язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2006 й. 213-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2006 й.

N 213



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги фаолиятини

такомиллаштириш ва коммунал хўжалик корхоналарини

молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2006 йил 17 августдаги ПҚ-445-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш ва коммунал хўжалик корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 17 августдаги ПҚ-445-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 9 октябрдаги

213-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 57-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилаб қўйилсинки, истеъмолчиларнинг барча тоифаларига газ сотиш "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси билан топшириқ шартномасига кўра "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари томонидан амалга оширилади.

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари газ сарфини ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган улгуржи истеъмолчилар билан табиий газ етказиб бериш юзасидан шартномалар тузмасинлар.

2. Белгилансинки, олинган табиий газ учун "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари билан ҳисоб-китоблар:

улгуржи истеъмолчилар томонидан улгуржи истеъмолчилар учун белгиланган амалдаги тариф бўйича;

чакана истеъмолчилар (аҳоли) томонидан амалдаги чакана тариф бўйича амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорида:

а) 6-бандда:

биринчи-учинчи хат боши чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хат боши тегишли равишда биринчи ва иккинчи хат боши ҳисоблансин;

биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Агентлик таркибига кирувчи давлат корхоналари ва ташкилотлари раҳбарлари Агентлик Бош директори томонидан, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тайинланадилар";

б) 7-банддаги "Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекцияси" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорининг 2 ва 6-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 16-модда) ҳамда унга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2002-2004 йилларда уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 18-модда):

а) 2-бандда:

иккинчи хат бошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хат бошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) Газни ҳисобга олиш приборларини сотиб олиш, уларни квартираларда ва якка тартибдаги уйларда ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомда:

2-банднинг учинчи хат бошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

13 ва 14-бандлардаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

16-бандда:

биринчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси";

тўртинчи-еттинчи хат боши чиқариб ташлансин;

иккинчи-учинчи хат боши тегишли равишда иккинчи-бешинчи хат боши ҳисоблансин;

иккинчи хат бошидаги "ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "ҳудудлараро унитар корхоналар" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банднинг биринчи хат бошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

18-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" ва "ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари тегишли равишда "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари" ва "ҳудудлараро унитар корхоналар" сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банднинг бешинчи хат бошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

22-банднинг биринчи хат бошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

24-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банднинг биринчи хат бошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

30-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхонасига" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхонасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банддаги "ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "ҳудудлараро унитар корхоналар" сўзлари билан алмаштирилсин;

35-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

38-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

41-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

42-банднинг биринчи хат бошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

Газни ҳисобга олиш приборларини маблағ билан таъминлаш, сотиб олиш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш Схемасида:

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзларидан кейин "ва Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси (маблағларни қайтаришга доир)" сўзлари қўшилсин;

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

Газни ҳисобга олиши приборларини маблағ билан таъминлаш, сотиб олиш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш схемасига изоҳларда:

8-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари" сўзлари билан алмаштирилсин;

14 ва 15-бандлардаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 38-модда) 8-бандининг тўртинчи хат бошидаги "ва "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 17 сентябрдаги 405-сон қарорида:

а) 6-банднинг учинчи хат бошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналарига" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналарига" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 7-банднинг биринчи хат бошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика газ таъминотини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 94-модда),

а) 2-банднинг биринчи ва иккинчи хат боши чиқариб ташлансин;

3-7 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) 5-иловада:

3-банднинг тўртинчи ва бешинчи хат боши чиқариб ташлансин;

5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда):

а) 3-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 3-иловада:

23-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

24-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 5 мартдаги 110-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 23-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 10 июлдаги 323-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 64-модда):

а) 3-банднинг биринчи хат бошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигига, ҳудудий газ таъминоти корхоналарига ва уларнинг шаҳар ва туман филиалларига" сўзлари "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналарига ва уларнинг туман (шаҳар) филиалларига" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банднинг учинчи ва тўртинчи хат боши чиқариб ташлансин;

в) 5 ва 6-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сон қарорига 2-илованинг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 92-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 18 майдаги 127-сон қарорига 1-илова 8-банди "г" кичик бандининг учинчи-бешинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 26-модда) чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги Низомга илова 9-бандининг иккинчи хат бошидаги "Ўзкоммунхизмат" агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 41-сон, 414-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 10, 75-модда.