ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 07.07.2009 й. 11-0928/458-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.07.2009 й.

N 11-0928/458


(КЎЧИРМА)




Мижоз банкнинг ҳисобварақда турган пул маблағлари билан операция қилиш бўйича хизматларига банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилган шартлар асосида ҳақ тўлайди


"MUSHTARI" хусусий кичик корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, АТ "Пахтабанк" Гулбаҳор филиалидан 3167283,30 сўм асосий қарз, 3167283,30 сўм зарар, жами 6334566,60 сўм ундиришни сўраган.

2009 йил 26 февралдаги суд ажрими билан ишга дахлдор бўлмаган шахс - АТ "Пахтабанк" Гулбаҳор филиали ишга дахлдор бўлган шахс - АТ "Пахтабанк"ка алмаштирилган.

Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар даъвогар даъво талабининг миқдорини кўпайтириб, жавобгардан 3167283,30 сўм асосий қарз, 4854162,16 сўм неустойка, 14957402 сўм зарар, жами 22978847,46 сўм ундиришни сўраган. Кейинчалик даъво талаби миқдорини камайтириб, жавобгардан 3167283,30 сўм асосий қарз, 4854162,16 сўм неустойка, 7177012,74 сўм зарар, жами 15198458,20 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 25 мартдаги ҳал қилув қарори билан АТ "Пахтабанк"дан 3167283,30 сўм асосий қарз, 7177012,74 сўм зарар, 7000 сўм почта харажатлари ундирилган. Қолган даъво талаблари рад этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон Қарорига асосан АТ "Пахтабанк" АТ "Агробанк" сифатида қайта ташкил этилганлиги сабабли 2009 йил 19 майдаги суд ажрими билан АТ "Пахтабанк" АТ "Агробанк"ка алмаштирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.

Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорини ўзгаришсиз қолдирипши лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "MUSHTARI" хусусий кичик корхонаси ва АТ "Пахтабанк" Гулбаҳор филиали ўртасида 2004 йил 9 апрелда 273-сон банк ҳисобварағи шартномаси тузилган. Унга кўра, банк хусусий кичик корхонага кенг кўламли хисоб-китоб - касса хизматини кўрсатиш, унинг топшириғига биноан амалдаги қонунлар ва меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган барча хисоб-китоб ва касса операцияларини ўтказиш мажбуриятини, хусусий кичик корхонаси эса, ўз навбатида, банк томонидан кўрсатилган хизматлар учун мазкур шартномада белгиланган миқдорда ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.

"MUSHTARI" хусусий кичик корхонаси томонидан 2005 йил апрелдан 2008 йил мартгача инкассация хизмати орқали АТ "Пахтабанк" Гулбаҳор филиалига топширилган нақд пуллар хусусий кичик корхонанинг АТ "Туронбанк" Зангиота филиалидаги ҳисоб рақамига ўтказилган. АТ "Пахтабанк" Гулбаҳор филиали ушбу даврдаги ҳисоб-тўлов операцияси ўтказилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи, 3167283,30 сўм миқдорида хизмат ҳақи ушлаб қолган.

Даъвогар жавобгардан 3167283,30 сўм асосий қарз ҳамда унга ҳисобланган неустойка ва зарарни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди асосий қарз ва зарарни ундириш ҳақида нотўғри хулосага келган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 780-моддасининг биринчи қисмига асосан мижоз банкнинг ҳисобварақда турган пул маблағлари билан операция қилиш бўйича хизматларига банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилган шартлар асосида ҳақ тўлайди.

Тарафлар ўртасида тузилган шартнома 4.1-бандининг учинчи хатбошисига биноан ҳисоб-тўлов операцияси ўтказиш учун банк хусусий кичик корхонадан тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида ҳақ олиши белгиланган.

Шунга кўра, АТ "Пахтабанк" Гулбаҳор филиали "MUSHTARI" хусусий кичик корхонасидан хисоб-тўлов операцияси ўтказилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи, 3 167 283,30 сўм миқдорида хизмат ҳақини ушлаб қолган.

Асосий қарзнинг рад этилиши унга ҳисобланган неустойка ва зарарнинг ҳам рад этилишига асос бўлади. Апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этган.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 3-сон

















Время: 0.0035
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск