ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 25.10.2002 й. 28-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган айрим қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.2002 й.

N 28


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИ ТОМОНИДАН

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН АЙРИМ ҚАРОРЛАРГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига биноан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми



ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган қуйидаги қарорларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги қтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар буйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида"ги 11-сонли қарори


9-банди чиқарилсин.



2. Олий суд Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида"ги 12-сонли қарори


21-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тушунтирилсинки, МКнинг 101-моддасига кўра, жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида мехнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди. Бироқ, корхона тугатилиши муносабати билан ёки МК 100-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган асослардан бирига кўра, жумладан корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган тақдирда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг розилигини олиш талаб этилмаслиги эътиборда тутилиши лозим".



3. Олий суд Пленумининг 1998 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1997 йил 26 декабрда тасдиқланган Божхона кодексининг қабул қилиниши муносабати билан суд амалиётида вужудга келган айрим масалалар тўғрисида"ги 30-сонли қарори


а) 7-банди чиқарилсин;


б) 13-бандидаги "Кассация ва назорат суд босқичлари" сўзлари "Назорат инстанцияси судлари" билан алмаштирилсин.



4. Олий суд Пленумининг 2001 йил 1 июндаги "Фуқаролик ишларини апелляция, кассация ва назорат тартибида кўриш амалиёти ҳақида"ги 4-сонли қарори


6-бандидаги "туман ҳамда вилоят прокурорлари" сўзлари "туман, вилоят ва уларга тенглаштирилган прокурорлар" сўзлари билан алмаштирилсин.



Олий суд раиси

вазифасини бажарувчи                                                       А. Ишметов


Пленум котиби,

Олий суд судьяси                                                                 Х. Ҳасанов


























Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск