ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари / Ер муносабатларига оид масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 14.12.2005 й. 11-0506/3477-сонли Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

14.12.2005 й.

N 11-0506/3477


(КЎЧИРМА)



Фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларига кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб ҳисобланади.

Тошкент вилоят прокурори Пскент туман ҳокимлиги манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, "Ansoriddin Omad" фермер хўжалиги билан Пскент туман ҳокимлиги ўртасида 2004 йил 10 февралда тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ва 76.2 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги ихтиёрига қайтаришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қоддирилган.

"Ansoriddin Omad" фермер хўжалиги ўзининг кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этишни сўраган.

Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Пскент туман ҳокимининг 2004 йил 24 январдаги 34-сонли қарори билан "Ўзбекистон мустақиллиги" ширкат хўжалиги негизида М.Канаев бошчилигида "Ansoriddin Omad" фермер хўжалиги ташкил этилиб, 65 гектар суғориладиган ва 11.2 гектар бошқа ерлар ижарага берилган. 2004 йил 10 февралда туман ҳокимлиги ва "Ansoriddin Omad" фермер хўжалиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси тузилган. Мазкур шартнома тузилмасдан олдин, Пскент туман ҳокимининг 2004 йил 4 февралдаги 26-сонли қарори билан "Ansoriddin Omad" фермер хўжалигининг 10 гектар суғориладиган ер майдони "Турсунбоев Эргаш" фермер хўжалигига берилган.

"Ansoriddin Omad" фермер хўжалигига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуни ҳамда ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасига биноан ердан белгиланган мақсадга мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудудда экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, ишлаб турган ирригация ва мелиорация тармоқлари, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаб туриш мажбуриятлари юклатилган бўлса-да, у қонунчиликнинг ушбу талабларини қўпол равишда бузган.

Жумладан, "Ansoriddin Omad" фермер хўжалиги 2005 йил 26 январда "Пскент пахта тозалаш" ОТАЖ билан 39.5 гектар ер майдонига пахта экиб, 106.6 тонна пахта хом ашёсини топшириш юзасидан 137-сонли контрактация шартномасини тузган бўлса-да, ер участкасидан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланмаган, пахта экишга мўлжалланган 2.3 гектарга контрактация шартномасида назарда тутилмаган бошқа қишлоқ хўжалиги экини, яъни ерёнғоқ эккан.

Ушбу ҳолат Пскент туман ер ресурслари хизмати, ДФХУ мутахассислари ҳамда фермер хўжалиги бошлиғи иштирокида 2005 йил 11 июнда тузилган маълумотнома, фермер хўжалиги бошлиғининг тушунтириш хати, суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2004 йил 12 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда хўжалик судларининг ролини ошириш тўғрисида"ги 115-сонли қарорининг 7-бандида фермер хўжаликлари томонидан тузилган контрактация шартномалари бўйича ўзига олган мажбуриятларга кўра пахта ва дон экишга мўлжалланган ерларга бошқа экинлар экиш ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган экин майдонларидан бошқа мақсадларда, яъни бу ерлардан ўзбошимчалик билан шахсий томорқа сифатида фойдаланиш, уй-жой, иморатлар ёки бошқа иншоотларни қуриш, ўзга шахсларнинг фойдаланишига бериб юбориш, пахта ва ғалла етиштириш учун берилган бўнак пуллари, техника ва минерал ўғитлардан фойдаланиш, лекин маҳсулот топширмаслик, давлат буюртмасига оид мажбуриятларни бажармаслик фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини, шу жумладан, ер ижараси шартномасини қўпол равишда бузиш деб баҳоланиши, бу эса ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси, Фуқаролик кодексининг 382-моддаси 2-қисмига кўра фермер хўжалигининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи ва ер ижараси шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши таъкидланган.

Судлов ҳайъати вилоят хўжалик судининг қарорлари асослантирилган ва тўғри қабул қилинганлигини ҳисобга олган ҳолда уларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 2-сон















Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск