ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Кассация инстанцияси қарорлари шарҳлар билан / Солиққа оид масалалар /

Хизматлар экспортидан олинган тушумни янада солиқдан ва мажбурий сотишдан озод қилиш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХИЗМАТЛАР ЭКСПОРТИДАН ОЛИНГАН

ТУШУМНИ ЯНАДА СОЛИКДАН ВА

МАЖБУРИЙ СОТИШДАН ОЗОД КИЛИШ

ТЎГРИСИДАГИ НИЗО БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Давлат солиқ инспекцияси юридик шахснинг (бундан кейин - жамият) молия-хўжалик фаолиятини текшириб, далолатнома тузди, унда солиқ ва валюта қонунчилигини бир қатор бузишларни: ягона солиқ тўланмаганлиги, валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотиш амалга оширилмаганлигини кўрсатди. Ягона солиқнинг тўланмаган суммасини ундириш, валюта тушумининг бир қисмини мажбурий тарзда сотиш, шунингдек аниқланган қонунбузарликлар учун молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисида қарор чиқарилди. Жамият бу қарорга қўшилмади ва Тошкент шаҳар хўжалик судига уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилди.



ЖАМИЯТНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Жамият ўзининг меҳмонхоналаридаги номерларни Ўзбекистон норезидентларига эркин конвертацияланадиган валютада тақдим этади, шу тарзда у ўзининг хизматларини экспорт учун кўрсатади. Кичик корхона ҳисобланганлиги учун жамият амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ:

- ўзининг хизматларини ЭАВга экспорт қилганликдан олинган тушумдан ягона солиқ тўлашдан,

- валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий сотишдан озод қилинган.



ОРГАННИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Жамият Ўзбекистон резиденти ҳисобланади. Норезидентларга меҳмонхона номерларини тақдим этишга доир хизматлар кўрсатиш ўзининг хизматларини экспорт қилишга кирмайди, чунки улар Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилган ва натижалари республикадан ташқарига олиб чиқилмаган. Тегишлича бу хизматларни кўрсатишдан олинган тушум ягона соли??а тортилиши керак ва жамият унинг 50 фоизини мажбурий сотишдан озод этилмайди.



СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


Суд иш материалларини ўрганиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, амалдаги қонунларнинг қоидаларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосаларга келди:

- жамият ўз номидан норезидентларга номерларни тақдим этиш бўйича ва ушбу хизмат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлар кўрсатган. Бунда норезидентлар эркин конвертацияланадиган валютада ҳақ тўлаганлар;

- мазкур ҳолда ўзининг хизматларини экспорт қилиш амалга оширилган, чунки хизматларни олувчи бўлиб айни норезидентлар ҳисобланган;

- жамият қонун ҳужжатларига мувофиқ кичик корхоналар сирасига киритилади;

- Президентнинг 2000 йил 5 июндаги “Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-2613-сон Фармони 1-бандининг учинчи хатбошисига мувофиқ, кичик корхоналарнинг ўзи кўрсатган хизматларни ЭАВга экспортидан олинган тушуми ягона солиқ тўлашдан озод қилинади;

- Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги “Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 263-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисига кўра кичик корхоналар ўзлари кўрсатган хизматлар экспортидан олинган валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий сотишдан озод қилинади.

Шу тариқа, суд жамият талабларини қондирди ва солиқ органининг қарорини ноқонуний деб топди. Орган бунга қўшилмади. Иш кейинроқ апелляция ва кассация инстанцияларида кўрилди, уларнинг иккови биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида баён этилган асосларни қуйидаги сабабга кўра қонунга мувофиқ келмайди деб топди: жамият томонидан норезидентларга кўрсатиладиган меҳмонхона хизматлари экспорт учун кўрсатиладиган деб топилиши мумкин эмас, чунки мазкур ҳолда улар Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилган ва уларнинг натижалари ундан ташқарига олиб чиқилмаган. Тегишинча, юқорида саналган имтиёзларга жамиятнинг ҳуқуқи бўлмаган ва ягона солиқни тўлаши ҳамда валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий тарзда сотиш шарт эди. Бундай қилмагани учун жамият -  қонун ҳужжатларини бузган. Демак, бунинг учун унга молиявий жазони қўллаган органнинг ҳаракатлари қонунийдир.



Ш А Р Ҳ


Ўзбекистон резидентларининг хизматлари экспорт учун кўрсатиладиган хизматларга киришини белгилаш чоғида, аввало Божхона кодексининг 19-моддасига, шунингдек Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 9 августда 954-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ваколатли банкларда экспорт ва бартер контрактларини ҳисобга қўйиш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга амал қилиш лозим. Бу ҳужжатларга кўра бундай деб топиш учун қуйидаги шартлар бўлиши шарт:

- хизматларнинг ижрочиси Ўзбекистон резиденти бўлиши керак;

- хизматларнинг олувчиси (буюртмачиси) Ўзбекистон норезиденти бўлиши керак;

- кўрсатилган хизматларнинг натижалари уларни қайтариб олиб келиш мажбуриятисиз Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши керак.

Юқорида саналган шартлардан бирортаси мавжуд бўлмаса, операция “хизматлар экспорти” деб топилмайди. Меҳмонхона номерларини тақдим этиш бўйича хизматлар бевосита Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилиши ва уларнинг натижалари ундан ташқарига олиб чиқиб кетилмаслиги сабабли, юқорида кўрсатилган дастлабки икки шарт мавжуд бўлишига қарамай, бундай хизматлар экспорт учун  кўрсатиляпти деб топилиши мумкин эмас. Бундан ташқари, экспортга хизмат кўрсатиш чоғида экспорт контракти тузилади, у Ваколатли банкларда экспорт ва бартер контрактларини ҳисобга қўйиш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга кўра ваколатли банкда ҳисобга қўйилиши, шунингдек Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 15 октябрда 832-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш тартибига мувофиқ рўйхатдан ўтказилиши керак. Меҳмонхоналарда номерларни тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатилиши пайтида, юқорида кўрсатилганидек, норезидентлар билан экспорт хўжалик шартномалари тузилмаган.

Агар резидент кичик корхона норезидентларга кўрсатадиган хизматлари юқорида келтирилган “экспортга кўрсатиладиган хизматлар” деб топишнинг учта мажбурий шартига мос келса, ушбу субъектлар Президентнинг ПФ-2613-сон Фармони учинчи хатбошисида (экспортга ЭАВ учун ўзининг хизматларини кўрсатишдан олинган тушумдан ягона солиқ тўлашдан озод қилиш) ва Вазирлар Маҳкамаси 263-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисида (ўзи кўрсатадиган хизматлар экспортидан олинган валюта тушумини мажбурий сотишдан озод қилиш) белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Юридик шахслар солиқ органлари билан муаммоларга дуч келмаслик учун келтирилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий амал қилишлари ҳамда соли??а тортиш ва валюта тушумининг бир қисмини мажбурий тарзда сотишга доир имтиёзларни қўллаш мақсадида ўз аҳволларини тўғри баҳолашлари керак. Акс ҳолда, қонун ҳужжатларини бузганлик учун уларга, юқорида кўрсатилган мисолда бўлганидек, тегишли жазо чоралари қўлланади.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган








Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск