язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни/ Кассация инстанцияси қарорлари/ Хўжалик субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкрот деб топишга оид масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 04.06.2008 й. 10-0716/3190-сонли Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

04.06.2008 й.

N 10-0716/3190


(КЎЧИРМА)




Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак


ғ-мой ва озиқ-овқат саноат" уюшмаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Шифобахш булоқ" ОАЖдан 27035370 сўм ундиришни сўраган.

"Шифобахш булоқ" ОАЖ қарши даъво билан мурожаат қилиб, 1999 йил 1 январдаги шартномани ҳақиқий эмас деб топишни, 2002 йил 29 декабрдаги шартномани бекор қилиб, миқдори аниқ кўрсатилмаган моддий ва маънавий зарарларни суднинг ташаббуси билан ундиришни ҳамда Уюшманинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатишни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2007 йил 22 майдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво қисман қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси "Озиқовқатсаноат" уюшмасига "Шифобахш булоқ" ОАЖдан 17057780 сўм асосий қарз ундирилган ва дастлабки даъвонинг қолган қисми рад этилган. "Шифобахш булоқ" ОАЖнинг қарши даъвоси қисман қаноатлантирилиб, 2002 йил 29 декабрдаги ҳамкорлик ҳақидаги шартнома бекор қилинган ва қарши даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 27 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.

Кассация инстанцияси судининг 2007 йил 3 октябрдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Биринчи инстанция судининг 2008 йил 11 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, "Шифобахш булоқ" ОАЖдан 17058156 сўм асосий қарз ундирилиб, даъво талабининг қолган қисми рад этилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 20 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар - "Озиқовқатсаноат" уюшмаси (ҳозирги пайтда "Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати" уюшмаси) ҳамда жавобгар - "Шифобахш булоқ" ОАЖ ўртасида 1999 йил 1 январдан 2003 йил 1 январигача бўлган даврни ўз ичига олган санаси кўрсатилмаган ҳамда 2003 йил 2 январдан 2005 йил 31 декабргача бўлган даврни ўз ичига олган 2002 йил 29 декабрда Уюшманинг корхона ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида шартномалар тузилган. Шартномалар шартларига биноан Уюшманинг 1999 йил 10 июлдаги қарорининг 1-иловасига мувофиқ Уюшма аъзоси бўлган ташкилот олган даромадининг маълум фоизидан келиб чи??ан ҳолда аъзолик бадалини тўлаб бориши лозим бўлган. Ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ уюшма аъзолари 100 млн. сўмгача олган даромадидан 2 фоиз, 100-250 млн. сўмгача 1,5 фоиз, 250-500 млн. сўмгача 1 фоиз, 500-750 млн. сўмгача 0,8 фоиз, 750 млн. - 1 млрд. сўмгача 0,5 фоиз, 1000-10000 млрд. сўмгача 0,3 фоиз ва 10000 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги олинган даромадининг 0,1 фоизигача бўлган миқдорда аъзолик бадали тўлаб бориши лозим бўлган.

Биринчи шартноманинг 2.6-бандида, иккинчи шартноманинг эса 3.5-бандида уюшма фаолияти бўйича харажатларни қоплаш учун уюшма Кенгашининг 1999 йил 10 июлдаги 4/4-сон қарорининг 1-иловасига асосан жавобгар уюшма аъзоси сифатида олинган даромад миқдоридан келиб чи??ан ҳолда қуйидаги тартибда: 100 млн. сўмгача даромад олинганда, даромаднинг 2 % миқдорида; 100-250 млн. сўмгача даромад олинганда, даромаднинг 1,5 % миқдорида; 250-500 млн. сўмгача даромад олинганда 1% миқдорида; 500-750 млн. сўмгача даромад олинганида, даромаднинг 0,8 % миқдорида; 750-1000 сўмгача даромад олинганида, даромаднинг 0,5 % миқдорида; 1000-10,000 млн. сўмгача даромад олинганида, даромаднинг 0,3 % миқдорида; 10.000 млн. сўмдан ортиқ миқдорда даромад олинганда даромаднинг 0,1% миқдорида ажратмаларни уюшма ҳисоб рақамига ўтказиб бориши назарда тутилган.

Шундан келиб чи??ан ҳолда жавобгар 1999-2004 йилларда қуйидаги миқдорда тўловларни амалга ошириши лозим бўлган: 1999 йил учун 2364200 сўм, шундан 450000 сўм ўтказиб берилган; 2000 йил учун 3542000 сўм, шундан 1036000 сўм ўтказиб берилган: 2001 йил учун 4346300 сўм, шундан 500000 сўм ўтказиб берилган; 2002 йил учун 4649650 сўм шундан 300000 сўм ўтказиб берилган; 2003 йил учун 2830810 сўм, шундан 229560 сўм ўтказиб берилган; 2004 йил учун 1840380 сўмдан пул маблағлари умуман ўтказиб берилмаган. 2005 йилда жамият фаолият кўрсатмаган ва даромад олмаган. Аммо юқоридагиларга кўра, 1999 йилдан 2005 йилгача жамият уюшмага 17057000 сўм ўтказиб бериши лозим бўлган. Мазкур ҳолат тарафлар ўртасида тузилган та??ослаш далолатномалари, жавобгарнинг қарзни тан олганлиги ҳақидаги хатлари билан тасдиқланади.

Ҳар иккала шартнома матнларининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, уларда уюшманинг фаолият кўрсатиши учун жавобгар тўлаши лозим бўлган ажратмалар уюшма томонидан жамиятга кўрсатилган хизматлар миқдори, сифати ва кўламига боғлиқлиги назарда тутилмаган, шартномада бадаллик тўлови назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.

Жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун даъвогар қарзни ундириш ҳақида тўғри даъво киритган ва суд инстанциялари томонидан даъво асосли равишда қаноатлантирилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 9-сон