язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни/ Кассация инстанцияси қарорлари/ Ер муносабатларига оид масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 15.08.2007 й. 13-0507/500-сонли Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

15.08.2007 й.

N 13-0507/500


(КЎЧИРМА)




Давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисидаги даъволар хўжалик судларига тегишли эмас


Даъвогар - "Меҳнати роҳат орзуим" фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - Жиззах тумани ҳокимлигининг 2004 йил 20 декабрдаги 1557-сонли қарорини ноқонуний деб топиб, бекор қилишни сўраган.

Жиззах вилоят хўжалик судининг 2005 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 1 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юритиш тугатилган.

"Меҳнати роҳат орзуим" фермер хўжалиги Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат этиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикояти важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, "Меҳнати роҳат орзуим" фермер хўжалиги раҳбари - А. Қуроловга Жиззах тумани ҳокимининг 2004 йил 3 майдаги 793-сонли қарори билан У. Ҳотамов номли АХМ ҳудудидаги 23-контурдан 14,5 гектар ер майдони ажратилган. Орадан саккиз ой ўтгандан кейин Жиззах тумани ҳокимининг 2004 йил 20 декабрдаги 1557-сонли қарори билан 23-контурдаги 10 гектар ер майдони "Қурисой" фермер хўжалигига 50 йил муддатга ижарага берилган. Шу сабабли даъвогар Жиззах тумани ҳокимининг 2004 йил 20 декабрдаги 1557-сонли қарорини ноқонуний деб топиб, бекор қилишни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-моддасига кўра давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқаронинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Суд ҳужжати ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, бузилган ҳуқуқ ушбу Кодекснинг 11-моддасида назарда тутилган усулларда ҳимоя қилиниши керак.

Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чи??ан ҳолда апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 24-моддаси 9-бандига асосланиб, давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларни ҳал этиш хўжалик судлари ваколатига киришини, даъвогар туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш эмас, балки уни бекор қилиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат этганлигини кўрсатиб, Хўжалик процессуал кодексининг 86-моддаси 1-бандини қўллаб, асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Иш ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар даъво талабини Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 40-моддасига мувофиқ ўзгартирмаган. Аксинча, даъвогар йўл қўйган хатосини тузатиш мақсадида хўжалик судига алоҳида даъво аризаси билан мурожаат этиб, Жиззах тумани ҳокимининг 2004 йил 20 декабрдаги 1557-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Мазкур даъво аризаси Жиззах вилоят хўжалик судининг иш юритишига қабул қилинган ва 13-0703/6077-сонли иш қўзғатилиб, кўриб чиқишга тайинланган.

Баён этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 188-моддасида белгиланган асослар мавжуд эмас.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2008 й., 2-сон