ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 14.05.2008 й. 14-0709/7963-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

14.05.2008 й.

N 14-0709/7963


(КЎЧИРМА)




Ер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланилган ҳолларда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади


Даъвогар - Каттақўрғон туман ҳокимлиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар - "Нуробод" фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ва ер майдонини туман ер захира фондига қайтаришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгар - "Нуробод" фермер хўжалиги билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилинган ва ер майдонини туман ер захира фондига қайтариш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида қарорларни бекор қилиб, янги қарор чиқариш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Каттақўрғон туман ҳокимининг 1998 йил 29 декабрдаги 265-сонли қарори билан "Нуробод" фермер хўжалиги ташкил этилган. Фермер хўжалигига туман ҳокимининг 770-К-сонли қарорига асосан жами 135,3 гектар ер майдони ижарага берилган. Даъвогар билан фермер хўжалиги ўртасида 2004 йил 15 августда ер ижара шартномаси тузилган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандида ер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланилган ҳолларда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли "Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда хўжалик судларининг ролини ошириш тўғрисида"ги қарорининг 7-бандида фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларига кўра пахта ва ғалла экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника, ёқилғи ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумаладан ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодексининг 382-моддаси иккинчи қисмига кўра фермер хўжалигини ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши ҳақида судларга тушунтириш берилган.

Жавобгар - "Нуробод" фермер хўжалиги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси талабларини қўпол равишда бузиб, ўзига ижарага берилган ер майдонини фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун тарқатиб юборган.

Фермер хўжалиги вакилларининг ушбу тарқатиб юборилган 30 гектар ер майдони туман ҳокимлигиниг 2002 йил 25 декабрдаги қарори билан "Авдоқ" ширкат хўжалиги ихтиёрига қайтариб олинганлиги ҳақидаги важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, ушбу ер майдони 317-контурда жойлашган бўлиб, фермер хўжалиги ва туман ҳокимлиги ўртасида 2004 йил 15 августда тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ер майдони таркибига киритилган.

Шунинг учун судлов ҳайъати суд инстанциялари томонидан асосли ва қонуний қарорлар қабул қилинган деб ҳисоблайди.

Бундай ҳолатда судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгарга юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 11-сон













Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск