язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2006 й. 250-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2006 й.

N 250



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини

лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 4 декабрдаги

250-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2003 йил 25 декабрдаги 567-сон қарорига 27-илованинг 19-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 26 апрелдаги 199-сон қарорига илованинг V банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 42-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига 32-илованинг 11 ва 12-бандлари.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида" 2005 йил 15 июндаги ПҚ-100-сон қарори)" 2005 йил 15 августдаги 197-сон қарорига илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 42-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 11 майдаги ПФ-3751-сон Фармони)" 2006 йил 27 июлдаги 149-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 56-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2006 йил 18 октябрдаги 217-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 78-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 486-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 12, 94-модда.