язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2006 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2006 й. 144-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2006 й.

N 144



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ВА

БАЪЗИЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар,

стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорларини

ошириш тўғрисида" 2006 йил 9 июндаги

ПФ-3761-сон Фармони)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2006 йилнинг 1 июлидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2006 йил 9 июндаги ПФ-3761-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) 2-илованинг III бўлимида:

а) бўлимнинг номидаги "ва тариф коэффициентлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 8-10, 12, 13-бандлардаги жадваллардан "Тариф коэффициенти" устуни чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 2 июлдаги 309-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2005 йил 25 октябрдаги 237-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 274-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 7, 53-модда.