язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни/ Кассация инстанцияси қарорлари/ Кредит, қарз, кафиллик ва гаров шартномаларига оид масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 16.05.2005 й. 18-0303/3535-сонли Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

16.05.2005 й.

N 18-0303/3535


(КЎЧИРМА)




Акциядорлик жамияти умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг мутлақ ваколатига кирмайдиган барча масалаларни ҳал этиш ижро этувчи орган (директор, раис) ваколатига киради.


Даъвогар - "Қашқадарё-Лада" акциядорлик жамияти хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - ДАТ "Асакабанк" Қашқадарё вилоят бўлими ва қарздор - Қашқадарё вилояти Касби туманидаги "Эсонов Носир" де??он хўжалиги ҳамда кафил - "Қашқадарё-Лада" АЖ ўртасида 2002 йил 15 мартда тузилган кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва бекор қилишни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, кафиллик шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган.

Апелляция инстанциясининг 2005 йил 24 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Шунингдек, иш юзасидан хусусий ажрим чиқарилиб, вилоят прокуратурасига юборилган.

"Қашқадарё-Лада" АЖ Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат этиб, апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга биноан суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, ДАТ "Асакабанк" Қашқадарё вилоят бўлими билан "Эсонов Носир" фермер хўжалиги ўртасида 2002 йил 15 мартда кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра де??он хўжалигига 3 йил муддатга 3480000 сўм кредит маблағи берилган. Кредитнинг қайтарилишини таъминлаш мақсадида "Қашқадарё-Лада" АЖ, ДАТ "Асакабанк" Қашқадарё вилоят бўлими ва Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банкининг Қашқадарё вилоят филиали ўртасида 2002 йил 15 мартда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра "Қашқадарё-Лада" АЖ агар қарздор кредит шартномаси шартларини бузган ҳолда асосий қарз, кредит фоизларини ва бошқа молиявий мажбуриятларни ўз вақтида бажармаган тақдирда, бу мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олган. Кафиллик шартномаси кафил - "Қашқадарё-Лада" АЖнинг директори Г. Ражабов томонидан имзоланган, жамият муҳри билан тасдиқланган.

Иш ҳужжатларидаги "Қашқадарё-Лада" АЖ Низомининг 11.1-бандида жамиятнинг ижро этувчи органи директор эканлиги, 4-бандида ижро этувчи орган корхона фаолияти билан боғлиқ умумий йиғилиш ва кузатув кенгашининг мутлақ ваколатига кирмайдиган бошқа барча масалаларни ҳал қилишга ваколатлилиги, 11.6-бандида эса жамиятнинг ижро этувчи органи  директор якка ўзи томонидан битимларни тузишга ваколатли эканлиги қайд этилган. Жамият уставининг 9.8-банди "р" кичик бандида йирик битимларни тузиш ваколати умумий йиғилиш ваколатига кириши, йирик битим деб битим қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг 25 фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамият олиши ёки тасарруфидан чиқариши билан боғлиқ ёхуд жамият бевосита ёки билвосита мол-мулки тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ битим ёки ўзаро боғланган бир неча битим тушунилиши, оддий хўжалик фаолиятини юритиш асносида содир этиладиган битимлар бундан мустасно эканлиги қайд этилган.

Иш ҳужжатларида "Қашқадарё-Лада" АЖнинг 2002 йил 1 январь ҳолатига бухгалтерия балансида активларининг қиймати 41643700 сўмни ташкил этиши қайд этилган. Бу ҳолат жамият томонидан кафолат қиймати 10410925 сўмдан ортиқ бўлган кафиллик шартномаси тузилгандагина у йирик битим ҳисобланишини кўрсатади. Низоли кафиллик шартномаси 4250000 сўмга тузилган, бу сумма эса жамият баланси активининг 9,7 фоизини ташкил этган. Жамият ижро этувчи органи низолашилаётган кафиллик шартномасини тузиш учун ваколатли бўлган ва бу кафиллик шартномаси йирик битим бўлмаган. Шу сабабли даъвогарнинг кафиллик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун келтирган важлари асоссиздир.

Банк, қарздор ва кафил ўртасида тузилган шартномани расмийлаштиришда кафил ўз Низомининг тегишли бандларига ва "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 89, 90-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилганлигини ҳисобга олиб, апелляция инстанцияси тўғри қарор қабул қилган.

Даъвогар таъсис ҳужжатларида унинг асосий таъсисчиси Тольятти шаҳридаги "АвтоВАЗ" ОАЖ эканлиги ва шартнома тузишда унинг розилиги олинмаганлиги, амалдаги қонун талабларига кўра, шартнома тузишда ҳуқуқшунос ёки адвокат хулосаси олиниши шартлиги, шу сабабли шартнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши тўғрисида важ келтирган.

Даъвогар томонидан кассация шикоятида келтирилган важлар асоссиздир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасида кафиллик шартномаси бўйича кафил ёки бошқа шахс мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиши кўрсатиб ўтилган бўлиб, ушбу талабга кўра 2002 йил 15 мартдаги 1-сонли кафиллик шартномаси бўйича "Қашқадарё-Лада" АЖ мажбуриятни бажаришни ўз зиммасига олган.

"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 89-моддасида йирик битимлар - битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилинаётган санада жамият активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни жамиятнинг олиши ёки тасарруфидан чиқариши билан боғлиқ ёхуд жамият бевосита ёки билвосита мол-мулки тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ битим ёки ўзаро боғланган бир неча битим, оддий хўжалик фаолиятини юритиши асносида содир этиладиган битимлар бундан мустасно, деб кўрсатилган.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, жамиятнинг кафиллик шартномаси имзоланаётган санада жамият балансидаги актив кўсаткичлари 41643700 сўмни ташкил қилган бўлиб, жамият баланси актив кўрсаткичларининг 25 фоизи 10410925 сўмга тенг бўлган ва ушбу суммадан кам бўлган битимларни имзолашга жамият бошқаруви раиси ваколатли бўлган. Демак, жамият бошқаруви раиси ўз ваколати доирасида кафиллик шартномасини имзолаган ҳамда кафиллик шартномаси амалдаги барча қонун талабларига амал қилинган ҳолда тузилган.

Бундан ташқари, вилоят хўжалик судининг 18-0301/2824-сонли иш бўйича 2003 йил 24 октябрдаги ҳал қилув қарори билан "Қашқадарё-Лада" АЖдан "Асакабанк"ка айнан қайд этилган кафиллик шартномасига асосан 317983 сўм ундирилган.

Юқоридагиларга биноан, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклатишни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 7-сон