ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 18.04.2012 й. 13-1102/1650-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

18.04.2012 й.

N 13-1102/1650


(КЎЧИРМА)




Суд мажлиси баённомаси раислик этувчи томонидан имзоланмаган бўлса, бу ҳол ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ОАТБ "Qishloq Qurilish Bank" Жиззах минтақавий филиали манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ОАТБ "Qishloq Qurilish Bank" Жиззах минтақавий филиали билан "Aslon nur Chorva trans" шуъба корхонаси ўртасида 2009 йил 24 июлда тузилган 74-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда "Aslon nur Chorva trans" шуъба корхонасининг гаровга қўйилган мол-мулки ҳисобидан 100000000 сўм кредит қарзи, 8546876,71 сўм кредит фоизи, 3999999,20 сўм қўшимча фоиз, 20000000 сўм жарима, 397640 сўм палата харажатларини ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган. "Aslon nur Chorva trans" шуъба корхонасидан ОАТБ "Qishloq Qurilish Bank" Жиззах минтақавий филиали фойдасига 100000000 сўм кредит қарзи, 6272397,26 сўм кредит фоизи, 1999999,6 сўм қўшимча фоиз, 3000000 сўм жарима, 397640 сўм палата харажатлари ундирилган. Ундирув гаровдаги мулкларга қаратилиб, унинг бошланғич баҳоси 638000000 сўм сифатида белгиланган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан "Aslon nur Chorva trans" шуъба корхонаси апелляция шикоятидан воз кечганлиги сабабли шикоят бўйича иш юритиш тугатилган.

Кассация протестида биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг 397940 сўм палата харажатларини ундириш ҳамда тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш қисмларини қаноатлантириш ҳақида барвақт хулоса қилинганлиги, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлигини текширмасдан, "Aslon nur Chorva trans" шуъба корхонасининг шикоятдан воз кечганлигини қабул қилганлиги, апелляция инстанцияси судида юритилган суд мажлиси баённомаси раислик қилувчи томонидан имзоланмаганлиги асос қилиб келтирилиб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборишни лозим топади:

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ОАТБ "Qishloq Qurilish Bank" Жиззах минтақавий филиали билан "Aslon nur Chorva trans" шуъба корхонаси ўртасида 2009 йил 24 июлда 74-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, шуъба корхонага қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш мақсадида 2 йил муддатга 16 фоиз устама тўлаш шарти билан 100000000 сўм кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида шуъба корхонага тегишли бўлган "Кейс-МХ-135" маркали трактор гаровга қўйилган.

Аммо, шуъба корхона шартнома шартларини бузган ҳолда кредит қарзи ва фоизларни ўз вақтида тўламаган. Оқибатда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ОАТБ "Qishloq Qurilish Bank" Жиззах минтақавий филиали манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2009 йил 24 июлда тузилган 74-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда гаровдаги мол-мулк ҳисобидан асосий кредит қарзи, кредитдан фойдаланганлик учун ҳисобланган фоиз, жарималар, шунингдек 397640 сўм палата харажатларини ундиришни сўраган.

Судлар томонидан низони ҳал этишда моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган.

Биринчи инстанция суди ўз ҳал қилув қарорида даъво талабининг 397940 сўм палата харажатларини жавобгар зиммасига юклаш ҳақида хулоса қилган бўлса-да, ушбу хулосасини асослантириб бермаган. Шунингдек, низо 2011 йил 4 мартда кўриб ҳал этилган бўлишига қарамасдан, ҳал қилув қарорининг санаси 2010 йил 4 март деб кўрсатилган.

Бундан ташқари, иш ҳужжатларида даъвогар томонидан кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш бўйича жавобгарга тегишли тартибда талабнома берилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Биринчи инстанция суди бунга аниқлик киритмасдан, даъво талабининг ушбу қисмини қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар хўжалик судига тааллуқлидир.

Биринчи инстанция суди ишни кўриш жараёнида ОАТБ "Qishloq Qurilish Bank"ни даъвогар сифатида ишга жалб қилиш масаласини ҳал этмаган, даъво талабидаги қарзни мустақил юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиал фойдасига ундириш лозимлигини ўз ҳал қилув қарорида асослаб бермаган.

Фуқаролик кодекси 47-моддасининг иккинчи қисмига кўра, филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан, ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида" 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли қарорининг 15-бандига мувофиқ ишларни апелляция тартибида кўришда судлар қонун бўйича биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ текширганлигини, суд аниқланган деб топган ҳолатларнинг исботланганлигини, суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалари иш ҳолатларига мувофиқлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилмаганлигини, мазкур нормалар тўғри қўлланилганлигини аниқлашлари лозим.

Алелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослантирилганлигини ишдаги мавжуд ҳамда ишни кўришдан олдин ёки кўриш вақтида ишда иштирок этувчи тарафлар ва бошқа шахслар томонидан тақдим қилинган, шунингдек апелляция инстанцияси суди томонидан ишда иштирок этувчи ва бошқа шахсларнинг илтимосномаларига қўра талаб қилиб олинган қўшимча ҳужжатлар бўйича текшириши керак.

Апелляция инстанцияси суди ушбу Пленум қарори талабларига риоя қилмасдан, биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг қонунийлигини текширмасдан, юқорида қайд этилган ҳолатларга эътибор қаратмасдан, процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилишига йўл қўйган. Яъни, 2011 йил 8 июнда ўтказилган суд мажлиси баённомаси раислик этувчи томонидан имзоланмаган. Ваҳоланки, Хўжалик процессуал кодекси 134-моддасининг учинчи қисмига кўра, баённома котиб томонидан суд мажлисининг ўзида ёки алоҳида процессуал ҳаракат бажарилган вақтда мажлисдан ташқарида тузилади. Баённома раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби томонидан мажлиснинг эртаси кунидан кечиктирмай ёки бевосита шу ҳаракат бажарилганидан кейин имзоланиши керак.

Хўжалик процессуал кодекси 188-моддаси учинчи қисмининг 8-бандига мувофиқ, ишда суд мажлисининг баённомаси бўлмаса ёки у мазкур Кодекс 134-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган шахс томонидан имзоланмаган бўлса, бу ҳол ҳал қилув қарорини ёки қарорни бекор қилиш учун асос бўлади.

Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини бекор қилишни, ишни биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.

Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида келтирилган ҳолатларни тўлиқ ўрганиб, ОАТБ "Qishloq Qurilish Bank"ни жалб қилиш масаласини ҳал этиб, "Aslon nur Chorva trans" шуъба корхонаси билан тузилган кредит шартномасини бекор қилиш юзасидан банк томонидан таклиф юборилганлиги ҳолатига аниқлик киритиб, тарафларнинг важларига ва ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2014 й., 8-сон
















Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск