ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 07.06.2006 й. 19-0509/6805-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

07.06.2006 й.

N 19-0509/6805


(КЎЧИРМА)




Агар бир тараф шартномани жиддий равишда бузса, иккинчи тарафнинг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.


Сурхондарё вилоят прокуратураси Қизириқ туман ҳокимлиги манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Аллабердиев Сирожиддин" фермер хўжалиги билан туман ҳокимлиги ўртасида тузилган ер ижараси шартномасини бекор қилишни ва ерни туман ҳокимлиги ихтиёрига қайтаришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

"Аллабердиев Сирожиддин" фермер хўжалиги Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат этиб, суд қарорларини бекор қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати, кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга биноан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Ишдаги ҳужжатларга кўра, Қизириқ туман ҳокимлиги ва "Аллабердиев Сирожиддин" фермер хўжалиги ўртасида 2005 йил 4 мартда ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси тузилган ва жавобгарга 24 га ер майдони ижарага берилган.

Фермер хўжалиги билан тузилган контрактация шартномасига кўра, фермер хўжалиги давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулотларни етиштириш мажбуриятини олган.

Бироқ, "Аллабердиев Сирожиддин" фермер хўжалиги томонидан шартнома мажбуриятлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг талаблари қўпол равишда бузилган. Жумладан, 2005 йил давлатга пахта сотиш бўйича шартнома мажбуриятларини 42 фоизга бажарган, ер участкасидан оқилона фойдаланмаган, тупроқ унумдорлигини ошириш ўрнига агротехник ишлар кечиктириб бажарилган, зараркунандаларга қарши курашилмаган, экин майдонини ёввойи ўтлар босганлиги оқибатида ер участкасида тупроқ унумдорлиги пасайган. Бу ҳолатлар "Аллабердиев Сирожиддин" фермер хўжалигининг 2005 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш шартнома мажбуриятини бажармаганлик сабабларини ўрганиш юзасидан тузилган туман ишчи гуруҳи аъзоларининг хулосаси билан ўз исботини топган ҳамда булар ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддасининг 7, 8-бандларига кўра, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра, бир тараф шартномани жиддий равишда бузса, иккинчи тарафнинг талаби билан шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли "Қишлоқ хўжалигида қонунийлигини таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда хўжалик судларининг ролини ошириш тўғрисида"ги қарорида давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик, фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига кўра, фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши кўрсатилганлигини инобатга олиб, вилоят хўжалик суди даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида асосли ва қонуний қарорлар қабул қилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 й., 8-сон
















Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск