язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2005 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2005 й. 64-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2005 й.

N 64



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 12 октябрдаги 470-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 15 февралдаги

64-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 5 июндаги 245-сон қарорига 2-иловадан "Ўзтранссаноат" республика уюшмаси" блоки чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви республика органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-иловада:

17-позицияда:

3-устунда "2581" ва "2417" рақамлари тегишли равишда "2746" ва "2582" рақамлари билан алмаштирилсин;

6-устунда "2067" ва "1947" рақамлари тегишли равишда "2232" ва "2112" рақамлари билан алмаштирилсин;

76-позицияда:

3-устунда "6768" ва "6549" рақамлари тегишли равишда "6751" ва "6532" рақамлари билан алмаштирилсин;

6-устунда "4996" ва "4772" рақамлари тегишли равишда "4982" ва "4758" рақамлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 7-сон, 57-модда.