язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 1991-1996 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.1996 й. 151-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.1996 й.

N 151



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида"ги Қонунни амалга киритиш ҳақидаги қарорининг 2-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 26 февралдаги 85-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 2-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналар тўғрисидаги Низомнинг:

1-бўлими 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Кичик корхоналарга ҳисобот даври (йил)да ходимларининг ўртача чекланган сони:

саноат ва қурилишда - 50 кишидан;

қишлоқ хўжалигида ва ишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида - 25 кишидан;

илм-фан соҳасида ва илмий хизмат кўрсатишда - 10 кишидан;

ноишлаб чиқариш соҳаси тармоқларида - 10 кишидан;

чакана савдода - 5 кишидан ортиқ бўлмаган юридик шахслар киради";

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 24 июндаги 310-сон қарорига илованинг 2-қисми учинчи хат боши "мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шакллари" сўзларидан сўнг "шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик" сўзлари билан тўлдирилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1996 й., N 4, 12-модда.