язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 03.06.1993 й 17-сон "Маҳсулотлар, товарлар етказиб беришда камомад чиқиши билан боғлиқ низоларни хал этиш амалиёти тўғрисида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.1993 й.

N 17


МАҲСУЛОТЛАР, ТОВАРЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШДА

КАМОМАД ЧИҚИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ НИЗОЛАРНИ

ҲАЛ ЭТИШ АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми маҳсулотлар, товарлар етказиб беришда камомад чиқиши билан боғлиқ низоларни ҳал қилишда суд амалиётининг бир таҳлилда бўлишини таъминлаш мақсадида "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб,

ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Суд шарҳи тартибида тушунтириш берилсинки, маҳсулотлар, товарлар камомад бўйича хўжалик низоларини ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси хўжалик суди органлари қуйидагиларга амал қилишлари зарур:


1. Маҳсулотлар (товарлар) етказиб беришда камомад чиқиши билан боғлиқ низоларни ҳал этишда хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва маҳсулотлар (товарлар) етказиб бериш ҳамда уларни қабул қилиш қоидаларини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим.

2. Хўжалик судларининг эътибори ҳар бир ишни суд мажлисига пухта тайёрлаш, камомад пайдо бўлишининг сабаблари ва жойини аниқлаш учун зарур бўлган ҳамма далилларнинг тарафлардан тақдим этилишини, суд мажлисида низолашаётган тарафларнинг раҳбарларини ёки улар томонидан вакил қилинган, маҳсулотни юклаб жўнатиш, транспортда ташиш ва қабул қилиб олиш масалаларидан хабардор бўлган, масъул вакилларнинг иштирокини таъминлаш лозимлигига қаратилсин.

Зарур ҳолларда судлар маҳсулотлар (товарлар)ни юклаб жўнатиш ва қабул қилишда қатнашган шахслардан тушунтиришлар талаб қилиш ёки уларни хўжалик суди мажлисига чақириш ҳуқуқига эга. Бундай тушунтиришлар судлар томонидан иш бўйича бошқа далиллар билан бир қаторда баҳоланиши зарур.

3. Иш бўйича мавжуд далилларга баҳо беришда қуйидагиларга алоҳида эътибор берилиши зарур:

а) жўнатувчилар, маҳсулот етказиб берувчилар томонидан юкларни ташиш қоидаларида назарда тутилган юклаб жўнатилаётган маҳсулотлар, товарларнинг бутлигини таъминловчи талабларга риоя қилиниши, транспорт ҳужжатларида товарнинг нуқсонлари ҳақидаги белгилар борлиги, транспорт юк хатлари ва илова қилинган ҳужжатлар, тафсилотли рўйхатлар, фактуралар, ёрлиқлар ва бошқалар, тўғри тўлдирилганлиги ҳамда уларнинг стандартлар, техник шартларга мувофиқлиги;

б) юкни транспорт органларига топширишда юкнинг оғирлиги жўнатувчи (етказиб берувчи) томонидан аниқланиши усулига; юк кимнинг тарозиси ва тамғаси (транспорт органи ёки жўнатувчининг) билан жўнатилганлиги ҳамда вагонлар, контейнерлар ва бошқа ташиш воситалари кимнинг тамғаси билан келганлиги, юк қандай ташиш воситаларида (тамғаланган ёки тамғаланмаган) ташилганлиги ҳамда юкни жўнатувчи ёки олувчининг кузатувчиси кузатиб келган-келмаганлигига; транспорт ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилганлигига;

в) юкни йўлда қайта юклаш ёки тушириб, бошқа транспортга ортишда юкларни ташиш қоидаларига риоя қилиниши, юкнинг йўлда бўлиш вақти ва унинг келиш санаси, юк қачон ва қаерда, транспорт воситасиданми ёки транспорт органининг омбориданми олувчига берилганлиги, юк транспорт органи томонидан оғирлиги, ўринлар сони текшириб кўрилиб берилганлиги ёки текширилмаганлиги. Зарурат бўлганда тижорат далолатномаси тузилган-тузилмаганлиги, далолатномада барча зарур маълумотларнинг борлиги.

Агар юк транспорт органи томонидан оғирлиги, ўринлар сони текширилмасдан берилган бўлса, ундай ҳолда юк хатида тегишли транспорт уставлари ва кодексларда назарда тутилган белгилар бор-йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.


4. Судларга тушунтирилсинки, стандарт, техник шартлар ёки бошқа мажбурий қоидалар билан маҳсулотлар, товарларни миқдори бўйича қабул қилиб олишнинг бошқа тартиби белгиланмаган бўлса ишлаб чиқариш-техника мақсадидаги маҳсулотларни ва халқ истеъмоли молларини миқдори бўйича қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (П-6)да назарда тутилган қабул қилиш тартиби қўлланилади.

Агар маҳсулот (товар)нинг ушбу тури учун эслатиб ўтилган Йўриқномадагидан бошқача тартиб белгиланган бўлса, олувчилар маҳсулотлар (товарлар)ни миқдори бўйича қабул қилиб олишни стандартлар, техник шартлар ёки томонлар учун мажбурият бўлган бошқа қоидаларга мувофиқ амалга оширишлари шарт.

Томонлар шартномада маҳсулотлар товарларни етказиб беришда уларнинг сақланишини таъминлашга қартилган миқдори бўйича қабул қилишнинг қўшимча шартларини назарда тутишлари мумкин. Бу шартлар бўйича келишмовчиликлар умумий асосларда кўриб чиқилиши лозим.


5. Стандарт оғирликда ўралган ёрма, ун, қанд-шакар ва бошқа товарларни пировард олувчи етарлича асослар мавжуд бўлган тақдирда Йўриқнома (П-6)да белгиланган муддатларда, ўров маркировкасида кўрсатилган оғирликнинг ҳақиқий оғирликка мувофиқлигини текшириб кўришга ҳақлидир. Бундай текшириш фақат жўнатувчи (етказиб берувчи, тайёрловчи)нинг вакили, сифат бўйича тегишли инспекция инспектори ёки товар экспертизаси бюроси эксперти, "Ўздавстандарт" органининг вакили иштирокида амалга оширилиши мумкин. Харидорлар (олувчилар)нинг стандарт оғирлик билан ўралган етишмовчи ёрма, ун, қанд-шакар ва бошқа товарлар қийматини ундириш тўғрисидаги жўнатувчилар (етказиб берувчилар)га даъволари, бу даъволарни асослаш учун олувчининг жамоат вакили ёхуд бошқа корхона, муассаса ёки ташкилотнинг вакили иштирокида тузилган далолатнома тақдим этилганда, қондирилиши мумкин эмас.


6. Жўнатувчилар (етказиб берувчилар) камомадда ўз айблари йўқлигини асослаш учун хўжалик судига маҳсулотлар товарларни юклаб жўнатишда жамоат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари иштирокида тузилган назорат ёки комиссион юклаб жўнатиш далолатномаларини тақдим этган ҳолларда судлар низоларни кўриб чиқишда уларни иш бўйича тақдим этилган бошқа далиллар билан биргаликда баҳолашлари керак.


7. Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставига мувофиқ юкни олувчининг талабига кўра Темир йўл юк хатининг "6" устунида юкни бериш тартиби тўғрисида белги қўйилиши шарт. Юк хатида юк транспорт органидан қандай ҳолатда олинганлиги тўғрисида белги бўлмаган ҳоллар билан боғлиқ низоларни ҳал этишда камомад учун жавобгарликни жўнатувчи (етказиб берувчи)га юклашга асос йўқ, чунки камомад юкнинг ташиш пайтида сақланмаганлиги оқибатида юз бериши мумкин. Олувчи томонидан шикастланмаган тараф ичида камомад аниқланган ҳолларгина бундан мустасно бўлиши мумкин.

8. Юкнинг камомади қуйидаги ҳолларда тижорат далолатномалари билан тасдиқланиши мумкин:

а) транспорт органлари транспортда амал қилувчи қоидаларга мувофиқ юкни олувчига оғирликни, ўринлар сонини ва уларнинг ҳолатини текшириб берган ҳолларда;

б) юкни бериш вақтида тижорат далолатномаси бериш учун асос бўлувчи ҳолатлар аниқланганда.

Агар транспорт органи амалдаги қоидаларни бузган ҳолда юкнинг оғирлигини, ўринлар сонини ва унинг ҳолатини текширмаган ҳолда берса ёки тижорат далолатномасини бермаса, юкни олувчи бундай рад этиш устидан белгиланган тартибда шикоят қилиши, маҳсулотлар (товарлар)ни қабул қилиб олишни эса Ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни ва халқ истеъмол молларини миқдори бўйича қабул қилиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ амалга ошириши лозим. Бундай ҳолда олувчи судга транспорт органанининг нотўғри хатти-ҳаракатини исботловчи далиллар ва қайд этиб ўтилган Йўриқномага мувофиқ тузилган миқдор бўйича қабул қилиб олиш далолатномасини тақдим этиши керак. Тижорат далолатномаси тузилган сана юк берилган санага мувофиқ келмаган ҳолларда, у ҳақиқатда берилган санани аниқлаш учун вагонларни бериш ва тозалаш ведомостларини, қабул қилиб олувчи ва топширувчининг қайдномасини, юкни тортиш дафтаридан кўчирмани ҳамда темир йўлда тузилган бошқа бошланғич ҳужжатларни сўраб олиш керак.


9. Тижорат далолатномлари ва сақланмаган юк ташишлар тўғрисидаги далолатномалар камомад учун транспорт органига ҳам, юкни жўнатувчига ва юкни олувчига ҳам моддий жавобгарлик юклаш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Тижорат далолатномасида ёки сақланмаган юк ташишлар тўғрисидаги далолатномада маҳсулотлар товарлар камомаднинг миқдори аниқ белгиланган ҳолларда, судлар жўнатувчига етказиб берувчига даъвони фақат юкни қабул қилиб олувчи томонидан ишлаб чиқариш техника мақсадларидаги маҳсулотлар ва халқ истеъмол моллари миқдори бўйича қабул қилиб олиш далолатномаси тузилмаганлиги сабаблигина рад этишга ҳақли эмаслар.


10. Юқорида айтиб ўтилган йўриқномада натижалари бутун туркум партияга тегишли бўладиган маҳсулотлар товарларни оралатиб қисман текшириш шартномада белгиланиши мумкинлиги назарда тутилган. Шартномада бундай текширишнинг хусусиятини белгилаш тўғрисида шартнома тузиш пайтида пайдо бўладиган низолар хўжалик судлари томонидан ҳал этилиши керак.

Бу низоларни ҳал этишда судлар оралатиб қисман текширилиши керак бўлган миқдорни шундай ҳажмда белгилашлари керакки, токи у бутун туркумдаги маҳсулотлар (товарлар) камомад тўғрисида асосли хулоса чиқариш имконини берсин. Харидор (олувчи)нинг олинган маҳсулотлар (товарлар) миқдорини оралатиб (қисман) текширишни амалга ошириш ҳуқуқини шартномада белгилаш учун етарли асос мавжуд бўлмаган тақдирда, шартномага бундай шартларни киритиш ҳақидаги талабига рад жавоби берилиши керак. Зарур бўлганда хўжалик суди ваколатли органлардан хулоса олиши мумкин.

Маҳсулотлар (товарлар)ни миқдори бўйича қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ олувчининг моддий жавобгар ва уларга бўйсунувчи шахслари, шунингдек моддий бойликларни ҳисобга олиш, сақлаш, қабул қилиб олиш ва бериш билан боғлиқ бўлган шахслар олувчи корхонанинг жамоат вакиллари сифатида белгиланмаслиги керак.

Қабул қилиб олишда қатнашиш учун олувчи корхона томонидан ажратилган жамоат вакили моддий жавобгар шахс ёки моддий бойликларни ҳисобга олиш, сақлаш ёки бериш билан боғлиқ бўлган шахс эканлиги ёки йўқлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган ёки келишмовчиликлар юз берган тақдирда хўжалик суди вакилининг лавозими йўриқномаларини сўраб олиши ва мана шу материалларни ҳисобга олган ҳолда қарор қилиши керак.

Олувчи корхонанинг жамоат вакили ёки бошқа корхонанинг вакили ушбу олувчи корхонада маҳсулотлар товарларни қабул қилиб олишда бир ойда кўпи билан икки марта қатнашиши мумкин.


11. Ўз низомларига мувофиқ бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг фаолияти устидан назорат функциясини амалга ошираётган муассаса ёки ташкилотлар ўз ходимларини ўз назорат остидаги хўжалик органларига келаётган маҳсулотлар товарларни миқдори бўйича қабул қилишда қатнашиш учун бошқа корхона, муассаса, ташкилотнинг вакиллари сифатида ажратмасликлари керак. Назорат остида бўлган хўжалик органи ҳам ўзидан юқори турувчи муассаса, ташкилотда қабул қилиб олишда қатнашиш учун ўз вакилини ажратиш ҳуқуқига эга эмас.

"Ўздавстандарт"нинг ҳудудий органлари ва зиммаларига айрим масалалар бўйича хўжалик орагнларининг фаолияти устидан назоратни амалга ошириш юклатилган бошқа органлар, шунингдек бўйсунувчи тармоқ инспекциялари бундан мустасно бўлиши мумкин.


12. Юк ташишда табиий нобуд бўлишнинг белгиланган меъёрлари маҳсулотлар (товарлар)ни қабул қилиб олишда маҳсулотлар (товарлар) оғирлигининг ҳақиқатда камомади аниқланган ҳолдагина қўлланиши мумкин. Бутун-бутун ўринлар камомадини ва айрим шикастланган ўринларда оғирлик камомадини бутун маҳсулотлар (товарлар)дан келиб чиқиб ҳисобланган маҳсулотлар (товарлар)нинг табиий нобуд бўлиш меъёрлари ҳисобига қоплашга йўл қўйилмайди.

Жами маҳсулотлар (товарлар) оғирлигини текширишда табиий камайиш меъёрини бузилган ўринлардаги маҳсулотлар (товарлар) оғирлигидан алоҳида ҳисоблаб чиқиш керак. Тортишнинг аниқлиги меъёри табиий камайишни ўз ичига олмайди. У маҳсулотлар (товарлар)нинг айрим турлари учун белгиланган меъёрларга мувофиқ қўлланиши керак. Камомад тортиш аниқлиги меъёридан юқори бўлган ҳолларда маҳсулотлар товарларнинг муайян тури учун табиий камайиш меъёрлари йўқ бўлганда бутун камомад, унда кўрсатилган меъёр истисно қилинмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилиши керак.

Агар маҳсулотлар (товарлар)нинг ушбу тури учун табиий камайиш меъёри белгиланган бўлса, ундай ҳолда тортиш аниқлиги меъёридан юқори бўлган камомад аниқланганда, бу камомаддан табиий камайиш меъёрини чиқариб ташлаш керак. Табиий камайиш меъёри чиқариб ташлангандан кейин тортиш аниқлиги меъёридан юқори бўлмаган камомад қолса, у тортиш аниқлиги меъёри сифатида қаралади. Агар камомад табиий камайиш меъёри суммасидан ва тортиш аниқлиги меъёридан юқори бўлса, камомаддан фақат табиий камайиш меъёри чиқариб ташланади.


13. Маҳсулотлар (товарлар)ни дастлабки жўнатувчи (тайёрловчи)нинг тарасида ёки ўраш материалида қайта жўнатувчи етказиб берувчилар (таъминот-сотиш ташкилотларининг, улгуржи ва улгуржи чакана савдо ташкилотларининг базалари) амалдаги қонунчиликка мувофиқ маҳсулотлар (товарлар)ни қабул қилишни тара ичидаги жойларнинг сони бўйича амалга оширишлари шарт бўлган ҳолларда, етказиб берувчи томонидан қайта жўнатилган маҳсулотлар (товарлар)нинг тара ички камомади билан боғлиқ бўлган олувчи (харидор)нинг тайёрловчига даъвоси учун даъво муддати қабул қилиб олиш далолатномаси етказиб берувчи томонидан тузилиши керак бўлган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар тара ички камомаддан келиб чиқувчи даъво олувчи (харидор) томонидан етказиб берувчига нисбатан қўзғатилса, даъво муддати маҳсулотлар (товарлар) камомадини белгиловчи далолатнома белгиланган тартибда олувчи (харидор) томонидан тузилган ёки тузилиши керак бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.

Маҳсулотлар (товарлар)ни тайёрловчи ҳисобланмаган етказиб берувчи у томонидан тайёрловчидан олинган маҳсулотлар (товарлар) миқдорини ўз омборида текширишга бурчли бўлмаганда, даъво муддати харидор (олувчи) томонидан тайёрловчига ҳам, етказиб берувчига ҳам қўзғатиладиган даъво муддати далолатнома тузилган кундан бошлаб, агар у ўз вақтида тузилган бўлса, ёки мана шундай далолатнома тузилиши керак бўлган кундан бошлаб ҳисобланиши керак.


14. Судлар юклаб жўнатиш, транспортда ташиш, қабул қилиб олиш қоидаларининг бузилишини аниқлар эканлар, маҳсулотлар (товарлар) камомади ҳосил бўлишига олиб келган сабаблар ва шароитларини пухта ўрганишлари, далилларга баҳо беришга расмиятчилик билан муносабатда булиш ҳолларига йўл қўймасликлари керак. Иш материаллари маҳсулотлар (товарлар) камомади суиистеъмоллар, қўпол равишдаги совуққонлик ёки ўғрилик натижасида ҳосил бўлганлигидан гувоҳлик берган ҳолларда бундай ишларнинг материаллари тергов органларига юборилиши керак.

Товар-моддий бойликлар жўнатувчига етказиб берилди, деб қайд қилинган ҳолларда уларнинг камомади факти аниқланган, шунингдек камомадда жўнатувчининг айби исботланмаган ҳолларда хўжалик судининг қарорида тегишлича жўнатувчилар ёки олувчиларинг корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари маъмуриятига амалдаги қонунчиликка мувофиқ етказиладиган зарарнинг бунга айбдор шахслардан ундириб олиниши тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш таклиф қилиниши мумкин.