язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2004 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2004 й. 359-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2004 й.

N 359



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР    КИРИТИШ    ҲАМДА

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 30 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитага божхона имтиёзлари бериш тўғрисида" 2001 йил 25 майдаги 235-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 26 июлдаги

359-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий масъулиятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарори матнидан "ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитага", "ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита", "ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита билан" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:

7-банднинг иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасига - автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида кириш ва чиқишларини";

матн бўйича барча "назорат-ўтказиш пунктлари" сўзлари тегишли равишда "Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона йиғимлари ставкалари тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 204-сон қарори 2-бандининг ўн биринчи хат бошидан "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаро авиациясининг халқаро парвозларини кенгайтириш тўғрисида" 1999 йил 13 июлдаги 343-сон қарори 4-бандидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Миллий хавфсизлик хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 декабрдаги 519-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 14-бандидан "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитага ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Дон ресурслари ва уннинг бозор фондидан янада оқилона ва тежамли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 14 сентябрдаги 374-сон қарори 7-бандидан "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида" 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорида:

4 ва 5-бандларнинг иккинчи хат бошидан "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари чиқариб ташлансин;

3-иловада:

5-банднинг биринчи ва иккинчи хат бошидан "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари чиқариб ташлансин;

23-банднинг биринчи ва учинчи хат бошидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори 3-бандидан "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврларида тиббий текширувдан ўтказиш тўғрисидаги Низомда:

1-бандга изоҳдан "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг чегара қўшинлари" сўзлари чиқариб ташлансин;

3-банд "а" кичик бандининг тўққизинчи хат бошидан "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги Низом 5-бандининг иккинчи ва тўртинчи хат бошидан "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг оддий аскарлар ва сержантлар таркибида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида" 2003 йил 22 майдаги 227-сон қарори 5-бандининг биринчи хат бошидан "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом 4-бандининг иккинчи хат бошидан "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг" сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг қўшни давлатлар билан Давлат чегараси чизиғини белгилаш тартиби тўғрисида" 2003 йил 24 ноябрдаги 530-сон қарори 4-бандининг учинчи хат бошидаги "Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита" сўзлари "Миллий хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 30-сон, 345-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 74-модда.