язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни/ Кассация инстанцияси қарорлари/ Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 24.09.2008 й. 17-0807/2053-сонли Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

24.09.2008 й.

N 17-0807/2053


(КЎЧИРМА)




Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулк барча иштирокчиларнинг розилиги билан тасарруф этилади, мол-мулкни тасарруф этиш хусусидаги битим иштирокчилардан қайси бири томонидан тузилаётган бўлишидан қатъи назар, бундай розилик талаб қилинади


"VELLA STAR LUX" МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Ўзбекистон Банклар Ассоциациясининг Универсал Биржа Маркази" Андижон филиалини электрон биржа савдоларида қатнашиб, "Андижон-Анор" мева-сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонасига тегишли бўлган мол-мулкни сотиб олиш бўйича 2008 йил 30 январда кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар савдоси бўйича 8/224-сонли шартнома тузилганлигини, шартнома қиймати 13000000 сўмни ташкил қилганлигини, 2008 йил 27 февралга қадар шартномада кўрсатилган сумма тўлиқ тўланганлигини, тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.3 ва 2.4 бандларига асосан тўловдан сўнг уч кун ичида барча мол-мулкларни далолатномага асосан топшириш кўзда тутилганлигини, 2008 йил 28 февралда эътирознома ёзилганлигини, "Андижон-Анор" мева-сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонаси далолатнома тузишдан бош тортганлигини билдириб, 2008 йил 30 январдаги 8/224-сонли шартнома шартларини тўлиқ бажариш, кўчмас ва бошқа мол-мулкларни далолатномага асосан топшириш мажбуриятини юклашни, суд харажатларини жавобгардан ундириб беришни сўраган.

"Андижон-Анор" мева-сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонасининг тугатиш комиссияси хўжалик судига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, корхона низомига асосан 2007 йил 28 апрелдаги умумий йиғилиш қарори билан корхонани тугатиш ва тугатиш комиссияси тузиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини, тугатиш жараёнида корхонанинг бино ва иншоотлари, 19 дона асосий воситалар ва 227 донадан иборат турли инвентарлар "Андижон вилоят баҳолаш ва консалтинг маркази" МЧЖ томонидан 112880145 сўмга баҳоланганлигини, ушбу баҳо тавсиявий хусусиятга эга эканлигини, 2007 йил 17 декабрдаги навбатдаги йиғилишда мол-мулкни сотишдан тушган маблағни бўлиш кўзда тутилганлигини, 2007 йил 20 декабрда 3-сонли қарор билан корхонани унинг таъсисчилари ва аъзолари 1000000000 сўм бошланғич баҳода биржа савдосига қўйишга келишганликларини, шундай бўлса-да корхона бошқаруви жамоа корхонасининг кўчмас ва бошқа мол-мулкларини 112880145 сўм бошланғич баҳода сотиш бўйича 134-сонли "Ali invest MBS" хусусий корхонаси брокерлик идораси билан 2008 йил 25 январда 011-сонли шартнома ҳамда 2008 йил 30 январда 8/224-сонли олди-сотди шартномаларини тузганлигини, "Ўзбекистон Банклар Ассоциациясининг Универсал Биржа Маркази" Андижон филиали брокери томонидан жамоа корхонаси бошқарувининг мол-мулкларни сотишга ваколати борлиги текширилмаганлигини, сотилган мол-мулклар жамоа мулки эканлигини, брокер билан тузилган 011-сонли шартномада шартнома қиймати кўрсатилмаганлигини, кўчмас мулк паст нархда сотилганлигини билдирган ва 2008 йил 25 январдаги 011-сонли ҳамда 2008 йил 30 январдаги 8/224-сонли шартномаларни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво рад этилган, қарши даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантириш сўралган.

Кассация протестида суд қарорларини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати "VELLA STAR LUX" МЧЖ вакилининг тушунтиришини, унинг келишув битимини тасдиқлаб бериш тўғрисидаги илтимосномасини, прокурорнинг иш бўйича фикрини тинглаб, кассация шикояти ҳамда протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ва тақдим этилтан келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикояти ва протестини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Судлов ҳайъати даъвогар томонидан тақдим этилган тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини муҳокама қилиб, келишув битими "Андижон-Анор" мева-сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонасини тугатиш комиссияси раиси томонидан имзоланмаганлиги ҳамда келишув битимини имзолаган шахснинг имзолаш ваколати борлиги тўғрисидаги ҳужжатлар судга тақдим этилмаганлиги сабабли келишув битимини тасдиқлашни рад этишни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан аниқланишича, "Андижон-Анор" мева-сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонаси 2007 йил 28 апрелдаги умумий йиғилишининг 5-сонли қарори билан корхона фаолияти тугатилган ва М.Муҳитдинова раислигида тугатиш комиссияси сайланган.

"Андижон-Анор" мева сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонаси собиқ раҳбари 2008 йил 25 январда 134-сонли брокерлик идораси билан 011-сонли шартнома-топшириқни имзолаган ва ушбу шартномага асосан "Андижон-Анор" мева-сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонасига тегишли бўлган кўчмас мулк "Ўзбекистон Банклар Ассоциациясининг Универсал Биржа Маркази" Андижон филиали электрон биржа савдосига қўйилган.

Даъвогар - "VELLA STAR LUX" МЧЖ электрон савдода қатнашиб, "Андижон-Анор" мева-сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонасига тегишли бўлган кўчмас мулкларни сотиб олган ва 113000000 сўмлик тўловларни амалга оширган.

"Андижон-Анор" мева-сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонасини 2007 йил 28 апрелдаги 5-сонли умумий йиғилиши корхонани тугатиш ва тугатиш комиссиясини сайлаш ҳақида қарор қабул қилган, М.Муҳитдинова тугатиш комиссиясининг раиси этиб сайланган.

"Андижон-Анор" мева-сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонаси тугатилаётганлиги тўғрисида "Андижоннома" рўзномасининг 2007 йил 28 апрелдаги 39-сонида эълон берилган.

"Андижон-Анор" мева-сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонасининг 2007 йил 20 декабрдаги йиғилишида корхона таъсисчилари ва аъзолари томонидан корхона бино ва иншоотларини 1000000000 сўм бошланғич баҳода биржа савдосига қўйиш ҳақида 3-сонли қарор қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 54-моддасига қўра юридик шахсни тугатиш ҳақида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) тугатиш комиссияси тайинлаган пайтдан бошлаб юридик шахснинг ишларини бошқариш соҳасидаги ваколатлар унинг ихтиёрига ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли Қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида"ги Низомни 10-бандида тугатиш комиссияси тайинланган тақдирда корхонани бошқаришга оид барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилиниши кўрсатилган.

"Андижон-Анор" мева-сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонаси собиқ раҳбари ваколатидан четга чиқиб, 2008 йил 25 январда 134-сонли брокерлик идораси билан 011-сонли шартнома-топшириқни имзолаб, ушбу идора томонидан жамоага тегишли бўлган бино ва иншоотлар ва бошқа мулклар "Ўзбекистон Банклар Ассоциациясининг Универсал Биржа Маркази" Андижон филиалининг 2008 йил 30 январдаги электрон савдоларида 113000000 сўмга сотган. У томонидан 2008 йил 30 январда 8/224-сонли шартнома ҳам имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқоролик кодексининг 225-моддасида биргаликдаги мулк бўлган мол-мулк барча иштирокчиларнинг розилиги билан тасарруф этилади, мол-мулкни тасарруф этиш хусусидаги битим иштирокчилардан қайси бири томонидан тузилаётган бўлишидан қатьи назар, бундай розилик талаб қилиниши кўрсатилган.

Юқорида қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди "VELLA STAR LUX" МЧЖнинг даъво талабини рад қилиб, "Андижон-Анор" мева-сабзавот савдо ишлаб чиқариш жамоа корхонаси тугатиш комиссиясининг даъвосини қаноатлантириш тўғрисида асосли тўхтамга келган.

Шунинг учун апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати суд қарорлари асослантирилган ҳамда қонуний қабул қилинган деб ҳисоблаб, уларни ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2009 й., 3-сон