ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 15.05.2008 й. 14-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

15.05.2008 й.

N 14


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми



ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган қуйидаги қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Олий суд Пленумининг 1991 йил 20 декабрдаги "Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги қарорининг


а) рус тилидаги матни ўнинчи бандининг тўртинчи хатбошисидаги "согласно статье 494 ГК" жумласи "согласно статье 1009 ГК" жумласи билан алмаштирилсин;


б) ўзбек тилидаги матни ўнинчи бандининг тўртинчи хатбошиси чиқарилсин: 

"Меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш мақсадида, бировнинг қарамоғида бўлганлик фактини белгилаш учун бировнинг қарамоғидаги одам мерос қолдирувчининг ўлими кунига меҳнатга лаёқатсиз бўлиб, марҳумнинг ўлимига қадар камида бир йил унинг қарамоғида бўлган бўлиши ва у билан биргаликда яшаган бўлиши шарт (ФКнинг 1141-моддаси). Агарда қарамоғида бўлганлик бир йилдан кам давом этган бўлса, суд бу фактни белгилашни рад этади. Мерос қолдирувчи билан қарамоғида бўлган шахс ўртасида қариндошлик муносабатларининг бор-йўқлиги аҳамиятга эга эмас.". Ўзбек тилидаги матни мазкур бандининг бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши ҳисоблансин.



2. Олий суд Пленумининг 1996 йил 19 июлдаги  "Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан келтирилган шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг ўн иккинчи банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлар) устидан бериладиган шикоятлар ФПКнинг 149, 150-моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари ҳақида"ги қарорида белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади. Бериладиган аризанинг шакли ва мазмуни бўйича ФПКнинг 148, 149-моддаларида қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда, шикоятда, жумладан, қандай хатти-ҳаракатлар шикоят қилинаётганлиги, бу хатти-ҳаракатлар (қарорлар) оқибатида фуқаронинг қандай муайян ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги, худди шундай шикоят тобелик тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга берилган-берилмаганлиги ва берилган бўлса, қандай жавоб олинганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.".



3. Олий суд Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги  "Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ва жиноят ишлари юзасидан суд чиқимларини ундириш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг


а) биринчи бандидаги "1992 йил 9 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси" сўзлари билан алмаштирилсин. Мазкур банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бошқармаси томонидан 1993 йил 28 июнь куни тасдиқланган "Давлат божи тўғрисида"ги йўриқнома" сўзлари чиқарилсин;


б) тўртинчи банди биринчи жумласидаги "судларда Давлат божи тўғрисида"ги Қонуннинг 4-моддасида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 329-моддасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) олтинчи банди биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 328-моддаси ва 336-моддасининг 1-қисмига мувофиқ, ушбу кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, судларга бериладиган аризалардан давлат божи ариза берилгунга қадар тўланади.";


г) ўн олтинчи банди биринчи жумласидаги "Давлат божи тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 342-моддасида" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) ўн саккизинчи банди учинчи жумласидаги "Давлат божи тўғрисида" Қонунининг" 2-моддасида ва "Давлат божи тўғрисида"ги Қўлланманинг 22-бандига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 337-моддасига" жумласи билан алмаштирилсин.



4. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги "Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида"ги қарорининг


а) тўққизинчи банди учинчи хатбошисининг охирги жумласидаги "ҳал қилув қарори билан танишиш учун белгиланган куннинг эртасидан бошлаб" сўзлари "ҳал қилув қарори чиққан кундан бошлаб" сўзлари билан алмаштирилсин. Рус тилидаги матни мазкур бандининг учинчи хатбошисидаги "кассационной" сўзи чиқарилсин;


б) ўн тўртинчи банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган тақдирда, даъвогар ишнинг кўрилишига эътироз билдирмаган бўлса, суд ишни сиртдан иш юритиш тартибида кўриши мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин (ФПК 224-моддасининг 1-қисми).

Судлар шуни эътиборда тутишлари лозимки, ФПК 224-моддасининг 2-қисми мазмунига кўра, судья ишни суд мажлисига барча жавобгарлар келмаган тақдирдагина сиртдан иш юритиш тартибида кўриши мумкин. ФПКнинг 225-моддасига мувофиқ даъвогар ишни жавобгар иштирокисиз сиртдан кўришга рози бўлмаса, суд ишни кўришни кейинга қолдириши ва келмаган жавобгарга ишнинг янгидан кўрилиш вақти ва жойи ҳақида қайта хабар юбориши лозим. Сиртдан ҳал қилув қарори чиқаришда сиртдан чиқариладиган ҳал қилув қарорининг мазмуни ҳақидаги ФПКнинг 227-моддаси талабларига риоя қилиниши зарур. ФПКнинг 229, 235-моддаларига биноан суд мажлисига келмаган жавобгар сиртдан ҳал қилув қарори чиқарган судга шу ҳал қилув қарори чиқарилгандан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриш ҳақида ариза беришга ҳақлидир. Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори уни чиқарган суд томонидан бекор қилинган тақдирда ишни мазмунан кўриш тикланиб, у Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган қоидалар асосида кўрилади.".



5. Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги "Судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг ўзбек тилидаги матни иккинчи банди иккинчи хатбошисидаги "11-қисмига" сўзлари "2-қисмига" сўзлари билан алмаштирилсин.



6. Олий суд Пленумининг 2000 йил 22 декабрдаги " Мерос ҳуқуқига оид қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги қарорининг иккинчи бандидаги бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошларини қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Номоддий неъматлар, деганда, интелектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқлар, хизмат ва тижорат сирига бўлган ҳуқуқ, ҳамда шахсий номулкий ҳуқуқларга бўлган ҳуқуқлар тушунилади. Ижодий фаолиятнинг аниқ бир шаклда, кўринишда ифода этиладиган натижалари интелектуал мулк ҳисобланади.

Бу натижаларга тенглаштирилган жисмоний ёки юридик шахс маҳсулотлари, воситалари (фирма номи, товар белгиси, хизмат белгиси ва ҳ.к.) ҳам интеллектуал фаолият натижалари сифатида тан олинади. Ушбу натижаларга нисбатан фуқаронинг ёки юридик шахснинг мутлақ ҳуқуқлари эътироф этилади ва учинчи шахснинг фойдаланишига интеллектуал мулк эгасининг рухсати билангина йўл қўйилади.

Тижорат қимматига эга бўлган ва қонун йўли билан ундан эркин баҳраманд бўлиш учун йўл қўйилмайдиган маълумотлар хизмат ва тижорат сири ҳисобланади. Хизмат сири аҳамиятига эга бўлган ахборотларни таркиби ва ҳажми, шунингдек уларни ҳимоя қилиш тартиби давлат бошқарув органи томонидан белгиланади".



7. Олий суд Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги "Фуқаролик процессуал қонун ҳужжатлари айрим нормаларининг судлар томонидан қўлланилиши ҳақида"ги қарорининг


а) ўттиз учинчи банди тўртинчи хатбошисидаги "биринчи инстанция судида шу инстанция суди учун" жумласи "тегишли инстанция суди томонидан" жумласи билан алмаштирилсин. Рус тилидаги матни мазкур бандининг тўртинчи хатбошисидан "для рассмотрения дел судом этой инстанции" сўзлари чиқарилсин;


б) рус тилидаги матни ўттиз олтинчи банди учинчи хатбошисидаги "статьей 27" сўзлари "статьей 28" сўзлари билан алмаштирилсин. Ўзбек тилидаги матни ўттиз олтинчи банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Судлар мазкур тоифадаги ишларни кўришда, шахсни текширувдан ўтказиш ва унинг психиатрия стационарида бўлиши тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилишда психиатрия муассасалари томонидан "Психиатрия ёрдами тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддасида белгиланган муддатларга риоя қилинишига эътиборни кучайтирсинлар".



Олий суд раиси                                                                Б. Мустафаев



Пленум котиби,

Олий суд судьяси                                                            М. Ҳасанов




































Время: 0.0272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск