язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2006 й. 235-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.2006 й.

N 235



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими

такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги

эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"

Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)


"Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон ҳамда "Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги қонун бузилишлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида" 2005 йил 24 июндаги ПФ-3622-сон фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 10 ноябрдаги

235-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 январдаги 17-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига киритилаётган ўзгартиришларнинг 2-банди чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишдаги бузилишлар учун иқтисодий санкцияларни қўллаш тўғрисида Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда):

1) I бўлимнинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

2) II бўлимда:

а) 1.1-бандда:

"б" ва "е" кичик бандларидаги "2 баравар" сўзлари "50 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин;

"г" кичик банди чиқариб ташлансин;

"д" ва "ж" кичик бандларидаги "бир баравар" сўзлари "50 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин;

"и" кичик банди чиқариб ташлансин;

б) 1.2-бандда:

"д" кичик бандидаги "5 баравар" сўзлари "50 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин;

"ж" кичик банди чиқариб ташлансин;

"з" кичик бандидаги "смета ҳажми қийматининг 50 фоизини" сўзлари "смета ҳажми қийматининг 10 фоизини" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1.3-бандда:

"б" кичик бандидаги "1 баравари миқдорида" ва "5 баравар" сўзлари тегишли равишда "30 фоиз миқдорида" ва "50 фоиз миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин;

"д" кичик бандидаги "10 баравар миқдорда" сўзлари "3 баравар миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;

"е", "ж", "з", "и" кичик бандларидаги "5 баравар миқдорида" сўзлари "50 фоиз миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-банд чиқариб ташлансин;

3) III бўлимда:

1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Тадбиркорлик субъектларига нисбатан иқтисодий санкциялар суд тартибида қўлланади, улар томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинган ва иқтисодий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳоллар бундан мустасно";

бўлимга қуйидаги мазмундаги 6-банд қўшилсин:

"6. Тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган иқтисодий санкцияларни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади";

6 ва 7-бандлар тегишли равишда 7 ва 8-бандлар деб ҳисоблансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 8 апрелдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати тўғрисида Низомнинг 19-банди 2-кичик бандидаги "тўхтаб қўйиш" сўзлари ўрнига "ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган мудадтга тўхтатиб туриш ёки судга ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида мурожаат қилиш" сўзлари қўшилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисида Низомда:

а) 4-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо қўллангандан кейин бир йил мобайнида стандартларнинг мажбурий талаблари такрорий бузилганлиги учун хўжалик фаолияти субъектларига нисбатан сотилган маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида жарималар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ўн тўртинчи хатбошидаги "сотишни тақиқлаш тўғрисида" сўзлари "сотишни тақиқлаш ёки тўхтатиб туриш тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Жарима солиш суд томонидан, хўжалик фаолияти субъекти содир этилган қонун бузилиши айбини тан олганда ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаганда эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бош инспектори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат бош инспекторлари томонидан амалга оширилади";

ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:

"9. Хўжалик фаолияти субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарималарни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади";

9-банд 10-банд деб ҳисоблансин.

9. Импорт контрактни ҳисобга олиш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш схемасида (Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Импорт операциялар бўйича контрактларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш тўғрисида Низомга илова):

а) 8-банддаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

б) 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Солиқ органлари контракт шартларининг бажарилмаганлиги сабабларини текширадилар ва зарурат бўлганда, белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш чораларини кўрадилар ёки ишни тегишли органларга топширадилар.

10. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб рақамлари бўйича операциялар улар томонидан жарима санкциялари тўлангунгача тўхтатиб турилади. Операцияларни тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни лигализация қилиш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари бундан мустасно".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисида Низомнинг 7-бандида:

а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда маъмурий қонун бузилиши тўғрисида протоколлар тузиш ва уларни судга жўнатиш";

олтинчи-йигирма бешинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи-йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"эмитентлар, инвестиция институтлари ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда иқтисодий санкцияларни қўллаш тўғрисида судга мурожаат қилиш, кўрсатиб ўтилган санкцияларни қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан қонун бузилишлари содир этилганлиги айби тан олинганда ва улар ихтиёрий равишда тўланганда қўллаш, ушбу тўловларнинг 10 фоизи Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг ижтимоий ривожлантириш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига ўтказилади, қолган қисми эса давлат бюджети даромадига йўналтирилади";

в) ўн бешинчи хатбошидаги "зарур ҳолларда депозитарийда, ишончли ва бошқарувчи компанияларда қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли қарор қабул қилингунгача олди-сотди бўйича битишувларни, ишончли бошқарувга, сақлашга беришни, қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда тузилган қимматли қоғозлар муомалада бўлиши билан боғлиқ бошқа битишувларнинг амал қилишини айни бир вақтда тўхтатиб турган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;

г) ўн тўққизинчи хатбошидаги "эмиссияни ва муомалада бўлишини тўхтатиб туриш ёки чеклаш" сўзлари "ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида ёки эмиссияни ва муомалада бўлишини чеклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

д) йигирманчи хатбошидаги "қарор қабул қилиш" сўзлари "судга мурожаат қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

е) йигирма учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"биржалар иш қоидалари ва қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш қоидалари бузилган тақдирда фонд биржасидаги операцияларни, шу жумладан, клиринг операциялари ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларни ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида эса судга мурожаат қилиш".


11. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 8-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида Низомнинг 4-бандидаги "солиқ органлари қарорлари асосида мусодара қилиш" сўзлари "уларни кейинчалик суд тартибида давлат даромадига ўтказиш учун солиқ хизмати органлари томонидан белгиланган тартибда вақтинчалик олиб қўйиш" сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тўғрисида Низомнинг 9-бандида:

а) саккизинчи хатбошидаги "мусодара қилиш тўғрисида" сўзларидан кейин "(хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан суд тартибида)" сўзлари қўшилсин;

б) ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошидаги "ва (ёки) жазо жарималари" сўзлари чиқариб ташлансин;

в) йигирма биринчи хатбошидаги "ва ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш" сўзлари "ва ушбу товарларга тааллуқли ҳужжатларни текшириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда):

а) 1-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олиб қўйилади" ва "эса" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 7-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

в) 9-банд ва қарорга илова чиқариб ташлансин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келишни ва унинг транзитини тақиқлаш тўғрисида" 1998 йил 15 майдаги 213-сон қарорининг 2-бандидаги "спиртни давлат фойдасига мусодара қилсинлар" сўзлари "спиртни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрсинлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 июлдаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилишга оид Низомнинг "Умумий қоидалар" бўлими олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз келтирилган чет эл озиқ-овқат спиртидан алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди. Чет эл озиқ-овқат спирти мавжудлиги, шунингдек бундай спиртни келтиришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномасига эга бўлмаган корхоналар томонидан мазкур спиртдан алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳоллари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари спиртни ва ушбу спиртдан ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрадилар".


19. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 8 июлдаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта назорати давлат инспекцияси тўғрисида Низом 3-бандининг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"суғурталовчилар ва суғурта брокерлари лицензияларининг амал қилишини кўпи билан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёҳуд суғуртанинг айрим турлари (класслари)га нисбатан тўлиқ тўхтатиш, ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораси сифатида кўрсатиб ўтилган лицензияларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида судга мурожаат қилиш".


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорининг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Белгилаб қўйилсинки:

озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга - хом ашё ресурслари, спирт ва алкоголли маҳсулотни сарфлаш ва сақланишини таъминлаш, уларни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солинади;

алкоголли маҳсулотни акциз маркаларисиз ишлаб чиқарувчи юридик шахсларга энг кам ойлик иш хақининг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима солинади;

акциз маркаларисиз ёки сохта акциз маркалари билан ноқонуний ишлаб чиқарилган алкоголли маҳсулотни сотувчи юридик шахсларга энг кам ойлик иш хақининг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солинади ва улар алкоголли маҳсулот билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Жарима санкциялари суд тартибида қўлланади, тадбиркорлик субъектлари томонидан содир этилган қонунни бузиш айби тан олинган ва жарима санкциялари суммаси ихтиёрий равишда тўланган ҳолларда эса солиқ органлари томонидан қўлланади ва улар давлат бюджетига тушади.

Хўжалик фаолияти субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарималарни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади".


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Вино-ароқ маҳсулотларини улгуржи ва чакана сотишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 26 мартдаги 136-сон қарорининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 16-модда) чиқариб ташлансин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида Низомда:

а) 1.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.2. Мазкур Низомда "молия-хўжалик фаолияти" атамаси остида корхоналарнинг маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ҳамда бухгалтерия-молия, ҳисоб-китоб ва товарга илова ҳужжатларини юритиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш фаолияти тушунилади";

б) 2.1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.1. Савдо ва савдо-воситачи корхоналар томонидан уч ой мобайнида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар томонидан эса - олти ой мобайнида банк ҳисоб рақамлари бўйича пул операцияларини ўтказган ҳолда молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаган ҳолларда тижорат банклари уч кун муддатда у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига ахборот тақдим этади, ахборотда қуйидагилар кўрсатилади:

банкда ҳисоб рақами очилган ва охирги операция ўтказилган сана;

банк ҳисоб рақамларида пул маблағларининг мавжудлиги;

мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг, кредиторлар рўйхати кўрсатилган ҳолдаги 2-картотеканинг мавжудлиги;

корхонанинг мансабдор шахслари.

Банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида суднинг тегишли қарори тақдим этилган тақдирда банклар кейинги иш кунидан кечикмай хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларини ёпадилар.

Бунда хўжалик юритувчи субъектларнинг ёпилаётган ҳисоб рақамларидаги маблағлар қолдиқлари фойдаланиш ҳуқуқисиз тижорат банклари томонидан махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади, хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов учун банкга тақдим этилган кредиторлик қарзи эса кўзда тутилмаган ҳолатлар алоҳида ҳисоб рақамига ўтказилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар номига тушган маблағлар уларнинг банкдаги ҳисоб рақамлари ёпилгандан кейин фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.

Фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисоб рақамларида жамланган маблағлар тижорат банклари томонидан биринчи навбатда хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетдан ва бюджетдан ташқари фондлардан қарзини тўлашга, қолган сумма эса - тўловларнинг календарь навбати бўйича уларнинг кредиторлик қарзини тўлашга йўналтирилади";

в) 2.7-банднинг иккинчи хатбошидаги "шунингдек банкга хўжалик юритувчи субъектнинг ёпилган ҳисоб рақамларини тиклаш тўғрисида тегишли хат юборилади" сўзлари чиқариб ташлансин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарорининг 7-банди бешинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 58-модда) чиқариб ташлансин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда):

а) 4-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"ушбу қарорда белгиланган жарима санкциялари қўлланган тақдирда, ташқи савдо операциялари бўйича тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзларни ундириш муддатларидан қатъи назар, юридик шахслар-резидентларга нисбатан айнан ўша контрактлар бўйича такрорий санкциялар қўлланмайди";

б) қарорга қуйидаги мазмундаги олтинчи банд қўшилсин:

"6. Юридик шахс-резидентнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади";

6-9-бандлар тегишли равишда 7-10-бандлар деб ҳисоблансин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг "Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида" 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда):

а) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги "ва бошқа назорат органлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 3-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"аудиторлик фаолиятини амалга оширишга берилган лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, кўрсатиб ўтилган лицензияларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уларни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш";

в) 2-иловада:

5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мажбурий аудиторлик текширишни ўтказишдан бўйин товлаш сабаби юзасидан аудиторлик хулосаси мавжуд бўлмаганда хўжалик юритувчи субъектга жарима суд тартибида, унинг томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинганда ва жарима ихтиёрий равишда тўланганда эса - солиқ органи томонидан солинади";

8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Солиқ органларининг мансабдор шахслари мажбурий аудиторлик текширишини ўтказмаган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чораларни қўлламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар";

г) 3-иловада:

3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Лицензияловчи органнинг аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш, беришни рад этиш, унинг амал қилишини тўхтатиш, уни бекор қилиш, амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади";

28-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"28. Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга ёҳуд ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақлидир";

29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Лицензиянинг амал қилиши аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартларининг бузилганлиги аниқланган, шунингдек лицензияловчи органнинг аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилоти томонидан бажарилмаган тақдирда тўхтатиб турилиши мумкин.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори у қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай ёзма шаклда аудиторлик ташкилотига етказилади. Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.

Лицензияловчи орган ёки суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун аудиторлик ташкилотига муддат белгилайди. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни бартараф этиш учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас";

31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни аудиторлик ташкилоти томонидан бартараф этишда лицензияловчи орган ёки лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган суд кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт";

32-банддаги "амал қилишини тўхтатади" сўзлари "амал қилишини тўхтатиш тўғрисида судга мурожаат қилади" сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"33. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатилади:

аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

аудиторлик ташкилоти тугатилганда;

аудиторлик ташкилотининг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тўхтатилганда, у қайта ўзгартирилган ҳоллардан ташқари;

аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол тарзда бузилганда;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар аудиторлик ташкилоти томонидан лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этилмаганда;

лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги аниқланганда.

Лицензиянинг амал қилишини ушбу банднинг бешинчи-еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда тўхтатиш суд қарорига кўра, бошқа ҳолларда эса - лицензияловчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади.

Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, асосли сабаби кўрсатилган ҳолда, у қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.

Лицензия унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида лицензияловчи органга ва йўқ қилиш учун қайтарилади.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади".

35-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензияни ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда бекор қилиш суд тартибида, бошқа ҳолларда эса лицензияловчи органнинг қарорига кўра амалга оширилади";

36-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ёзма шаклда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори аудиторлик ташкилотига ва лицензияловчи органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади";

37-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"37. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, янгилаш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак".


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низомда:

а) 6-банднинг учинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Бунда якка тартибдаги лицензияларнинг амал қилиш муддати 5 йилдан кам бўлиши мумкин эмас";

в) 13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 41-банднинг иккинчи хатбошидаги "лицензияни олиш билан бир вақтда" сўзларидан кейин "ёҳуд ҳар йили тенг улушларда" сўзлари қўшилсин;

д) 45-бандда:

биринчи хатбошидаги "тўхтатиб туриши" сўзларидан олдин "ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга" сўзлари қўшилсин;

ушбу бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади";

е) 46-банддаги "тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор" сўзларидан олдин "ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга ёки лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида судга мурожаат қилади" сўзлари қўшилсин;

ж) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"47. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори ёзма шаклда, асосли сабаби кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади";

з) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак";

и) 49-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензиянинг амал қилиши ушбу банднинг тўртинчи-олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда суд қарорига кўра, бошқа ҳоларда эса лицензияловчи органнинг қарорига кўра тўхтатилади";

й) 50-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"50. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори ёзма шаклда, асосли сабаби кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади";

к) 52-бандда:

биринчи хатбошидаги "лицензияловчи орган томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензия ушбу банднинг тўртинчи хатбошида назарда тутилган ҳолларда суд қарорига кўра, бошқа ҳолларда эса лицензияловчи органнинг қарорига кўра бекор қилинади";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензияловчи органнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори ёзма шаклда асосли сабаби кўрсатилган ҳолда, қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай етказилади. Суднинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади. Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор лицензиат томонидан олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида лицензия лицензияловчи органга ва йўқ қилиш учун қайтарилади";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак".


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарорининг 3-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда):

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбоши иккинчи ва учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"белгиланган савдо қоидалари бузилган, назорат-касса машиналаридан фойдаланилмаган ва нақд пул маблағлари банк кассаларига ўз вақтида топширилмаган ҳолларда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари солиқ органларининг тақдимномасига кўра чакана савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш учун берилган рухсатномаларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўяди ёҳуд ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки рухсатномаларни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади".


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида" 2002 йил 6 майдаги 154-сон қарорининг 6-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 24-модда):

а) биринчи хатбошидан "ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) иккинчи хатбошидаги "мусодара қилинади" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилади" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 августдаги 280-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 46-модда):

а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидан "ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "чакана савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатишгача бўлган" сўзлари "шу жумладан чакана савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш учун берилган рухсатномаларнинг амал қилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиш бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 8-банддан "Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти" сўзлари чиқариб ташлансин;

г) иловада:

2-банднинг "Масъул бажарувчилар" устунидан "Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

5-банднинг "Масъул бажарувчилар" устунидан "тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

6-банднинг "Масъул бажарувчилар" устунидан "Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

10-банднинг "Масъул бажарувчилар" устунидан "Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти" сўзлари чиқариб ташлансин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2002 й., 11-сон, 69-модда):

а) 1-иловада "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тафтиш қилиш бўлими" устуни "Ҳукумат томонидан кафолатланган кредитлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими" устуни билан алмаштирилсин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 28 ва 39-бандлар матнлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Рухсат гувоҳномасини чақириб олиш суд тартибида амалга оширилади";

б) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиши ҳафта мобайнида савдо айланмаси мавжуд бўлмаган ёки нақд пул тушумини инкассация қилиш қоидалари бузилган тақдирда хизмат кўрсатувчи банк ахбороти асосида давлат солиқ хизмати органи тақдимномасига кўра ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин. Рухсатномани берган туман (шаҳар) ҳокимлиги рухсат гувоҳномасининг амал қилишини тузилган шартномалар бўйича товарлар олинганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган тақдирда тиклаши мумкин. Рухсат гувоҳномасининг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлган муддатга тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилади".


36. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 31-банди еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш".


37. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 30-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш";

б) 32-банддан "лицензияловчи орган томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин.


38. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларининг 26-банди тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Рухсат гувоҳномасини олиб қўйиш ва бекор қилиш, шунингдек унинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйиш ва тўхтатиш уларни бериш ваколатига эга бўлган органнинг мурожаати бўйича суд тартибида, ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш эса - уларни беришга ваколатли бўлган органнинг қарори бўйича амалга оширилади. Мазкур Қоидаларга риоя қилинишини текшириш далолатномалари ёки ваколатли давлат органларининг тақдимномалари судга мурожаат қилиш учун асос ҳисобланади. Айни бир қонун бузилиши учун бир неча санкция қўлланилишига йўл қўйилмайди".


39. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 майдаги 210-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 31-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш";

б) 33-банддан "лицензияловчи орган томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин.

42. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 298-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Патент вакиллари тўғрисидаги Низомда:

а) 21-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"реестрдан чиқариш тўғрисида судга мурожаат қилиш";

б) 23-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"суднинг қарори".


43. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни (инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини) лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 37-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш";

б) 39-банднинг биринчи хатбошидан "лицензияловчи орган томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин.


44. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 314-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 27-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш";

б) 29-банддан "лицензияловчи орган томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин.


45. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

а) 35-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш";

б) 37-банддан "лицензияловчи орган томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин.

48. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2003 йил 16 октябрдаги 446-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 97-модда) 1-илованинг 13-банди чиқариб ташлансин.


49. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 27 октябрдаги 467-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 101-модда) илованинг 4-банди чиқариб ташлансин.


50. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббий фаолиятни ва фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 31 октябрдаги 477-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 106-модда):

б) 2-иловада:

26-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш";

28-банднинг биринчи хатбошидан "лицензияловчи орган томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин.


51. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 ноябрдаги 479-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ветеринария фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомда:

27-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш";

29-банднинг биринчи хатбошидан "лицензияловчи орган томонидан" сўзлари чиқариб ташлансин.

54. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 124-модда):

а) 1-илованинг 58-банди еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш";

б) 2-илованинг 54-банди еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш";

в) 3-иловада:

47-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш";

49-банднинг биринчи хатбошидан "лицензияловчи органнинг қарорига кўра" сўзлари чиқариб ташлансин;

50-банднинг биринчи хатбошидан ва 51-банднинг биринчи хатбошидан "лицензияловчи органнинг қарорига кўра" сўзлари чиқариб ташлансин.


55. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) "100 фоизи миқдорида" сўзлари "50 фоизи миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин.

57. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисидаги Низомнинг 10-банди ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораси сифатида аккредитация қилиш ва аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш, кўрсатиб ўтилган гувоҳномаларни бекор қилиш ёки ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисида судга мурожаат қилиш".

59. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарорига 2-илованинг 2-банди "б" кичик бандининг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 10 ноябрдаги

235-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1998 йил 26 августдаги 370-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1999 йил 19 мартдаги 123-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 24 октябрдаги 412-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 31 январдаги 53-сон қарорига илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 27 октябрдаги 467-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 101-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 458-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 11, 86-модда.