ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 21.11.2007 й. 10-0610/5063-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.11.2007 й.

N 10-0610/5063


(КЎЧИРМА)




Агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли


Даъвогар - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси "Бухоропахтасаноат" ХАБ манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Узпроммашимпекс" Давлат акциядорлик ташқи савдо компаниясидан 2003 йил пахта ҳосили учун 612071095 сўм асосий қарз, 280437808 сўм пеня, 269146766 сўм маржа (кўрилган зарар), 181589883 сўм ортиқча чегирма, жами 1343245552 сўм, 2005 йил пахта ҳосили учун 234968283 сўм асосий қарз, 235231545 сўм пеня, 131997176 сўм маржа (кўрилган зарар), жами 602197004 сўм, икки йиллик пахта ҳосили учун жами 1945442556 сўм ундиришни сўраган.

Хўжалик судининг 2007 йил 28 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 2003 йил пахта ҳосили учун 612071095 сўм асосий қарз, 280437808 сўм пеня, 2005 йил пахта ҳосили учун 117484142 сўм пеня, жами 1009993,045 сўм ундирилган.

Апелляция инстанциясининг 2007 йил 7 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, 2003 йил учун пеня ундириш қисми бекор қилинган, 2005 йил учун ундирилган 117484142 сўм пеня миқдори 13101986,14 сўмгача камайтирилган.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдиришни сўраган.

Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришлари ва прокурорнинг иш юзасидан қонуний қарор қабул қилиш тўғрисидаги фикрини тинглаб, апелляция инстанцияси қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2003 йил 18 сентябрда "Бухоропахтасаноат" ХАБ билан "Узпроммашимпекс" ДАТСК ўртасида пахта ҳосилини етказиб бериш тўғрисида 33/47-сонли ҳамда 2005 йил 16 сентябрда 33/87-сонли шартномалар тузилган.

Мазкур шартномалар шартига асосан, даъвогар - "Бухоропахтасаноат" ХАБ жавобгар - "Узпроммашимпекс" ДАТСКга 2003 йил ҳосилидан 34760,835 тонна - 48855949 сўмлик, 2005 йил ҳосилидан 40732,963 тонна - 53884666 сўмлик пахта толаси етказиб бериш мажбуриятини олган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июндаги 240-сонли қарори 3-бўлимининг 3-хатбошисига, 2004 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарори 2-иловасининг 16-бандига ва тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.2-бандига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб берувчига тола етказиб бериш тўғрисида билдиришнома юборган кунидан бир ой муддатда (иккинчи шартнома бўйича 10 кунда) етказиб бериладиган пахта толаси миқдорида, кейинчалик аккредитив суммасини тўлдириб бериш шарти билан аккредитив очиши лозимлиги назарда тутилган.

Тарафлар ўртасида тузилган 33/47-сонли шартноманинг 4.1-бандига асосан, сотувчи маҳсулот етказиб берилиши лозим бўлган ойнинг 15-кунига қадар сотиб олувчига мазкур ойда етказиб берилиши лозим бўлган пахта хом ашёсининг нави ва миқдори тўғрисида маълумот бериши, шартноманинг 4.2-бандига асосан сотиб олувчи етказиб берувчига тола етказиб бериш тўғрисидаги билдиришнома юборган кунидан бошлаб бир ойда етказиб бериладиган пахта толаси миқдорида, кейинчалик аккредитив суммасини тўлдириб бериш шарти билан аккредитив очиши лозимлиги назарда тутилган.

Бироқ, сотувчи томонидан шартномада белгиланган маълумот тақдим этилмаганлиги сабабли, сотиб олувчи томонидан аккредитив очилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли.

Кассация шикоятида 2003 йил пахта ҳосили учун кўрилган зарар 269146766 сўм маржа, 2005 йил пахта ҳосили учун кўрилган зарар 131997176 сўм маржани ундириб бериш талаби қўйилган. Лекин, қайд этилган зарар (маржа)лар айнан 33/47-сонли, 33/87-сонли шартномаларнинг бажарилиши билан боғлиқлиги ишга тақдим этилган ҳужжатлар билан исботлаб берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.

Юқорида баён этилганларга асосан судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2007 йил 1 сентябрдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 3-сон














Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск