язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2004 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2004 й. 346-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2004 й.

N 346



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Хусусий корхона тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 21 июлдаги

346-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 14 февралдаги 55-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 3-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1995 йил 15 сентябрдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 9-сон, 34-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1999 йил 7 июлдаги 334-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 7-сон, 36-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 53-модда) илованинг 7-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 5 июндаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 27-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 34-модда) илованинг 6-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 22 августдаги 347-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 8-сон, 47-модда) 2-илованинг 3-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 29-сон, 335-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 72-модда.