташлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк оборотига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон қарорининг 3-бандидаги "инвестиция активларини бошқарувчи", "мазкур фаолият турларини" сўзлари тегишли равишда "инвестиция активларини ишончли бошқарувчи", "қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 21 майдаги ПҚ-872-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "мазкур фаолият турларини" сўзлари "қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 44-45-сон, 440-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 10-сон, 553-модда