Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

2. 2015 йил иккинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 28-29-сон, 2015 йил 14 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2015 ЙИЛ ИККИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР


"СБХ"нинг 14.04.2015 йилдаги 15 (1079)-сонида "Norma Ekspert" мутахассислари томонидан тайёрланган турли фаолият соҳаларидаги корхоналар учун жорий йилнинг I чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар чоп этилган эди. II чорак учун ҳисобот топшириш вақти келди, бугунги сонимизда биз 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун ЯСТ ҳисоб-китоби ва ҳисоботни тайёрлаш бўйича тавсияларни чоп этяпмиз. Улар қисман озод қилиш, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги имтиёзларни ҳамда ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш ҳамда унга доир ҳисоботни тўлдириш бўйича тушунтиришлар билан бирга вазиятлар тарзида тақдим этилган.


          

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.


Солиқ кодексининг 360-моддаси.


Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади.


Солиқ кодексининг 28-моддаси тўртинчи қисми.

          


         

Диққат! Мисолларда ҳисоб-китоб минг сўмларда кўрсатилган. ЯСТ бўйича ҳисоботда барча кўрсаткичлар сўмда бутун рақамларда кўрсатилган.

1-вазият.


ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН

ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ


Корхона Тошкентда солиқ ҳисобига олинган жойи бўйича озиқ-овқат товарларини (пишлоқ, колбаса маҳсулотлари, сут маҳсулотлари ва бошқаларни) чакана сотади.


2015 йилнинг I чорагида товар обороти 27 000 минг сўмни ташкил этди. Шундан:

нақд пул маблағлари - 16 500 минг сўм;

пластик карталарни қўллаган ҳолдда - 9 500 минг сўм;

ҳисоб-китоб рақамига пул ўтказиш йўли билан (белгиланган лимит доирасида) - 1 000 минг сўм.

2015 йилнинг I чораги учун бюджетга 3 117,8 минг сўм ЯСТ, шу жумладан ЯСТнинг энг кам миқдорига қадар 2 116,8 минг сўм қўшимча тўланди.


2015 йилнинг II чорагида 50 000 минг сўм суммасидаги товарлар реализация қилинган, улардан 24 000 минг сўми - нақд, 26 000 минг сўми эса терминал орқали келиб тушган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг июнь ойида дўкон атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш ишлари ўтказилгандан сўнг ортиб қолган йўлакка ётқизиладиган плиткалар сотилди. Плитка юридик шахсга таннархи бўйича 350 минг сўмга сотилди ва пул ўтказиш йўли билан ҳақ тўланди.


2015 йилнинг II чораги учун ЯСТ ҳисоб-китобида қуйидагиларни эътиборга оламиз:

q чакана савдо корхоналари учун ЯСТ ставкалари савдо шохобчалари жойлашган жойига қараб белгиланган. Пластик карталарни қўллаб олинган тушумга 5%га пасайтирилган ставка бўйича ЯСТ солинади. Агар Тошкент учун белгиланган ставка 4%ни ташкил қилса, терминал орқали келиб тушган тушумлардан ЯСТ 3,8%лик ставка бўйича ҳисобланади;

q чакана савдо корхоналари томонидан нақд пул маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг пластик карталарини қўллаган ҳолда товар учун чекланмаган суммада ҳақ олинади. Нақд пулсиз ҳисоб-китобга нисбатан ўтган ойдаги ойлик товар айланмасининг 10%и доирасида лимит белгиланган. Бюджет ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасаларидан (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари,

...
Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск