язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Конституциялар ва кодекслар/ Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси/ Фуқаролик кодекси. (20-22 боблар. 234-312 моддалар)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУЄАРОЛИК КОДЕКСИ



20-22-Боблар



III БЎЛИМ. МАЖБУРИЯТ ІУЄУЄИ


1-КИЧИК БЎЛИМ. МАЖБУРИЯТЛАР ТЎЈРИСИДА

УМУМИЙ ЄОИДАЛАР

20-БОБ. МАЖБУРИЯТ ТУШУНЧАСИ ВА ТАРАФЛАРИ


234-модда. Мажбурият тушунчаси

ва унинг вужудга келиш асослари

Мажбурият - фуєаролик іуєуєий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (єарздор) бошєа шахс (кредитор) фойдасига муайян іаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва іоказо ёки муайян іаракатдан ўзини саєлашга мажбур бўлади, кредитор эса - єарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб єилиш іуєуєига эга бўлади.

Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида іамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошєа асослардан келиб чиєади.


235-модда. Мажбуриятнинг тарафлари

Мажбуриятнинг тарафлари - кредитор ёки єарздор сифатида бир ёки бир пайтнинг ўзида бир неча шахс иштирок этиши мумкин.

Мажбуриятда єарздор томонида иштирок этган шахслардан бирига кредитор билдирган талабларнинг іаєиєий эмаслиги, шунингдек бундай шахсга талаб єўйишга доир даъво муддати ўтиб кетганлиги кредиторнинг єолган шахсларга бўлган талабларига ўзича дахл этмайди.

Агар тарафлар шартномага биноан бир-бирларига нисбатан мажбуриятли бўлса, тарафлардан іар бири бошєа тараф олдида унинг фойдасига нима єилиши шарт эканлиги жиіатидан унинг єарздори ва айни бир пайтнинг ўзида ундан нима талаб єилишга іуєуєли эканлиги жиіатидан унинг кредитори іисобланади.

Мажбурият унда тарафлар сифатида єатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар іосил єилмайди.

Єонун іужжатларида ёки тарафларнинг келишувида назарда тутилган іолларда мажбурият учинчи шахслар учун мажбуриятнинг бир тарафи ёки іар иккала тарафига нисбатан іуєує вужудга келтириши мумкин.


21-БОБ. МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРИШ


236-модда. Умумий єоидалар

Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва єонун іужжатлари талабларига мувофиє, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда єўйиладиган бошєа талабларга мувофиє лозим даражада бажарилиши керак.


237-модда. Мажбуриятни бажаришдан бир

томонлама бош тортишга йўл єўйилмаслиги

Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл єўйилмайди, єонун іужжатларида ёки шартномада назарда тутилган іоллар бундан мустасно.


238-модда. Мажбуриятнинг келишилган

ва маєбул усулда бажарилиши

Мажбурият келишилган ва тарафлар учун маєбул усулда бажарилиши шарт.

Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моіиятидан англашилмаса ва єонун билан белгилаб єўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак.


239-модда. Мажбуриятнинг єисмларга бўлиб бажарилиши

Башарти бошєача тартиб єонун іужжатларида, шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд мажбуриятнинг моіиятидан англашилмаса, кредитор мажбуриятнинг єисмларга бўлиб бажарилишини єабул єилмасликка іаєли.


240-модда. Мажбуриятнинг тегишли шахс учун бажарилиши

Агар бошєача тартиб тарафларнинг келишувида назарда тутилган бўлмаса ва иш муомаласи одатларидан ёки мажбуриятнинг моіиятидан англашилмаса, єарздор мажбуриятни бажариш чојида ижрони кредиторнинг ўзи ёки бу иш учун у ваколат берган шахс єабул єилаётганлигини исботлашни талаб єилишга іаєли бўлади ва бундай талабни єўймаганлик оєибатлари хавфи унинг зиммасида бўлади.


241-модда. Мажбуриятни бажаришни

учинчи шахс зиммасига юклаш

Шартномадан келиб чиєєан мажбуриятни тўла іажмда ёки унинг бир єисмини бажариш, агар єонун іужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан бири билан тегишли шартнома орєали бојлиє бўлса, учинчи шахс зиммасига юклатилиши мумкин.

Агар мажбуриятни єарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга мажбурлиги єонун іужжатлари, шартнома ёки мажбуриятнинг моіиятидан англашилмаса, кредитор єарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф єилинган ижрони єабул єилиши шарт.

Мажбурият бажарилмаганлиги учун, башарти єонун іужжатлари ёки шартномада учинчи шахснинг жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шартномадаги тараф жавобгар бўлади.


242-модда. Мажбуриятни бажариш муддати

Агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб єилиб олиш пайти билан белгилаб єўйилган бўлса, кредитор іар єачон ижрони талаб єилишга, єарздор эса - ижрони іар єачон амалга оширишга іаєли бўлади. Мажбуриятни даріол бажариш вазифаси єонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моіиятидан англашилмаса, єарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб єилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.


243-модда. Мажбуриятни муддатидан илгари бажариш

Агар єонун іужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд мажбуриятнинг моіиятидан ёинки иш муомаласи одатларидан ёки одатда єўйиладиган бошєа талаблардан англашилса, єарздор мажбуриятни муддатидан илгари бажаришга іаєли, кредитор эса - ижрони муддатидан илгари єабул єилиши шарт.


244-модда. Мажбуриятни бажаришни кечиктириш

ёки уни бўлиб-бўлиб бажариш

Агар єонун іужжатлари ёки шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл єўйилмайди.

Етарли асослар мавжуд бўлганида суд єарздорга мажбуриятни бажаришни кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб бажариш имконини беришга іаєли.


245-модда. Пул мажбуриятларининг валютаси

Пул мажбуриятида у сўмлар билан чет эл валютасидаги муайян суммага эквивалент бўлган суммада ёки шартли пул бирликлари билан (экю, "махсус єарз олиш іуєуєлари" ва бошєалар) тўланиши лозимлиги назарда тутилиши мумкин. Бундай іолларда сўмлар билан тўланиши лозим бўлган сумма тегишли валютанинг ёки шартли пул бирликларининг тўлов кунидаги расмий курси бўйича белгиланади, башарти уни белгилашнинг бошєача курси ёки бошєа санаси єонун іужжатларида ёки тарафларнинг келишувида белгилаб єўйилган бўлмаса.

Ўзбекистон Республикаси іудудида мажбуриятлар бўйича іисоб-китобларни амалга ошириш чојида чет эл валютасидан, шунингдек чет эл валютасидаги тўлов іужжатларидан фойдаланишга єонун іужжатларида белгиланган іоллар, тартиб ва шартлар асосида йўл єўйилади.


246-модда. Мажбуриятни бажариш жойи

Агар мажбуриятни бажариш жойи єонун іужжатлари ёки шартнома билан белгилаб єўйилган бўлмаса ва мажбуриятнинг моіиятидан ёхуд иш муомаласи одатларидан ёинки одатда єўйиладиган бошєа талаблардан англашилмаса, ижро єуйидаги жойларда амалга оширилиши керак:

1) кўчмас мол-мулкни топшириш мажбуриятлари бўйича - мол-мулк турган жойда;

2) ташишни назарда тутадиган товар ёки бошєа мол-мулкни топшириш мажбуриятлари бўйича - товарни кредиторга етказиб бериш учун уни биринчи ташувчига топшириш жойида;

3) єарздорнинг товарни ёки бошєа мол-мулкни топшириш юзасидан ўзга мажбуриятлари бўйича - мол-мулкни тайёрлаш ва саєлаш жойида, башарти мажбуриятнинг келиб чиєиши пайтида бу жой кредиторга маълум бўлган бўлса;

4) пул мажбурияти бўйича - мажбурият вужудга келган пайтда кредитор яшаган жойда, агар кредитор юридик шахс бўлса - унинг мажбурият вужудга келган пайтда жойлашган ерида, агар кредитор мажбуриятни бажариш ваєтигача ўз яшаш жойини ёки жойлашган ерини ўзгартирган бўлса ва бу іаєда єарздорни хабардор єилган бўлса - ижро этиш жойи ўзгартирилиши билан бојлиє іамма харажатларни кредитор іисобидан єилган іолда, унинг янги яшаш жойида ёки жойлашган ерида;

5) бошєа барча мажбуриятлар бўйича - єарздорнинг яшаш жойида, агар єарздор юридик шахс бўлса, унинг жойлашган ерида.



247-модда. Фуєаронинг таъминоти учун

тўланадиган суммани кўпайтириш

Пул мажбурияти бўйича бевосита фуєаронинг таъминоти учун тўланадиган сумма (іаёти ва сојлијига етказилган зарарни тўлаш, умрбод таъминлаш шартномаси бўйича ва бошєа іолларда) меінатга тўланадиган іаєнинг єонун томонидан белгилаб єўйилган энг кам миєдори оширилишига мутаносиб равишда кўпайтириб борилади.


248-модда. Пул мажбурияти бўйича

талабларни єондириш навбати

Амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганида, бошєа келишув бўлмаса, у энг аввало кредиторнинг ижрони олишга єаратилган чиєимларини, сўнгра фоизларни, унинг єолган єисми эса - єарзнинг асосий суммасини узади.



249-модда. Єарзни депозитга єўйиш йўли

билан мажбуриятни бажариш

Єарздор ўзи тўлаши лозим бўлган пул ёки єимматли єојозларни нотариуснинг депозитига, єонунда белгиланган іолларда эса - суднинг депозитига єўйишга іаєли, башарти мажбурият єарздор томонидан єуйидагилар туфайли бажарилиши мумкин бўлмаса:

1) мажбурият бажарилиши лозим бўлган жойда кредитор ёки ижрони єабул єилиб олиш учун у вакил єилган шахс бўлмаса;

2) кредитор муомалага лаёєатсиз бўлса ва унинг вакили бўлмаса ёки вакил рози бўлмаса;

3) мажбурият бўйича ким кредитор эканлиги хусусида аниєлик йўєлиги кўриниб турган бўлса, хусусан бу іаєда кредитор билан бошєа шахслар ўртасида низо чиєєанлиги муносабати билан;

4) кредиторнинг ижрони єабул єилишдан бўйин товлаши ёки унинг томонидан бошєача йўл билан кечиктирилиши муносабати билан.

Пул суммасини ёки єимматли єојозларни нотариус ёхуд суднинг депозитига єўйиш мажбуриятни бажариш іисобланади.

Депозитига пул ёки єимматли єојозлар єўйилган нотариус ёхуд суд кредиторни бундан хабардор єилади.



250-модда. Муєобил мажбуриятни бажариш

Агар єарздор икки ёки бир неча іаракатлардан бирини єилиши ёхуд кредиторга бир ёки бошєа мол-мулкни топшириши лозим бўлса, башарти єонун іужжатлари, шартнома ёки мажбуриятнинг моіиятидан бошєача тартиб англашилмаса, танлаш іуєуєи єарздор ихтиёрида бўлади.



251-модда. Бир неча кредитор ёки бир неча єарздор

иштирок этадиган мажбуриятни бажариш

Агар улушли мажбуриятда бир неча кредитор ёки бир неча єарздор иштирок этса, башарти єонундан ёки шартномадан бошєача тартиб англашилмаса, у іолда іар бир кредитор мажбуриятни бошєалар билан тенг улушларда бажаришни талаб єилишга іаєли, іар бир єарздор эса бу талабни бажариши шарт.



252-модда. Солидар єарздорлар мажбурияти

бўйича кредиторнинг іуєуєлари

Єарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор іамма єарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни іам, уларнинг іар биридан алоіида-алоіида бажаришни іам, шу билан бирга єарзни тўла ёки унинг бир єисмини бажаришни іам талаб єилишга іаєли.

Солидар єарздорларнинг биридан тўлиє єаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошєа солидар єарздорлардан талаб єилиш іуєуєига эга.

Солидар єарздорлар мажбурият тўла бажарилгунича бурчли бўлиб єолаверадилар.



253-модда. Солидар єарздорларнинг

кредитор талабларига єарши эътирозлари

Єарздор солидар бўлиб мажбурият олган таєдирда бошєа єарздорларнинг кредитор билан мазкур єарздор єатнашмайдиган муносабатларига асосланган эътирозларни кредиторнинг талабларига єарши єўйишга іаєли эмас.



254-модда. Солидар мажбуриятнинг єарздорлардан

бири томонидан бажарилиши

Солидар мажбуриятнинг єарздорлардан бири томонидан тўлиє бажарилиши єолган єарздорларни кредитор олдидаги мажбуриятни бажаришдан озод єилади.

Агар єонунларда ёки шартномаларда бошєача тартиб белгилаб єўйилган бўлмаса, солидар мажбуриятни бажарган єарздор ўз улушини чегириб ташлаб, бошєа єарздорларга тенг улушларда регресс талаби єўйиш іуєуєига эга бўлади. Солидар мажбуриятни бажарган єарздорга тўланмаган іає бу ва бошєа єарздорлар зиммасига тенг улушларда тушади.


255-модда. Солидар талаблар

Талаб солидар бўлиб єўйилганида іар єандай солидар кредитор єарздорга тўла іажмда талаб єўйишга іаєли бўлади.

Єарздор солидар кредиторлардан бирининг талабига єарши ўзининг ушбу кредитор єатнашмайдиган бошєа солидар кредиторлар билан муносабатларига асосланган эътирозларни єўйишга іаєли эмас.

Мажбуриятни солидар кредиторлардан бирига нисбатан тўла бажариш єарздорни мажбуриятни бошєа солидар кредиторларга нисбатан бажаришдан озод єилади.

Єарздордан мажбуриятнинг ижросини єабул єилиб олган солидар кредитор, башарти улар ўртасидаги муносабатлардан бошєача тартиб англашилмаса, бошєа кредиторларга тегишли бўлган улушларни уларга тўлаши шарт.



256-модда. Мажбуриятларни муєобил суратда бажариш

Тарафлардан бири шартномага мувофиє бошєа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига бојлиє єилиб єўйилган мажбуриятни бажариши муєобил бажариш іисобланади.

Бурчли тараф шартномада белгилаб єўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиє кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган таєдирда, муєобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб єилишга іаєли.

Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла іажмда бажарилмаган бўлса, муєобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг тўла іажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган єисмини бажаришни тўхтатиб єўйишга ёки бажаришдан бош тортишга іаєли.

Агар бир тараф шартномада белгилаб єўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига єарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муєобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт.

Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи єисмларида назарда тутилган єоидалар шартнома ёки єонунда бошєача тартиб белгиланган бўлмаса єўлланилади.


257-модда. Мажбуриятнинг бажарганлигини тасдиєлаш

Кредитор мажбуриятнинг бажарилишини єабул єилиб олган ваєтида, єарздорнинг талаби билан унга мажбуриятнинг тўла ёки єисман бажарилишини єабул єилиб олганлиги іаєида тилхат бериши шарт. Ојзаки битимлар юридик шахслар билан фуєаролар ўртасида бажарилганида товарлар ёки хизматлар іаєини тўлаган юридик шахс бошєа тарафдан пул тўланганлигини тасдиєлайдиган іужжатни ва тўлов асосини олиши керак.

Агар єарздор мажбуриятни тасдиєлаш юзасидан кредиторга єарз іужжати берган бўлса, кредитор ижрони єабул єилиб олаётган ваєтида ушбу іужжатни єайтариб бериши, єайтариб беришнинг имкони бўлмаганида эса - буни ўзи бераётган тилхатда кўрсатиши керак. Тилхат ўрнига єайтариб берилаётган єарз іужжатига устхат ёзилиши мумкин. Єарз іужжатининг єарздорда бўлиши, бошєа бир іол исботланмагунча, мажбуриятнинг бекор бўлганлигини тасдиєлайди.


258-модда. Мажбурият бажарилганлигини тасдиєлаш

іаєидаги  талабни бажармаслик оєибатлари

Кредитор тилхат беришдан, єарз іужжатини єайтаришдан ёки єайтариб бериш имкони йўєлигини тилхатда кўрсатишдан бош тортган таєдирда, єарздор ижрони тўхтатиб туришга іаєли бўлади. Бундай іолларда кредитор муддатни кечиктирган іисобланади.



22-БОБ. МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ

БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ


259-модда. Умумий єоидалар

Мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, єарздорнинг мол-мулкини ушлаб єолиш, кафиллик, кафолат, закалат іамда єонун іужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошєача усуллар билан таъминланиши мумкин.

Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш тўјрисидаги келишувнинг іаєиєий эмаслиги ушбу мажбуриятнинг (асосий мажбуриятнинг) іаєиєий эмаслигига олиб келмайди.

Асосий мажбуриятнинг іаєиєий эмаслиги унинг бажарилишини таъминлайдиган мажбуриятнинг іаєиєий эмаслигига олиб келади.



259-1-модда. Кредиторларнинг талабларини

єарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг

таъминоти сифатида берилган мол-мулки

іисобидан єаноатлантириш

Єарздор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган таєдирда, кредиторнинг мол-мулк билан таъминланган мажбуриятлар бўйича талаблари ушбу мол-мулкнинг єийматидан мазкур мол-мулк ўзига тегишли бўлган шахснинг бошєа кредиторларига єараганда имтиёзли равишда єаноатлантирилади. Кредиторнинг имтиёзли іуєуєи, агар шартномада бошєача єоида назарда тутилмаган бўлса, єарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкидан фойдаланишдан ёки уни реализация єилишдан олинган іосилга, маісулотга ва бошєа даромадларга нисбатан іам татбиє этилади.

Ушбу модданинг биринчи єисмида кўрсатилган, гаров реестрига єарздорнинг мол-мулкига бўлган ўз іуєуєлари тўјрисида ёзув киритган кредиторлар гаров реестрига тегишли ёзувни киритмаган кредиторлар олдидаги ўз талабларини єаноатлантиришда имтиёзли іуєуєєа эга бўлади.

Айни бир мол-мулкка бўлган ўз іуєуєлари тўјрисида гаров реестрига ёзув киритган кредиторларнинг талаблари єуйидаги навбатга мувофиє єаноатлантирилади:

биринчи навбатда мазкур мол-мулкни ушлаб єолиш орєали таъминланадиган мажбуриятлар бўйича талаблар єаноатлантирилади;

иккинчи навбатда мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкни олиш ёки кредитор томонидан ушбу мол-мулкни єарздорга беришдан келиб чиєадиган мажбуриятлар бўйича талаблар єаноатлантирилади;

учинчи навбатда, агар мол-мулк кредитор томонидан таєдим этилган маблајлар ёки мол-мулк іисобидан олинган (ишлаб чиєарилган) бўлса, мол-мулк билан таъминланадиган мажбуриятлар бўйича талаблар єаноатлантирилади;

тўртинчи навбатда мазкур мол-мулк билан таъминланган бошєа барча мажбуриятлар бўйича талаблар єаноатлантирилади.

Кредиторларнинг талабларини єаноатлантириш навбати улар томонидан гаров реестрига тегишли мол-мулкка бўлган іуєуєлари тўјрисидаги ёзувларни киритишнинг хронологик тартибига (ваєти ва санасига) мувофиє аниєланади. Бунда кредиторларнинг іар бир кейинги навбатдаги талаблари кредиторларнинг олдинги навбатдаги талаблари тўлиє єаноатлантирилганидан сўнг єаноатлантирилади.

Мол-мулкка бўлган ўз іуєуєлари тўјрисидаги ёзувни гаров реестрига киритмаган кредиторларнинг талаблари мазкур мол-мулкка бўлган іуєуєлари тўјрисидаги ёзувни гаров реестрига киритган кредиторларнинг талаблари єаноатлантирилгандан кейин ушбу мол-мулкнинг єийматидан келиб чиєєан іолда, бундай іуєуєлар юзага келишининг календарь навбатига мувофиє єаноатлантирилади.

Кредитор ўз талабини єаноатлантириш навбатидан ўзганинг фойдасига воз кечишга, агар бу воз кечиш бошєа кредиторларнинг іуєуєларини чеклаб єўймаса, іаєли.

1-§. НЕУСТОЙКА


260-модда. Неустойка тушунчаси

Єонун іужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, єарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган таєдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка іисобланади.

Неустойка тўлаш іаєидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас.

Неустойка билан фаєат іаєиєий талаб таъминланади.

Агар єарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб єилишга іаєли эмас.


261-модда. Неустойка шакллари

Неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.

Єарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган іолларда тўлайдиган ва, єоида тариєасида, єатъий пул суммасида іисобланадиган неустойка жарима іисобланади.

Єарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг іар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган єисмига нисбатан фоиз билан іисобланадиган неустойка пеня іисобланади.


262-модда. Неустойка тўјрисидаги келишувнинг шакли

Неустойка тўјрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.



263-модда. Єонуний неустойка

Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан єатъи назар, кредитор єонунда белгиланган неустойка (єонуний неустойка)ни тўлашни талаб єилишга іаєли.

Єонуний неустойканинг миєдори, агар єонун таєиєламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин.


2-§. ГАРОВ


264-модда. Гаров тушунчаси

ва унинг вужудга келиш асослари

Бир шахснинг бошєа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган іуєуєни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров іисобланади.

Гаровга кўра єарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган таєдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга єўйилган мол-мулкнинг єийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга єўювчи)нинг бошєа кредиторларига єараганда имтиёзли суратда єаноатлантирилишига, єонунда назарда тутилган тартибда, іаєли бўлади.

Гаровга олувчи гаровга єўйилган мол-мулкни йўєотганлик ёки унга зиён етказганлик учун сујурта іаєидан, бу мол-мулк кимнинг фойдасига сујурта єилинган бўлишидан єатъи назар, ўз талаби юєоридаги асосларда єаноатлантирилишига іаєли, башарти мол-мулкни йўєотиш ёки унга зиён етказиш гаровга олувчи жавобгар бўлган сабабларга кўра юз берган бўлмаса.

Гаров шартнома ёки єонун асосида амалда юзага келади.


265-модда. Гаров турлари

Гаров закалат, ипотека, шунингдек іуєуєлар гарови тарзида амал єилиши мумкин.

Гаровга єўйиладиган мулк гаровга єўювчи томонидан гаровга олувчига ўтказилганда гаров закалат деб іисобланади.

Кўчмас мулкни гаровга єўйиш ипотека іисобланади.


266-модда. Гаровга єўювчи

Єарздорнинг ўзи іам, учинчи шахс іам гаровга єўювчи бўлиши мумкин.

Ашёнинг мулкдори ашёни гаровга єўювчи бўлиши мумкин.

Гаровга єўйиладиган іуєуєнинг эгаси бўлган шахс іуєуєни гаровга єўювчи бўлиши мумкин.

Башарти, єонунда ёки шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдорнинг розилигисиз ашёвий іуєуєни гаровга єўйишга йўл єўйилмайди.


267-модда. Гаров нарсаси

Іар єандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий іуєуєлар (талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин, муомаладан чиєарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий бојлиє бўлган талабномалар, хусусан іаёти ва сојлијига етказилган зарарни єоплаш тўјрисидаги талаблар, алиментлар тўјрисидаги талаблар іамда бошєа шахсга берилиши єонун билан ман этилган бошєа талаблар бундан мустасно.

Фуєароларнинг ундирув єаратилиши мумкин бўлмаган айрим турдаги мол-мулкини гаровга єўйиш єонун іужжатлари билан ман этилиши ёки чекланиши мумкин.


268-модда. Гаров билан таъминланадиган талаб

Агар шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни єондириш пайтидаги іажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга єўйилган ашёни саєлашга єилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди.


269-модда. Гаровга єўйилган мол-мулкнинг гаровга

олувчига берилиши ва берилмаслиги

Агар шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга єўйилган мол-мулк гаровга єўювчида єолади.

Гаровга єўйилган муомаладаги товарлар гаровга олувчига топширилмайди.

Гаров нарсаси гаровга олувчи томонидан єулфланган ва муірланган (муір мавжуд бўлган таєдирда) іолда гаровга єўювчида єолдирилиши мумкин.

Гаров нарсаси гаровга єўйилганлигини билдирувчи белгилар єўйган іолда гаровга єўювчида єолдирилиши мумкин (єатъий гаров).

Гаровга єўювчи томонидан эгалик єилиш ёки фойдаланиш учун ваєтинча учинчи шахсга топширилган гаров нарсаси гаровга єўювчида єолдирилган іисобланади.

Єимматли єојоз билан тасдиєланган мулкий іуєує гаровга єўйилганида, агар шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчига ёки нотариус депозитига топширилади.


270-модда. Гаров іуєуєининг вужудга келиши

Гаров іуєуєи гаров тўјрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиєланиши шарт бўлса - нотариал тасдиєланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса - у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Башарти, гаров нарсаси єонунга ёки шартномага асосан гаровга єўювчида бўлиши лозим бўлса, гаров іуєуєи унга гаров нарсаси берилган пайтдан, башарти бундай топшириш шартнома тузилишидан аввал амалга ошган бўлса - шартнома тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади.


271-модда. Гаров тўјрисидаги шартнома, унинг шакли

ва шартномани рўйхатдан ўтказиш

Гаров тўјрисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баіоси, гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг моіияти, миєдори ва бажарилиш муддати ёхуд гаров нарсасини іамда гаров билан таъминланадиган мажбуриятни идентификация єилиш учун етарли бўлган маълумотлар кўрсатилади. Унда гаровга єўйилган мол-мулк тарафларнинг єайси бирида эканлиги іам кўрсатилиши керак.

Гаров нарсаси мол-мулкни умумий тавсифлаш орєали, шу жумладан мазкур мол-мулкни алоіида тур ёки тасниф сифатида тавсифлаш воситасида идентификация єилиниши мумкин.

Гаров билан таъминланадиган мажбурият гаровга єўйилган мол-мулкнинг єийматидан єопланиши мумкин бўлган мажбуриятнинг энг кўп суммасини кўрсатиш йўли билан идентификация єилиниши мумкин.

Гаров тўјрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши керак.

Ипотека тўјрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тартибда тасдиєланиши кеpак бўлган шартнома бўйича мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган іуєуєларни гаровга єўйиш тўјрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиєланиши лозим, бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чојидаги ипотека ва гаров тўјрисидаги шартномалар мустасно.

Ипотека тўјрисидаги шартнома тегишли мол-мулкка доир битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.

Ушбу модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи єисмларидаги єоидаларга риоя єилмаслик гаров тўјрисидаги шартноманинг іаєиєий эмаслигини келтириб чиєаради.  



272-модда. Гаровга олувчининг іуєуєлари

жорий єилинадиган мол-мулк

Гаров нарсаси бўлган ашёга гаровга олувчининг іуєуєлари (гаров іуєуєи), агар шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашёнинг кимга мансублигига єараб жорий єилинади.

Гаровга єўйилган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган іосил, маісулот ва даромадларга гаров іуєуєи шартномада назарда тутилган іолларда жорий єилинади.

Бутун корхона ёки бошєа мулкий комплекс ипотекасида гаров іуєуєи унинг таркибига кирувчи кўчмас ва кўчар мол-мулкнинг іаммасига, шу жумладан талаб єилиш іуєуєи ва мутлає іуєуєларга, шу билан бир єаторда ипотека даврида олинган іуєуєларга іам, агар єонун ёки шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, жорий єилинади.

Бино ёки иншоот ипотекасига айни бир ваєтнинг ўзида ўша шартнома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд бу участканинг гаровга єўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган єисмини ёки гаровга єўювчига єарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг тегишли єисмини ижарага олиш іуєуєини бир ваєтда ипотекага єўйган таєдирдагина йўл єўйилади.

Ер участкасини ипотекага єўйишда гаров іуєуєи, агар шартномада бошєача шарт назарда тутилган бўлмаса, гаровга єўювчининг ушбу участкада бўлган ёки єурилаётган бинолари ва иншоотларига жорий єилинмайди.

Шартномада бундай шарт бўлмаса, ундирув гаровга єўйилган ер участкасига єаратилган таєдирда гаровга єўювчи ер участкаси унинг бино ёки иншоотдан ўз ўрнида фойдаланиш учун зарур бўлган єисмидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) іуєуєини саєлаб єолади. Участканинг бу єисмидан фойдаланиш шартлари гаровга єўювчининг гаровга олувчи билан келишуви асосида, низо чиєєан таєдирда эса - суд томонидан белгиланади.

Агар гаровга єўювчига эмас, балки бошєа шахсга єарашли бинолар ёки иншоотлар жойлашган ер участкасига ипотека белгиланган бўлса, гаровга олувчи ундирувни ушбу участкага єаратганида ва у кимошди савдосида сотилганида гаровга єўювчининг ушбу шахсга нисбатан іуєує ва бурчлари участкани сотиб олувчига ўтади.

Гаров тўјрисидаги шартномада, єонун асосида пайдо бўладиган гаровга нисбатан эса - єонунда, гаровга єўювчи келажакда эга бўладиган ашёларни ва мулкий іуєуєларни гаровга єўйиш назарда тутилиши мумкин.


273-модда. Навбатдаги гаров

Гаровда турган мол-мулк гаровга єўювчи томонидан бошєа талабларни таъминлаш учун гаровга (навбатдаги гаровга) берилиши мумкин.

Навбатдаги гаровга, агар у гаров тўјрисидаги олдинги шартномаларда таєиєланмаган бўлса іамда башарти олдинги ва навбатдаги гаровга олувчилар томонидан гаров реестрига тегишли ёзув киритилган бўлса, йўл єўйилади.

Гаровга єўювчи хар бир навбатдаги гаровга олувчига ушбу мол-мулкнинг мавжуд бўлган барча гаровлари іаєида маълум єилиши шарт ва у ушбу мажбуриятни бажармаслик туфайли гаровга олувчиларга етказилган зарар учун жавоб беради.

Агар олдинги гаров шартномасида навбатдаги гаров шартномасини тузиш мумкин бўлган шартлар назарда тутилган бўлса, бундай гаров шартномаси олдинги шартномада кўрсатилган шартларга амал єилган іолда тузилиши керак. Кўрсатилган шартлар бузилган таєдирда олдинги гаровга олувчи шу туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини єоплашни гаровга єўювчидан талаб єилишга іаєлидир.

Агар гаровга єўйилган мол-мулк бошєа талабларни таъминлаш учун яна бир гаровнинг (навбатдаги гаровнинг) нарсасига айланса, навбатдаги гаровга олувчининг талаблари ушбу Кодексда белгиланган тартибда мазкур мол-мулкнинг єийматидан єаноатлантирилади.  



274-модда. Гаровга єўйилган мол-мулкни саєлаш ва асраш

Агар єонунда ёки шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга єўювчи ёки гаровга олувчи гаровга єўйилган мол-мулк кимдалигига єараб (ушбу Кодекснинг 269-моддаси):

1) гаровга єўйилган мол-мулк йўєолиши ёки шикастланиши хавфидан унинг тўла єиймати бўйича, борди-ю мол-мулкнинг тўла єиймати гаров билан таъминланган талабнинг миєдоридан ошиб кетса, талаб миєдоридан кам бўлмаган суммага гаровга єўювчи іисобидан сујурталаши;

2) гаровга єўйилган мол-мулкнинг асралишини таъминлаш учун, шу жумладан уни учинчи шахсларнинг тажовузлари ва талабларидан іимоя єилиш учун зарур чораларни кўриши;

3) гаровга єўйилган мол-мулк йўєолиши ёки унинг шикастланиши хавфи пайдо бўлганлиги тўјрисида иккинчи тарафни даріол огоілантириши шарт.

Гаровга олувчи ва гаровга єўювчи иккинчи тарафдаги гаровга єўйилган мол-мулкнинг мавжудлигини, миєдорини, іолатини ва уни саєлаш шароитларини іужжатлар асосида ва амалда текширишга іаєли.

Гаровга олувчи ушбу модданинг биринчи єисмида кўрсатилган бурчларни гаровга єўйилган мол-мулкнинг йўєолиш ёки шикастланиш хавфини тујдирадиган даражада єўпол суратда бузганида гаровга єўювчи гаровни муддатидан олдин бекор єилишни талаб єилишга іаєли.


275-модда. Гаровга єўйилган мол-мулк йўєолиши

ёки шикастланишининг оєибатлари

Агар гаров тўјрисидаги шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга єўювчи гаровга єўйилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфини ўз зиммасига олади.

Агар гаровга олувчи ушбу Кодекснинг 333-моддасига мувофиє жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини исботлай олмаса, у ўзига топширилган гаров нарсасининг бутунлай ёки єисман йўєолганлиги ёхуд шикастланганлиги учун жавоб беради.

Гаров нарсаси гаровга олувчига топшириш чојида єанча суммага баіоланган бўлишидан єатъи назар, гаровга олувчи гаров нарсаси йўєолганлиги учун унинг іаєиєий єиймати миєдорида, гаров нарсасига шикаст етказилганлиги учун эса - бу єиймат єанча суммага камайган бўлса, шунча сумма миєдорида жавоб беради.

Агар гаров нарсаси шикастланиш натижасида ундан бевосита ўз вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, гаровга єўювчи ундан воз кечишга ва унинг йўєолганлиги учун іає талаб єилишга іаєли.

Шартномада гаровга олувчининг гаров нарсаси йўєолиши ёки шикастланиши туфайли гаровга єўювчига етказилган бошєа зарарни тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.

Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича єарздор бўлган гаровга єўювчи гаров нарсасининг йўєолиши ёки шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш тўјрисидаги талабни гаров билан таъминланган мажбуриятларни єоплаш учун іисобга олишга іаєли.


276-модда. Гаров нарсасини алмаштириш ва тиклаш

Гаров нарсасини алмаштиришга, агар єонунда ёки шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг розилиги билан йўл єўйилади.

Агар гаров нарсаси нобуд бўлган ёки шикастланган ёхуд унга бўлган мулк іуєуєи ё хўжалик юритиш іуєуєи єонунда белгиланган асосларга кўра бекор єилинган бўлса, гаровга єўювчи оєилона муддатда (низо чиєєан таєдирда эса - суд белгилаган муддатда) гаров нарсасини тиклашга ёки шартномада бошєача тартиб белгиланган бўлмаса, уни тенг єийматли бошєа мол-мулк билан алмаштиришга іаєли.


277-модда. Гаров нарсасидан фойдаланиш

ва уни тасарруф этиш

Агар шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки гаровнинг моіиятидан англашилмаса, гаровга єўювчи гаров нарсасидан унинг вазифасига кўра фойдаланишга, шу жумладан ундан іосил ва даромадлар олишга іаєли.

Агар єонунда ёки шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва гаровнинг моіиятидан англашилмаса, гаровга єўювчи фаєат гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини бошєа шахсга беришга, уни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошєа шахсга топширишга ёхуд уни бошєача тарзда тасарруф этишга іаєли.

Гаровга єўювчининг гаровга єўйилган мол-мулкни васият єилиб єолдириш іуєуєини чеклайдиган келишув ўз-ўзидан іаєиєий эмасдир.

Гаровга олувчи ўзига топширилган гаров нарсасидан шартномада назарда тутилган іоллардагина фойдаланишга іаєли бўлиб, гаровга єўювчига ундан фойдаланиш тўјрисида мунтазам іисобот бериб туради. Шартномага мувофиє гаровга олувчи зиммасига асосий мажбуриятни бажариш маєсадида ёки гаровга єўювчининг манфаатларини кўзлаб, гаров нарсасидан іосил ва даромадлар олиш бурчи юклаб єўйилиши мумкин.


278-модда. Гаровга олувчининг гаров нарсасига

бўлган ўз іуєуєларини іимоя єилиши

Гаровга олувчи ўз ихтиёрида бўлган ёки бўлиши лозим бўлган гаровга єўйилган мол-мулкни бошєа шахснинг єонунсиз эгаллашидан, шу жумладан гаровга єўювчининг эгаллашидан талаб єилиб олишга іаєли (ушбу Кодекснинг 228, 229, 230, 232-моддалари).

Шартнома шартларига кўра гаровга олувчига ўзига топширилган гаров нарсасидан фойдаланиш іуєуєи берилган іолларда у бошєа шахслардан, шу жумладан гаровга єўювчидан іам, ўз іуєуєининг іар єандай бузилишини бартараф этишни, гарчи бу бузилишлар эгалик єилишдан маірум этиш билан бојлиє бўлмаса іам (ушбу Кодекснинг 231, 232-моддалари), талаб єилиши мумкин.


279-модда. Ундирувни гаровга єўйилган

мол-мулкка єаратиш асослари

Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини єондириш учун ундирувни єарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган таєдирда гаровга єўйилган мол-мулкка єаратиш мумкин.

Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг єарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миєдори гаровга єўйилган мол-мулкнинг єийматига мутлаєо мос келмаса, ундирувни гаровга єўйилган мол-мулкка єаратишни рад этиш мумкин, єонунда белгиланган іоллар бундан мустасно.


280-модда. Ундирувни гаровга єўйилган

мол-мулкка єаратиш тартиби

Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга єўйилган кўчмас мол-мулк єийматидан суднинг єарорига мувофиє єондирилади.

Гаровга олувчининг талабини гаровга єўйилган кўчмас мол-мулк іисобидан судга мурожаат єилмасдан єондиришга, агар бу гаров тўјрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни гаров нарсасига єаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга єўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдиєланган келишуви асосида йўл єўйилади. Мазкур келишув туфайли іуєуєлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан іаєиєий эмас деб топилиши мумкин.

Агар гаровга єўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга єўйилган кўчар мол-мулк іисобидан суд іужжатига мувофиє єондирилади. Агар єонунда бошєача тартиб белгилаб єўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўјрисидаги шартномада белгиланган тартибда єаратилиши мумкин.

Ундирув гаров нарсасига єуйидаги іолларда фаєат суднинг єарорига мувофиє єаратилиши мумкин:

1) єонунда бошєа шахснинг ёки органнинг гаров тўјрисида шартнома тузиш учун розилиги ёхуд рухсати іаєидаги талаб белгиланган бўлса;

2) гаров нарсаси тарихий, илмий, бадиий єимматга ёки ўзга маданий єимматга эга мол-мулк бўлса;

3) гаровга єўювчи йўєолган бўлса ва унинг турган жойини аниєлаш мумкин бўлмаса.


281-модда. Гаровга єўйилган мол-мулкни сотиш

Ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиє ундирув єаратилган, гаровга єўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация єилиш єонун іужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиє кимошди савдосида сотиш орєали амалга оширилади.

Гаровга єўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга єўйилган мол-мулкка єаратиш тўјрисидаги єарорда уни очиє кимошди савдосида сотишни бир йил муддатгача кечиктиришга іаєли. Кечиктириш ушбу мол-мулкнинг гарови билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг іуєує ва мажбуриятларига дахл єилмайди іамда кредиторнинг кечиктириш ваєти мобайнида кўпайган зарарларининг ўрнини єоплашдан ва неустойкани ундиришдан єарздорни озод єилмайди.

Гаровга єўйилган, суддан ташєари тартибда ундирув єаратилган мол-мулк кимошди савдосида сотиш, бевосита сотиш, кредитга, лизингга, ижарага бериш, бўлиб-бўлиб сотиш йўли билан ёки єонун іужжатларида таєиєланмаган бошєа битимлар орєали реализация єилиниши мумкин.

Кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон єилинганда (ундирув гаровга єўйилган мол-мулкка суддан ташєари тартибда єаратилган таєдирда) гаровга олувчи гаровга єўювчи билан келишувга кўра, гаровга єўйилган мол-мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъминланган ўз талаблари іисобига ўтказишга іаєли. Бундай келишувга нисбатан олди-сотди шартномаси тўјрисидаги єоидалар єўлланилади.

Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон єилинганда гаровга олувчи гаров нарсасини реализация єилинмаган гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланјич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камрок суммада баіолаб, ўзида олиб єолишга іаєли.

Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб єолиш іуєуєидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон єилинган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаса, гаров тўјрисидаги шартнома бекор єилинади.

Агар гаровга єўйилган мол-мулкни реализация єилиш чојида тушган сумма гаровга олувчининг талабини єоплаш учун етарли бўлмаса, у, єонунда ёки шартномада бошєача кўрсатма мавжуд бўлмаган таєдирда, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган іолда, єарздорнинг бошєа мол-мулкидан олиш іуєуєига эга.

Агар гаровга єўйилган мол-мулкни реализация єилиш чојида тушган сумма гаровга олувчиларнинг гаров билан таъминланган талаблари миєдоридан ошиб кетса, фарє гаровга єўювчига єайтарилади.

Єарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга єўювчи гаров нарсаси реализация єилингунига кадар исталган ваєтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган єисмини бажариб, ундирувни гаров нарсасига єаратишни ва уни реализация єилишни тугатишга іаєли. Бу іуєуєни чеклайдиган келишув ўз-ўзидан іаєиєий эмасдир.  



282-модда. Гаров билан таъминланган мажбуриятни

муддатидан илгари бажариш ва ундирувни гаровга

єўйилган мол-мулкка єаратиш

Гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни єуйидаги іолларда муддатидан илгари бажаришни талаб єилишга іаєли:

1) агар гаров нарсаси гаровга єўювчида єолдирилган бўлиб, гаров тўјрисидаги шартнома бузилган іолда унинг эгалигидан чиєєан бўлса;

2) гаровга єўювчи гаров нарсасини алмаштириш єоидаларини бузган бўлса (ушбу Кодекснинг 276-моддаси);

3) гаров нарсаси гаровга олувчи жавоб бермайдиган вазиятларда йўєолган бўлса, агар гаровга єўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи єисмида назарда тутилган іуєуєдан фойдаланмаган бўлса.

Гаровга олувчи єуйидаги іолларда гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажаришни талаб єилишга, агар унинг талаби єондирилмаса, ундирувни гаров нарсасига єаратишга іаєли:

1) гаровга єўювчи навбатдаги гаров єоидасини бузган бўлса (ушбу Кодекснинг 273-моддаси);

2) гаровга єўювчи гаровга єўйилган мол-мулкни саєлаш ва асраш юзасидан ушбу Кодекс 274-моддаси биринчи єисмининг 1 ва 2-бандларида іамда иккинчи єисмида назарда тутилган бурчларни бажармаса;

3) гаровга єўювчи гаровга єўйилган мол-мулкни тасарруф этиш єоидаларини бузса (ушбу Кодекс 277-моддасининг иккинчи ва учинчи єисмлари);

4) бошєа кредиторлар томонидан ундирув гаровга єўйилган мол-мулкка єаратилганда, шу жумладан суд іужжатлари ва бошєа органлар іужжатлари мажбурий ижро этилганда.


283-модда. Гаровнинг бекор бўлиши

Гаров єуйидаги іолларда бекор бўлади:

1) гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида;

2) ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи єисмида назарда тутилган асослар бўлганида гаровга єўювчининг талаби билан;

3) гаровга єўйилган ашё нобуд бўлганида ёки гаровга єўйилган іуєує бекор бўлганида, башарти гаровга єўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи єисмида назарда тутилган іуєуєдан фойдаланган бўлмаса;

4) гаровга єўйилган мол-мулк реализация єилинган таєдирда, шунингдек уни реализация єилиш мумкин бўлмаган таєдирда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси). Ипотека тўјрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган реестрда ипотека тугатилганлиги тўјрисида белги єўйилган бўлиши керак;

5) агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282-моддаси иккинчи єисмининг 4-бандида назарда тутилган іуєуєдан фойдаланмаган бўлса, бундан гаровга єўйилган мол-мулк реализация єилинмаганлиги ва талаблари гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг ўз талабларини єаноатлантириш учун мазкур мол-мулкни єабул єилишни рад этганлиги іоллари мустасно.

Гаров билан таъминланган мажбурият бажарилиши натижасида ёки гаровга єўювчининг талаби билан гаров бекор бўлганида (ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи єисми) ихтиёрида гаровга єўйилган мол-мулк бўлган гаровга олувчи уни даріол гаровга єўювчига єайтариб бериши шарт.


284-модда. Гаровга єўйилган мол-мулкка бўлган

іуєує бошєа шахсга ўтганида гаровнинг саєланиши

Гаровга єўйилган мол-мулкка мулк іуєуєи ёки уни хўжалик асосида юритиш іуєуєи гаровга єўювчидан ушбу мол-мулкни іає олиб ёки іає олмасдан бошєа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал іуєуєий ворислик тартибида бошєа шахсга ўтган таєдирда гаров іуєуєи ўз кучида єолади, бундан муомаладаги товарларнинг гарови іамда гаровга єўйилган мол-мулкка бўлган мулк іуєуєи ёки хўжалик асосида юритиш іуєуєи гаровни саєламаган іолда бошєа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган іоллар мустасно.

Агар гаровга олувчи билан келишувда ўзгача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга єўювчининг іуєуєий вориси гаровга єўювчининг ўрнига ўтади ва унинг іамма бурчларини бажаради.

Агар гаровга єўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулки іуєуєий ворислик тартибида бир неча шахсга ўтган бўлса, іуєуєий ворисларнинг (мол-мулкни олувчиларнинг) іар бири гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармасликнинг гаровдан келиб чиєадиган оєибатига мазкур мол-мулкнинг ўзига ўтган єисмига мутаносиб равишда жавоб беради. Агар гаров нарсаси бўлинмаса ёки бошєа асосларга кўра іуєуєий ворисларнинг умумий мулки бўлиб єолса, улар солидар гаровга єўювчиларга айланадилар.


285-модда. Гаровга єўйилган мол-мулкни

мажбурий равишда олиб єўйишнинг оєибатлари

Агар гаровга єўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулкка мулк іуєуєи єонун билан белгиланган асослар ва тартибда, давлат эітиёжлари учун олиб єўйилганлиги (іаєини тўлаб олиш), реквизиция ёки национализация оєибатида бекор бўлса, гаровга єўювчига бошєа мол-мулк берилади ёки тегишли іає тўланади. Бундай іолда ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка гаров іуєуєи татбиє этилади ёки тегишинча, гаровга олувчи гаровга єўювчига тегиши керак бўлган іає суммасидан ўз талабини имтиёзли єаноатлантириш іуєуєига эга бўлади.

Гаров нарсаси бўлган мол-мулк аслида ушбу мол-мулкнинг эгаси бошєа шахс эканлиги (ушбу Кодекснинг 228-моддаси) асосида гаровга єўювчидан єонунда белгиланган тартибда олиб єўйилган іолларда ушбу мол-мулкнинг гаровга єўйилиши бекор бўлади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи єисмларида назарда тутилган іолларда гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажаришни талаб єилишга іаєли.



286-модда. Гаров тўјрисидаги шартнома бўйича

іуєуєлардан бошєа шахс фойдасига воз кечиш

Гаровга олувчи талабдан бошєа шахс фойдасига воз кечиш йўли билан кредиторнинг іуєуєларини бошєа шахсга бериш іаєидаги єоидаларга (ушбу Кодекснинг 313-321-моддалари) риоя єилган іолда гаров тўјрисидаги шартнома бўйича ўз іуєуєларини бошєа шахсга беришга іаєли.

Гаровга олувчининг гаров тўјрисидаги шартнома бўйича ўз іуєуєларидан бошєа шахс фойдасига воз кечиши, агар гаров билан таъминланган асосий мажбурият бўйича єарздордан талаб єилиш іуєуєидан іам ўша шахс фойдасига воз кечилган бўлса, іаєиєий бўлади.

Агар бошєача іол исботланган бўлмаса, ипотека тўјрисидаги шартнома бўйича іуєуєлардан бошєа шахс фойдасига воз кечилиши ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича іуєуєлардан бошєа шахс фойдасига воз кечилишини іам англатади.


287-модда. Гаров билан таъминланган мажбурият

бўйича єарзни бошєа шахсга ўтказиш

Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича єарз бошєа шахсга ўтказилиши билан, агар гаровга єўювчи кредиторга янги єарздор учун жавоб беришга розилик берган бўлмаса, (ушбу Кодекснинг 322-моддаси), гаров бекор бўлади.


288-модда. Муомаладаги товарлар гарови

Товарларни гаровга єўйиб, уларни гаровга єўювчида єолдириш ва уларнинг умумий єиймати гаров тўјрисидаги шартномада кўрсатилганидан камаймаслигини шарт єилиб єўйган іолда гаровга єўювчига гаровга єўйилган мол-мулкнинг таркиби ва асл шаклини (товар захиралари, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маісулотлар, тайёр маісулот ва шу кабилар) ўзгартириш іуєуєининг берилиши муомаладаги товарлар гарови іисобланади.

Гаровга єўйилган муомаладаги товарлар єийматининг камайишига, агар шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилган єисмига мос келадиган даражада йўл єўйилади.

Гаровга єўювчи томонидан бошєа шахсларга берилган муомаладаги товарлар эгалловчининг мулкига, хўжалик юритишига ёки оператив бошєарувига ўтган пайтдан бошлаб гаров нарсаси бўлмай єолади, гаровга єўювчи томонидан олинган, гаров тўјрисидаги шартномада кўрсатилган товарлар эса - гаровга єўювчида уларга нисбатан мулк іуєуєи вужудга келган пайтдан эътиборан гаров нарсасига айланади.

Гаровга єўювчи муомаладаги товарлар гарови шартларини бузган таєдирда, гаровга олувчи гаровга єўйилган товарларга ўз белгилари ва муірларини (муірлар мавжуд бўлган таєдирда) босиб, тартибни бузиш бартараф єилингунга єадар улар билан амалга ошириладиган операцияларни тўхтатиб туришга іаєли.


289-модда. Ашёларнинг ломбардда гаровга єўйилиши

Фуєаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни єисєа муддатли кредитларни таъминлаш учун гаровга єабул єилиш ихтисослашган ташкилотлар - лицензияси бўлган ломбардлар томонидан тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширилиши мумкин.

Ломбардда ашёларни гаровга єўйиш іаєидаги шартнома ломбард томонидан гаров паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади.

Гаровга єўйилаётган ашёлар ломбардга топширилади.

Ломбард гаровга єабул єилинган ашёларни гаровга єабул єилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг наpхлаpига мос баіодаги тўлиє суммасида ўз іисобидан гаровга єўювчи фойдасига сујурталаши шарт.

Ломбард гаровга єўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга іаєли эмас.

Ломбард ашёларнинг йўєолиши ёки шикастланиши енгиб бўлмас куч оєибатида юз берганлигини исботлай олмаса, гаровга єўйилган ашёларнинг йўєолганлиги ёки шикастланганлиги учун жавобгар бўлади.

Башарти, ломбардда ашёлар гарови билан таъминланган кредит суммаси белгиланган муддатда єайтариб берилмаган таєдирда, ломбард нотариуснинг ижро ёзуви асосида имтиёзли бир ойлик муддат ўтганидан кейин гаровга єўйилган мол-мулкни сотиш учун белгилаб єўйилган тартибда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси) ушбу мол-мулкни сотишга іаєли. Шундан кейин іатто гаровга єўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма талабларни тўлиє єаноатлантириш учун етарли бўлмаса іам, ломбарднинг гаровга єўювчига (єарздорга) талаблари бекор бўлади.

Ломбардлар томонидан фуєароларга уларнинг ашёларини гаровга олиб кредит бериш єоидалари єонун іужжатлари билан белгиланади.

Ломбардда ашёларни гаровга єўйиш тўјрисидаги шартноманинг гаровга єўювчининг іуєуєларини ушбу Кодекс ёки бошєа єонунлар билан унга бериладиган іуєуєларга єараганда чеклаб єўядиган шаpтлаpи ўз-ўзидан іаєиєий эмас.


3-§ УШЛАБ ЄОЛИШ


290-модда. Ушлаб єолиш асослари

Єарздорга ёки єарздор кўрсатган шахсга топширилиши лозим бўлган ашёни саєлаётган кредитор ушбу ашё іаєини ёки у билан бојлиє чиєимлар ва бошєа зарарни кредиторга тўлаш мажбуриятлари єаpздоp томонидан муддатида бажарилмаган таєдирда уни тегишли мажбурият бажарилгунга єадар ушлаб єолишга іаєли.

Гарчи ашёнинг іаєини тўлаш ёки унинг чиєимларини ва бошєа зарарни тўлаш билан бојлиє бўлмаса-да, бироє тарафлари тадбиркорлар сифатида иш кўраётган мажбуриятдан келиб чиєєан талаблар іам ашёни ушлаб єолиш билан таъминланиши мумкин.

Ашё кредитор эгалигига ўтганидан кейин унга бўлган іуєуєлар учинчи шахс томонидан олинганлигига єарамасдан, кpедитоp ўз єўлидаги бу ашёни ушлаб єолиши мумкин.

Агар шартномада бошєа тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу модданинг єоидалари єўлланилади.



291-модда. Талабларни ушлаб єолинган

ашё іисобидан єондириш

Ашёни ушлаб єолган кредиторнинг талаблари унинг єийматидан гаров билан таъминланган талабларни єондириш учун назарда тутилган іажмда ва тартибда єондирилади.



4-§. КАФИЛЛИК


292-модда. Кафиллик шартномаси

Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошєа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки єисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.

Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун іам тузилиши мумкин.

Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя єилмаслик кафиллик шартномасининг іаєиєий бўлмаслигига олиб келади.


293-модда. Кафилнинг жавобгарлиги

Єарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган таєдирда кафил ва єарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти єонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.

Башарти, кафиллик шартномасида бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида єарздор билан баравар іажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, єарзни ундириб олиш бўйича суд чиєимларини ва єарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошєа зарарларни тўлайди.

Агар кафиллик шартномасида бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.


294-модда. Кафилга нисбатан даъво єўзјатилган

таєдирда унинг іуєує ва бурчлари

Кафил кредиторнинг талабига єарши єарздор билдириши мумкин бўлган іамма эътирозларни єўйишга іаєли. Іатто єарздор ўз эътирозларидан воз кечган ёки ўз мажбуриятини тан олган таєдирда іам кафил ушбу эътирозларга бўлган іуєуєини йўєотмайди.

Агар кафилга нисбатан даъво єўзјатилган бўлса, у єарздорни ишда иштирок этиш учун жалб єилиши шарт. Акс іолда єарздор кредиторга єарши ўзининг барча эътирозларини кафилнинг єарши талабига єарама-єарши єўйиш іуєуєига эга.


295-модда. Мажбуриятни бажарган кафилнинг іуєуєлари

Мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича іуєуєлари іамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган іуєуєлар кафил кредиторнинг талабини єанча іажмда єаноатлантирган бўлса, шунча іажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва єарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошєа зарарини тўлашни єарздордан талаб єилишга іаєли.

Кафил мажбуриятни бажарганидан кейин кредитор єарздорга бўлган талабни тасдиєловчи іужжатларни кафилга топшириши ва бу талабни таъминлайдиган іуєуєларни бериши шарт.

Ушбу моддада белгиланган єоидалар агар єонунда ёки кафилнинг єарздор билан шартномасида бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, єўлланилади.



296-модда. Єарздор мажбуриятини бажарганлиги

іаєида кафилни хабардор єилиш

Кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажарган єарздор бу іаєда кафилни даріол хабардор єилиши шарт. Акс іолда ўз навбатида мажбуриятни бажарган кафил асоссиз олинганни кредитордан ундириб олишга ёки єарздорга регресс талаб єўйишга іаєли. Регресс талаб єўйилган таєдирда єарздор асоссиз олинганнигина кредитордан ундириб олишга іаєли.


297-модда. Кафилнинг хизматларига іає тўлаш

Агар шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил єарздорга кўрсатган хизматлари учун іає олиш іуєуєига эга.



298-модда. Кафилликнинг бекор бўлиши

Кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошєа ноєулай оєибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган таєдирда кафиллик бекор бўлади.

Кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича єарз бошєа шахсга ўтказилганида, агар кафил янги єарздор учун жавобгар бўлиш іаєида кредиторга розилик берган бўлмаса, шунингдек кафил таъминлаган мажбуриятни бажариш муддати келганида кредитор єарздор ёки кафил таклиф єилган тегишли ижрони єабул єилишдан бош тортса, кафиллик бекор бўлади.

Шартномада кўрсатилган кафиллик муддати ўтганидан кейин кафиллик бекор бўлади. Агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, кредитор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати келган кундан бошлаб бир йил давомида кафилга даъво єўзјатмаган таєдирда кафиллик бекор бўлади. Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб єилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво єўзјатмаган таєдирда кафиллик бекор бўлади.


5-§. КАФОЛАТ


299-модда. Кафолат тушунчаси

Кафолатга биноан банк, бошєа кредит муассасаси ёки сујурта ташкилоти (кафил) бошєа шахс (принципал) нинг илтимосига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиє принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш іаєида ёзма талабнома таєдим этса, пулни унга тўлаш іаєида принципалга ёзма мажбурият беради.


300-модда. Принципалнинг мажбуриятларини

кафолат билан таъминлаш

Кафолат принципалнинг бенефициар олдидаги ўз мажбуриятини (асосий мажбуриятни) лозим даражада бажаришини таъминлайди.

Кафолат берилгани учун принципал кафилга іає тўлайди.



301-модда. Кафолатнинг асосий мажбуриятдан мустаєиллиги

Кафилнинг бенефициар олдидаги кафолатда назарда тутилган мажбурияти улар ўртасидаги муносабатларда бажарилишини таъминлаш учун шу кафолат берилган асосий мажбуриятга, гарчи кафолатда ушбу мажбуриятга іавола єилинган бўлса-да, бојлиє эмас.


302-модда. Кафолатнинг чаєириб олинмаслиги

Агар кафолатда бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у кафил томонидан чаєириб олиниши мумкин эмас.


303-модда. Кафолат бўйича іуєуєларнинг

бошєа шахсга ўтказилмаслиги

Кафолат бўйича бенефициарга тегишли бўлган кафилга талаб єўйиш іуєуєи, агар кафолатда бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бошєа шахсга ўтказилиши мумкин эмас.


304-модда. Кафолатнинг кучга кириши

Агар кафолатда бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у берилган кундан эътиборан кучга киради.



305-модда. Кафолат бўйича талаб таєдим этиш

Бенефициарнинг кафолат бўйича пул суммасини тўлаш іаєидаги талаби кафолатда кўрсатилган іужжатларни илова єилган іолда кафилга ёзма равишда таєдим этилиши керак. Талабда ёки унга иловада бенефициар принципалнинг таъминлаш учун кафолат берилган асосий мажбуриятни бузиши нимадан иборатлигини кўрсатиши керак.

Бенефициарнинг талаби кафолатда белгиланган муддат тугагунча кафилга таєдим этилиши керак.



306-модда. Бенефициарнинг талабини кўриб

чиєишда кафилнинг мажбуриятлари

Кафил бенефициарнинг талабини олганидан сўнг бу іаєда даріол принципални хабардор єилиши ва унга талабнинг нусхасини барча тегишли іужжатлар билан топшириши керак.

Кафил бенефициарнинг талабини унга илова єилинган іужжатлар билан бирга кафолатда кўрсатилган муддатда кўриб чиєиши, муддат кўрсатилмаганда эса - мутаносиб муддатда бу талаб іамда унга илова єилинган іужжатлар кафолат шартларига мос келиши ёки келмаслигини аниєлаш учун оєилона жонкуярлик кўрсатиши керак.



307-модда. Кафилнинг бенефициар

талабини єондиришни рад этиши

Агар бенефициарнинг талаби ёки унга илова єилинган іужжатлар кафолат шартларига мос келмаса ёхуд кафилга кафолатда белгилаб єўйилган муддат тамом бўлганидан кейин таєдим этилган бўлса, кафил бенефициарнинг талабини єондиришни рад этади.

Кафил бенефициарнинг талабини єондиришни рад этганлиги іаєида уни даріол хабардор єилиши шарт.

Агар бенефициарнинг талаби єондирилгунга єадар кафолат билан таъминланган асосий мажбурият батамом ёки унинг тегишли єисми бажарилганлиги ёхуд бошєа асосларга кўра бекор бўлганлиги ёинки іаєиєий эмас деб топилганлиги кафилга маълум бўлиб єолса, у бу іаєда даріол бенефициарга ва принципалга хабар бериши шарт.



308-модда. Кафил мажбуриятларининг чегаралари

Кафолатда назарда тутилган кафилнинг бенефициар олдидаги мажбурияти кафолат берилган суммани тўлаш билан чекланади. Кафолат бўйича мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун кафилнинг бенефициар олдидаги жавобгарлиги, агар кафолатда бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафолат берилган сумма билан чекланмайди.


309-модда. Кафолатнинг бекор бўлиши

Кафилнинг кафолат бўйича бенефициар олдидаги мажбурияти єуйидаги іолларда бекор бўлади:

1) кафолат берилган сумма бенефициарга тўланиши;

2) кафолатда белгиланган муддатнинг тамом бўлиши;

3) бенефициар кафолат бўйича ўз іуєуєларидан воз кечиши ва уни кафилга єайтариб бериши оєибатида;

4) бенефициар кафилни унинг мажбуриятларидан озод єилиши іаєида ёзма ариза бериш йўли билан кафолат бўйича ўз іуєуєларидан воз кечиши оєибатида.

Кафил мажбуриятининг ушбу модда биринчи єисмининг 1, 2 ва 4-бандларида кўрсатилган асослар бўйича бекор єилиниши унга кафолат єайтариб берилган ёки єайтариб берилмаганлигига бојлиє бўлмайди.

Кафолат бекор бўлганлигидан хабар топган кафил даріол бу іаєда принципални хабардор єилиши керак.



310-модда. Кафилнинг принципалга регресс талаблари

Кафилнинг принципалдан кафолат бўйича бенефициарга тўланган суммаларни регресс тартибида тўлашни талаб єилиш іуєуєи кафилнинг принципал билан бажариш юзасидан кафолат берилган келишувида белгилаб єўйилади.

Агар кафилнинг принципал билан келишувида бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил бенефициарга кафолат шартларига номувофиє тарзда ёки кафилнинг бенефициар олдидаги мажбуриятни бузганлиги учун тўланган суммаларни єоплашни принципалдан талаб єилишга іаєли эмас.



6-§. ЗАКАЛАТ


311-модда. Закалат тушунчаси.

Закалат тўјрисидаги келишув шакли

Шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат іисобланади.

Закалат тўјрисидаги келишув закалатнинг суммасидан єатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак.

Шартномадаги тараф амалга ошириши керак бўлган тўловлар іисобидан тўланган сумма закалат эканлигига, хусусан ушбу модданинг иккинчи єисмида белгиланган єоидага риоя єилинмаслиги оєибатида, шубіа тујилган таєдирда, бу сумма, агар бошєа іол исботланган бўлмаса, бўнак сифатида тўланган деб іисобланади.



312-модда. Закалат билан таъминланган мажбуриятни

бекор єилиш ва бажармаслик оєибатлари

Мажбурият уни бажаришдан олдин тарафларнинг келишувига мувофиє ёки бажаришнинг имкони йўєлиги оєибатида (ушбу Кодекснинг 349-моддаси) бекор єилинган таєдирда закалат пули єайтариб берилиши керак.

Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда єолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар єилиб єайтариши шарт.

Бундан ташєари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини іисобга олган іолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт.