язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 16.07.1999 й. 78-сон "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунни (янги таҳрирда) қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.1999 й.

N 78



ХЎЖАЛИК СУДЛАРИ ТОМОНИДАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ "БАНКРОТЛИК

ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИНИ (ЯНГИ ТАҲРИРДА)

ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунининг хўжалик судлари томонидан бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 46-моддасини қўллаб, қуйидаги тушунтиришларни беришга ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1) Кредитор қарздорни банкрот деб топиш ҳақида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилинганда, Қонуннинг 32, 34-моддаларига мувофиқ, қонунчиликда белгиланган тартибда унинг талабаларини банкротлик процедурасидан ташқари қондириш имконияти йўқлигини тасдиқловчи далилларни тақдим қилиши шарт.

Қонунчиликда кўзда тутилган қарзни олиш учун чоралар қўлланмаган ҳолда банкротлик ҳақидаги иш қўзғатишга қаратилган кредиторнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 117-моддаси 1-бандига кўра қарздорни "банкрот" деб топиш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этиш учун асос бўлади.

Талабларни қондаришнинг имкони йўқлигини тасдиқловчи далиллар бўлиб, қонуний кучга кирган суднинг ҳал қилув қарори ва бошқа суд ҳужжатлари, қарздор томонидан ўзининг мажбуриятларини бажармаганлик ҳақидаги далиллар, солиштирма ҳужжатлар ва 6 ой давомида бажарилмаган қарзнинг қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ҳисобланади.


2) Хўжалик судига ариза бериш ҳуқуқига эга шахслар йўқ қарздорни "банкрот" деб топиш ҳақида мурожаат қилганда, қарздорнинг йўқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни аризага илова қилишлари лозим, хусусан, алоқа идораларининг хатларни топширишнинг имконияти йўқлиги ҳақидаги ҳужжати, солиқ инспекциясининг солиқ органларига ҳисобот бермай қўйганлиги ҳақидаги маълумотномаси ва қарздор республикадан ташқарига чиқиб кетганлиги ҳақидаги ички ишлар органларининг ҳужжатлари, шунингдек қарздорнинг тадбиркорлик ёки бошқа фаолияти йўқлигини тасдиқловчи белгилар мавжуд бўлганда. Башарати қарздор бошлиғи озодликдан маҳрум қилиш жойида бўлса (олти ойдан ортиқ), қарздор мол-мулки йўқлиги ҳақида далиллар мавжуд бўлганда, қарздорни "банкрот" деб топиш ҳақидаги ариза худди шундай тартибда кўриб чиқилиши лозим.


3) Башарти, банкротлик ҳақидаги иш бўйича иш юритиш қўзғатилгандан сўнг, хўжалик судига бошқа кредитор томонидан ўша қарздорни ночор деб топиш ҳақида ариза тушса, хўжалик суди аризани қабул қилишни рад этади. (ХПКнинг 17-моддаси 3-банди) ва айни пайтда аризачига кредиторлар йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқини кўрсатади.


4) Хўжалик суди иш юритиш қўзғатилганлиги ҳақидаги ажримда кредиторларнинг биринчи йиғилишини чақиришни белгилайди. Кредиторларнинг биринчи йиғилишини ўтказиш ва йиғилиш ўтказиш жойи ва вақти ҳақидаги хабарни матбуотда эълон қилиш мажбурияти, қарздор ҳам аризачи ҳам шу вилоятда бўлса аризачига юклатилади. Мазкур мажбуриятларни аризачига юклатиш имконияти бўлмаган шароитларда банкротлик ишлари бўйича давлат органига юклатилади. Кредиторларнинг биринчи йиғилиши суд томонидан ўтказиш мажбурияти юклатилган шахснинг айбига кўра ўтказилмаганда ҳам масала худди шундай тартибда ҳал этилиши лозим.


5) Хўжалик суди кредиторларнинг биринчи йиғилишнинг қарори асосан қарздорни банкрот деб эътироф этиш ва тугатиш тўғрисидаги иш юритиш очиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилади, ёки ташқи бошқарувни тайинлаш ҳақида ажрим чиқаради, ёки келишув битимини тасдиқлайди, башарти, мазкур қарорлардан бирига кредиторлар йиғилишида кўпроқ овоз берилган бўлса ва кредиторлар тегишли тарзда йиғилиш ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган шартларда.

Агарда кредиторларнинг биринчи йиғилишида ташқи бошқарувни олиб бориш ҳақида, ёки келишув битимини тузиш, ёхуд кредиторлар биринчи йиғилишининг қароридаги биронта ҳам кўрсатмаси хўжалик судига бир ҳафталик муддатда тақдим қилинмаса, хўжалик суди банкротлик белгилари мавжуд бўлганда қарздорни "банкрот" деб топиш ва тугатиш бўйича иш юритишни очиш ҳақидаги масалани ҳал қилади.


6) Банкротлик тўғрисидаги Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ кредиторларнинг талаблари бўйича пул мажбуриятларининг миқдори башарти, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан тасдиқланган бўлса ёки қарздор ушбу мажбуриятларни тан олган ҳужжатлар мавжуд бўлса, шунингдек, Банкротлик ҳақидаги Қонунда кўрсатилган бошқа ҳолларда белгиланган деб ҳисобланади. Кредиторнинг судни ҳал қилув қарори билан ёки қарздорнинг ёзма равишдаги тан олганлиги тасдиқланмаган талабига эътироз билдирилган ҳолларда, пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловларнинг миқдори хўжалик суди томонидан белгиланади. Қарздорнинг эътирозлари асослилигини кўриш натижалари бўйича хўжалик суди томонидан ажрим чиқарилади, бунда кредитор, солиқ ва бошқа ваколатли органларнинг белгиланган тадбирларининг миқдори кўрсатилади. Ажрим кредиторлар йиғилишида муайян кредиторга тегишли бўлган овозлар сонини белгилаш учун асос бўлиб ҳисобланади, шунингдек тугатиш ишларида талабларни қондириш учун асос бўлади.


7) Хўжалик судида қарздор ходимларнинг манфаатини улар томонидан вакил қилинган шахс амалга оширади. Қарздор ишчиларининг вакили бўлиб, мазкур қарздорнинг ходим ёхуд қарздор банкрот бўлиши муносабати билан ишдан бўшатилган шахсгина бўлиши мумкин. ("Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 2, 31-моддалари). Бунинг учун ушбу ходим қарздорнинг ишчилари манфаатини амалга ошириш учун тегишли ваколатини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.


8) Қарздорнинг банкротлиги ҳақидаги ҳал қилув қарорини қабул қилишда ва тугатиш ишларини очишда хўжалик суди ташқи бошқарувчини тайинлаш учун кўзда тутилган тартибда ишончли шахсни тайинлайди ("Банкротлик ҳақида"ги Қонуннинг 51-моддаси). Ишончли шахснинг номзоди кредитор йиғилишида тақдим қилинади ва агарда, бу биринчи йиғилишда қилинмаган бўлса, суд кўп миқдордаги талабларга эга бўлган кредиторга ишончли номзодини белгилаш учун кредиторлар йиғилишини ўтказиш бўйича мажбуриятларни юкланиши лозим. Кредиторлар йиғилиши томонидан ишончли шахснинг номзоди тақдим қилинмаган ҳолларда, хўжалик суди уни банкротлик ишлари бўйича давлат органи томонидан кўрсатилган номзодлар орасидан тайинлайди.


10) Хўжалик суди Қонуннинг 90-моддасига кўра ишончли шахснинг ҳисоботини кўриб чиққанидан сўнг тугатиш ишларини якунлаш бўйича ажрим чиқаради, лекин ишончли шахснинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботи тақдим қилиш муддати (Қонуннинг 88-моддаси) тегишли қоидалар билан белгиланмагани учун, хўжалик суди қарздорни "банкрот" деб топиш ҳақидаги ҳал қилув қарорларида ишончли шахснинг ҳисоботини тақдим қилиш муддатини белгилаши мумкин. Бундай муддат "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 42-моддасини ҳисобга олган ҳолда 3 ойдан кам бўлмаслиги керак.


11) Хўжалик судлари шуни эътиборга олишлари лозимки, банкротлик бўйича иш юритиш фақатгина банкротлик тўғрисидаги Қонуннинг 45 ва 46 моддаларида кўзда тутилган асосларга кўра тугалланмасдан, балки Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 86-моддасида назарда тутилган асослар билан ҳам тугатилиши мумкин. Хўжалик суди банкротлик ишини кўриб чиқаётганда қарздор ташкилотнинг тугатилганлигини аниқласа ва бу ҳақда давлат реестрига ёзув киритилган бўлса, ХПКнинг 86-моддаси 4-бандига асосан иш юритиш тугатилиши лозим.


12) Тугатиш ишлари очилган кундан бошлаб, хўжалик суди қарздор - банкротдан пул суммаларини ундириш ҳақидаги даъво аризаларини кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиши лозим ("Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддаси). Қарздордан пул суммаларини ундириш ҳақидаги қўзғатилган иш юритиш "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 75-моддасига ва ХПКнинг 86-моддаси 1-бандига асосан тугатилиши лозим.


13) "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 78-моддасига кўра корхонани тугатиш ишларининг очилиши қарздор раҳбариятини, қарздорни "банкрот" деб эътироф этиш тўғрисидаги хўжалик суди қарори устидан апелляция, кассация шикоятларига имзо қўйиш ҳуқуқларини чегараламайди.


14) Кассация инстанцияси юридик шахсни "банкрот" деб эътироф этган хўжалик судининг қарорини бекор қилганда ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанциясига юборганда ишни мазмунан кўриб чиқиш даврига қарздорнинг бошқарув органини белгилайди. Бу ҳолатда, кассация судлов ҳайъати қарздорни "банкрот" деб эътироф этиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундаги бошқарув органининг эга бўлган ҳуқуқларини тиклаши мумкин. Агарда қарздорни "банкрот" деб тан олиш тўғрисидаги бекор қилинган қарор, ташқи бошқарувчисини белгилашдан кейин қабул қилинган тақдирда, ташқи бошқарувнинг ваколати тикланиши лозим.


15) Хўжалик суди кредиторлар йиғилиши таклиф қилган ишончли шахс (ташқи бошқарувчи) номзодини рад қилиш ҳуқуқига эга, башарти у "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 14-моддаси 3-қисми талабларига жавоб бермаса.

Қуйидаги шахслар: қарздорни ва кредитор корхоналарни раҳбарлари, шунингдек судланган шахслар, уларга нисбатан бошқа шахсларнинг мулкини бошқариш бўйича ҳуқуқлари чекланган бўлса ишончли шахс сифатида тайинланиши мумкин. Агарда кредиторлар йиғилишида бошқа ишончли шахснинг (ташқи бошқарувчи) номзоди тақдим қилинмаган бўлса, хўжалик суди "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 50-моддаси 5-қисмига асосан банкротлик ишлари бўйича давлат органи томонидан тавсия қилинган номзодлар орасидан ишончли шахсни (ташқи бошқарувчини) тайинлайди.


16) Ишончли шахс хўжалик судининг ёки умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорига асосланган кредитор талабларини (бутунлай ёки қисман) рад этишга ҳақли эмас. Ишончли шахс юқорида кўрсатилган асосларга кўра кредиторлар талабларини қондиришни рад этган ҳолларда, хўжалик суди "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 78-моддасига мувофиқ суднинг қарори билан ўрнатиладиган миқдорда кредиторлар талабларини кредиторлар рўйхатига киритиш ҳақида ишончли шахсга мажбурият юклайди.


17) "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 78-моддасига биноан ишончли шахс қарздорнинг мол-мулкини ахтариш, аниқлаш ва учинчи шахслардан қайтариб олиш чораларини, чунончи қарздор томонидан тузилган шартномаларнинг ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги даъво аризалари бериш йўли билан, шунингдек қонунда ва бошқа норматив актларда қайд этилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўриши лозим. "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунда қарздор томонидан тузилган ва айрим кредиторларнинг талабларини бошқаларига нисбатан афзалроқ қондирилишига олиб келадиган бўлса, бундай битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши кўзда тутилган экан, ишончли вакил шу Қонуннинг 57-моддасида кўрсатилган асосларга биноан қайд этилган битимларни ҳақиқий деб топиш ҳақида даъво бериши мумкин. Бундай даъволар Ўзбекистон Республикаси ХПКда кўрсатилган судловлилик ва тааллуқлилик бўйича берилиши лозим.


18) Хўжалик судлари шуни эътиборга олишлари лозимки, ишончли шахс тугатиш ишларини амалга ошираётганда қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш ҳақида даъво аризаси беришга ҳақлидир. Ишончли шахс томонидан бундай даъволар тақдим қилинганда, қарздорга Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 91-моддасига мувофиқ давлат божини тўлашни кечиктиришга рухсат берилади.


19) Ишончли шахс қарздор мол-мулкини сотишни кредиторлар йиғилиши томонидан белгиланган тартибда қарздор-банкротни тугатишнинг тасдиқланган режасига асосан амалга оширади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 55-моддасида кўзда тутилган юридик шахсни тугатиш ҳақидаги қоидалар "банкрот" деб топилган қарздорга нисбатан қўлланилмайди, чунки, ФКнинг 57-моддасига мувофиқ, айни ҳолларда мол-мулкни сотишнинг "Банкротлик тўғрисида"ги Қонун (80 ва 84-моддалар) ва бошқа қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган махсус тартиби амал қилади.


20) Кредиторнинг бузилган ҳуқуқлари ва манфаатлари тўғрисидаги шикояти хўжалик суди томонидан томонларни иштирокида ўтказилади ("Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 133-моддаси 1-қисми).

Хўжалик суди шикоятни кўриб чиқиш вақти, жойи ҳақидаги маълумотни банкротлик иши бўйича қатнашаётган бошқа томонларга хабар қилиши мумкин. Шикоят давлат божини тўламасдан берилади.


21) Агарда қарздорнинг мол-мулки юридик шахснинг мол-мулки банкротлик иши бўйича суд харажатларини қопламаса ёки қарздорнинг ҳисоб рақамидан 6 ой муддатида пул операциялари ўтказилмаган бўлса, шунингдек тадбиркорлик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга оширмаганлиги белгилари аниқланган тақдирда, хўжалик судлари бундай қарздорларни "банкрот" деб эътироф этиш бўйича ишларни "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг X боби 2 параграфидаги қоидалар асосида кўриб чиқишлари мумкин.


22) Агарда, хўжалик судининг 1998 йил 1 ноябрга қадар қарздорни "банкрот" деб топиш ҳақида қабул қилган ҳал қилув қарори қарздорнинг ёки унинг мол-мулки йўқлиги сабабли амалга оширилмаган бўлса тугатиш ишлари "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 130-моддасида кўзда тутилган ҳолатларни ҳисобга олиб, банкротлик бўйича қўмитанинг илтимосига кўра банкротликнинг соддалаштирилган процедураси бўйича олиб борилади (Қонуннинг 10-боби 2-параграфи). Банкротликнинг соддалаштирилган процедурасига ўтиш ҳақида суд ажрим чиқаради.


23) Агарда, юридик шахсни тугатиш ҳақидаги хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан уни тугатишга ваколати бўлган мазкур шахс ёхуд органнинг таъсисчиларига тугатиш амалга ошириш бўйича мажбурият юкланиб, (ФКнинг 54-моддаси 3-қисми) бироқ, юридик шахсни тугатиш амалга оширилмаса, бундай қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 57-моддасида назарда тутилган асослар бўйича "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунда кўзда тутилган тартибда банкротлик бўйича иш қўзғатилади. Агарда "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 130-моддасида кўзда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса, (Қонуннинг 10-боб 2-параграфи) банкротликнинг соддалаштирилган тартибдаги процедурасини қўллаш мумкин.

Хўжалик судининг юқорида кўрсатилган қарорини ижро қилиш ҳолларида тугатиш комиссияси тузилса ва ташкилотни тугатишни амалга оширишга қадар, қарздор мол-мулкнинг нархи қарздорлар талабларини қаноатлантириш учун етарли эмаслиги аниқланса, бундай қарздорга нисбатан банкротлик ишини қўзғатишда "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 10-боби 1-параграфида кўзда тутилган тартибдаги тугатилаётган қарздорларнинг банкротлиги процедураси қўлланилади.


24) Агарда қарздор мол-мулкида давлат мулкининг улуши билан холлатда хўжалик суди банкротлик ҳақидаги иш бўйича иш юритиши кузгатиш ҳақида банкротлик ишлари бўйича давлат органини хабардор қилади. Ариза мазмунан кўриб чиқилгунга қадар банкротлик ҳақидаги ишлар бўйича давлат органи икки хафталик муддат ичида судга санация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлиги ҳақида хабар бериши керак. Кредиторлар йиғилишининг санация ўтказишга розилиги бўлган ҳолда, банкротлик иши тўхтатилади.


25) "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунда қисман мораторий жорий қилиш, яъни кредитор талабларининг айрим қисмига нисбатан унинг жорий қилинмаслиги мумкинлиги кўзда тутилмайди. Аммо шуни ҳам назарда тутиш лозимки, бунда юқорида эслатилган қонуннинг 3-моддасига мувофиқ банкротлик белгилари бор ёки йўқлигини аниқлаш пайтида эътиборга олинадиган талабларга нисбатан мораторий жорий қилинади. Шунинг учун хўжалик судлари шуни назарда тутишлари керакки, мораторий фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган, алиментлар ва муаллифлик шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган ҳақни ундиришга доир талабларга, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун қарздор қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар қилинадиган талабларига нисбатан мораторий жорий қилинмайди.


26) Хўжалик судлари шуни назарда тутишлари лозимки, "Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 91-моддаси 1 ва 2-қисмига асосан томонларнинг келишув далолатномаси кредит ва қарздор ўрталарида тузилади. Солиқ органлари ва бошқа ваколатли органлар мажбурий тўловлар тўғрисидаги талаблар бўйича келишув далолатномасини тузиш масалаларини ҳал қилиш мажлисида, шунингдек биринчи мажлисда ҳам қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Улар кредиторлар бўлмаган тақдирда ҳам келишув битимини тузиш мажлисида иштирокчи бўлишлари мумкин эмас. Томонлар ўрталарида келишув битими тузилганидан кейин хўжалик суди бу битимни ажрим билан тасдиқлагач, банкротлик тўғрисидаги иш юритиш тугатилганидан кейин юқоридаги ташкилотлар қонунда қайд этилган тартибда қарздорга мажбурий тўловлар бўйича талабларини қўйишга ҳақли.