язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни/ Кассация инстанцияси қарорлари/ Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 07.10.2008 й. 19-0809-04/1462-сонли Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.10.2008 й.

N 19-0809-04/1462


(КЎЧИРМА)




Бошқа шахсларнинг пул мабалағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак


"Тибет" хусусий фирмаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Давлат мулки қўмитаси Сурхондарё вилоят худудий бошқармасидан 35727000 сўм асосий қарз, 13376192 сўм фоиз, 1081641 сўм зарар, 126360000 сўм бой берилган фойда ва 105300000 сўм маънавий зарар, жами 281844833 сўм ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Давлат мулки қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасидан 35727000 сўм асосий қарз, 13376192 сўм фоиз ундирилган. Даъвони қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Даъвогарнинг кассация шикоятида суд қарорларини ўзгартириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш сўралган.

Жавобгарнинг кассация шикоятида суд қарорларини ўзгартириб, ҳал қилув қарорининг пеня ундириш қисмини ҳам рад этиш сўралган.

Кассация протестида суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўришга юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятлари ва протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгартиришни лозим деб топади.

Иш ҳужжатларига кўра, Республика Кўчмас мулк биржаси Сурхондарё вилоят филиалида 2005 йил 27 июнда ўтказилган электрон биржа савдоси орқали "Тибет" хусусий фирмаси "Сурхонлойиҳа" корхонасининг 100 фоиз, қиймати 35100000 сўм бўлган давлат активини сотиб олган ва Давлат мулки қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси 2005 йил 7 июлда 211-сонли буйруқ чиқарган.

Вилоят хўжалик судининг 19-0503/3173-сонли иш юзасидан қабул қилинган 2005 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан Давлат мулки қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг 2005 йил 22 июндаги 142-од-сонли, 2005 йил 7 июлдаги 211-сонли буйруқлари, Республика Кўчмас мулк биржаси Сурхондарё вилоят филиалида 2005 йил 27 июнда рўйхатга олинган 73-100-Л-126-сонли контракт, Давлат мулки қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси билан "Тибет" хусусий фирмаси ўртасида 2005 йил 30 июнда тузилган олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Бугунга кунга қадар мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга эга.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 114-моддасининг иккинчи қисмида битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериши мумкин бўлмаганда эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.

Бироқ, Давлат мулки қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан савдо бўйича ўтказиб берилган жами 35727000 сўм ҳозиргача қайтарилмаган. Шундан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди 35727000 сўм асосий қарзни ундириб бериш тўғрисида асосли хулосага келган.

Фуқаролик кодексининг 327-моддасига кўра бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Биринчи инстанция суди ушбу моддага асосланиб, жавобгардан фоиз ундириш тўғрисида асосли хулосага келган.

Даъвогар томонидан сотиб олинган улуш учун тўланган пул маблағларини жавобгар ўз вақтида қайтармаган. Шунинг учун суд томонидан даъвонинг банк фоизи ундириш ҳақидаги қисми 13376190 сўмга қаноатлантирилган. Лекин, 2005 йил 22 июндаги 142-од-сонли, 2005 йил 7 июлдаги 211-сонли буйруқлар, Республика Кўчмас мулк биржаси Сурхондарё вилоят филиалида 2005 йил 27 июнда рўйхатга олинган 73-100-Л-126-сонли контракт, вилоят давлат мулк бошқармаси билан "Тибет" хусусий фирмаси ўртасида 2005 ййл 30 июнда тузилган олди-сотди шартномаси 2005 йил 19 августда ҳақиқий эмас деб топилган бўлса-да, даъвогар мазкур шартнома асосида тўланган пул маблағини ўз вақтида қайтариш чораларини кўрмаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги 163-сонли қарорининг 11-бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун Фуқаролик кодексининг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мос ҳолда, Фуқаролик кодексининг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Судлов ҳайъати даъвогар асосий қарзни ўз вақтида қайтариш чораларини кўрмаганлигини инобатга олиб, ундирилиши лозим бўлган фоиз миқдорини 25 фоизга, яъни 3344048 сўмга камайтириб, жавобгардан 10032144 сўм фоиз ундиришни лозим топади.

Гарчи, даъво аризасида 13376192 сўм пеня сифатида сўралган бўлса-да, даъво аризаси ва ҳал қилув қарори мазмунидан кўринишича, ушбу сумма Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоиз сифатида ундирилган. Шунинг учун жавобгарнинг ушбу сумма нотўғри ундирилганлиги ҳақидаги важи асоссиздир.

Биринчи инстанция суди даъвонинг 126360000 сўм бой берилган фойдани ундириш қисми бўйича даъвогар ушбу талабни далиллар билан исботлаб бермаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига асосланиб, рад этиш ҳақида тўғри хулоса қилган.

Даъвогар даъво талабларида жавобгардан 105300000 сўм маънавий зарарни ундириб беришни сўраган бўлса-да, жавобгар даъвогарнинг ишчанлик обрўйига путур етказганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмаган. Шунинг учун биринчи инстанция суди даъвонинг маънавий зарарни ундириш ҳақидаги қисмини рад этиш ҳақида ҳам тўғри хулосага келган.

Баён этилганларга асосланиб кассация инстанция судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгартиришни, жавобгардан ундирилган фоиз суммасини 3344048 сўмга камайтиришни, суд қарорларининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 3-сон