ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2004 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2004 й. 430-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2004 й.

N 430



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ВА   БАЪЗИЛАРИГА   ЎЗГАРТИРИШ   ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 16 сентябрдаги

430-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги низомнинг 2, 4-7-бандлари.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 57-модда) 8 ва 9-бандлари, шунингдек мазкур қарорга 4 ва 5-иловалар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Нон ва қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 8 сентябрдаги 347-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Дон ресурслари ва уннинг бозор фондидан янада оқилона ва тежамли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 14 сентябрдаги 374-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 апрелдаги 118-сон қарорининг 6-банди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 8 январдаги 9-сон қарорига илованинг 1-банди, 2-банднинг "д", "и", "м" кичик бандлари.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 16 сентябрдаги

430-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Савдо соҳасида монополиядан чиқаришни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 24 декабрдаги 561-сон қарорининг 6-банди биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда):


1-банд ва 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари учун нефть маҳсулотлари фақат нефть маҳсулотлари етказиб берувчининг махсус автотранспортида етказиб берилиши ҳисобга олинган ҳолда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари билан нефть базалари ўртасида тузилган шартнома асосида белгиланган тартибда берилади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 21 сентябрдаги 439-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри уланувчи улгуржи истеъмолчиларга ва ҳудудий газ таъминоти корхоналарига - тўғридан-тўғри шартномалар бўйича;".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 2-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчиларига газ етказиб бериш қоидаларида:


а) 2.1-банднинг еттинчи ва саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 3.2-банддан "ва сақловчи ташкилотлар" сўзлари чиқариб ташлансин.


в) 3.3, 4.1, 4.2, 4.6, 4.9 ва 4.12-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 3.4-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг олинган табиий газ учун қонун ҳужжатларида ҳисоб-китоб қилишнинг алоҳида тартиби белгиланган стратегик корхоналарига";


д) 4.5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4.5. Республика минтақалари бўйича газ етказиб беришнинг ойлик ҳажмлари истеъмолчиларнинг буюртманомалари ҳисобга олинган ҳолда газ-транспорт тизимининг ресурс ва техник имкониятларидан келиб чиқиб газ-транспорт ташкилоти томонидан белгиланади";


е) 4.8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4.8. Газнинг истеъмолчилар томонидан етказиб берувчи билан келишилмасдан шартномавий ҳажмлардан ортиқча олиниши қонун ҳужжатларида белгиланган ва шартномаларда кўрсатилган миқдорларда йўл қўйилган ортиқча газ сарфи учун етказиб берувчига оширилган ҳақ тўланишига олиб келади.

Навбатдаги ойга (йил чорагига) буюртма берилган табиий газ ҳажмларига доир шартномаларга истеъмолчининг таклифи бўйича мўлжалланаётган ўзгартиришлардан камида 10 кун олдин киритилган ўзгартиришлар ортиқча олиш ҳисобланмайди".

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 16-модда):


а) 7-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада "Ўзтрансгаз" АКнинг магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқадиган улгуржи истеъмолчилар" устуни истеъмолчиларнинг аниқ рўйхати кўрсатилмаган ҳолда баён қилинсин;


в) 3-иловада:

1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

2-бандда "б" кичик банднинг учинчи ва тўртинчи хатбоши ҳамда "г" кичик банд чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 37-сон, 411-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 9, 92-модда.










































Время: 0.0156
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск