язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2005 й. 155-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2005 й.

N 155



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 5 июлдаги

155-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда):

а) 1-банднинг иккинчи хатбошидан "ва жисмоний" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) қарорга 2-иловада:

2-банддан, 6-банднинг иккинчи, учинчи хатбошидан, 9-банддан "ва жисмоний", "ёки жисмоний" сўзлари чиқариб ташлансин;

4-бандда:

биринчи хатбошидан "бундан қуйидагилар мустасно" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

5-бандда:

учинчи хатбошидан "ёки жисмоний" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошида "жисмоний ва юридик" сўзлари "юридик" сўзи билан алмаштирилсин;

14-бандда:

"а" кичик банднинг учинчи хатбоши, "б" кичик банднинг иккинчи хатбоши, "з" кичик банд чиқариб ташлансин;

"а" кичик банднинг тўртинчи хатбошидан "ёки жисмоний" cўзлари чиқариб ташлансин;

36-банднинг иккинчи хатбоши, 49-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

55-банднинг иккинчи хатбошидан "лицензиат - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили" сўзлари чиқариб ташлансин.

в) Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

г) Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга 4-иловада "субъектлар" устунидаги "лицензия талабгори - юридик шахс, жисмоний шахс" блокидан "жисмоний шахс" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги Давлат бюджети асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари прогнози тўғрисида" 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорининг 20-бандида "болаларнинг мактабгача болалар муассасаларидаги таъминоти ва" сўзлари чиқариб ташлансин, "28 ва 29-иловалар" сўзлари "29-илова" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 27-сон, 190-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 7, 34-модда.