ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни / Биринчи инстанция ҳал қилув қарорларига шарҳлар / Ер муносабатларига оид масалалар /

Фермер хўжаликларининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги низо бўйича

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИГА

ШАРҲЛАР



Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланиши, ер участкасидан оқилона фойдаланмаслиги, тупроқ унумдорлигини пасайтириши фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва фермер хўжаликларининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини бекор қилишга сабаб бўлади.



Ишнинг мазмуни


"Ситора" фермер хўжалиги томонидан 2006 - 2008 йиллар мобайнида 7,8 га ер участкасидан фойдаланиб келинган. Аммо, ўтган давр мобайнида фермер хўжалиги ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил давомида норматив кадастр баҳосидан паст бўлганлиги, тупроқ унумдорлиги пасайиб кетганлиги, ер солиғи ва ижара ҳақи мунтазам тўланмаганлиги сабабли фермер хўжалигига ажратилган ер участкаси туман ҳокимининг 2008 йил 23 декабрдаги 1612-сонли қарорига асосан туман ер захирасига қайтариб олинган.

Шундан сўнг туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) комиссиясининг 2008 йил 25 декабрдаги хулосаси асосида туман ҳокимининг қабул қилган 2008 йил 25 декабрдаги 1782-сонли қарори билан 6,5 га ер участкаси "Оқ тулпор" фермер хўжалигига туман ер захираси ҳисобидан ажратиб берилган.

"Ситора" фермер хўжалиги эса, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор бўлганига қарамасдан, ноқонуний эгаллаб турган ер участкасининг 4,6 га қисмида ўз манфаатларини кўзлаб, эски узум боғлари ўрнига янги боғ ташкил этмасдан, белгиланган агротехника қоидаларини бажармасдан, ёнғоқ дарахтлари эккан, турар жой, чорва моллари учун мўлжалланган омборхона қурилмаларини қуриб олган, шунингдек ер участкасини қорамол боқиш учун яйловга айлантириб, зовур ва ариқларни тозаламасдан, қаровсиз ҳолатга келтирган. Натижада "Ситора" фермер хўжалиги ва туман ҳокимлиги ўртасида низо келиб чи??ан.

Дастлаб "Ситора" фермер хўжалиги туман ҳокимлигига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, туман ҳокимининг 2008 йил 23 декабрдаги 1612-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ва 7,8 га ер майдонини қайтаришни сўраган.

Туман ҳокимлиги эса, "Ситора" фермер хўжалигига нисбатан қарши даъво аризаси бериб, фермер хўжалиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни буздириб ташлашни ва ноқонуний эгаллаб турган ер майдонидан уни мажбурий равишда чиқаришни хўжалик судидан сўраган.


"Ситора" фермер хўжалигининг важлари


Суд мажлисида қатнашган фермер хўжалигининг вакиллари дастлабки даъво аризасидаги талабларни қувватлаб, туман ҳокимининг 2008 йил 23 декабрдаги 1612-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ва 7,8 га ер майдонини қайтаришни ҳамда туман ҳокимлигининг қарши даъвосини қаноатлантиришни рад этишни сўраган.


Туман ҳокимлигининг важлари


Туман ҳокимининг 2008 йил 23 декабрдаги 1612-сонли қарорининг қабул қилинишига асос бўлган туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) комиссиясининг 2008 йил 13 декабрдаги хулосаси комиссия аъзоларининг ҳаммаси томонидан имзоланганлиги туфайли мазкур қарор тегишли тартибда қабул қилинганлигини билдириб, қарши даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни, дастлабки даъво талабларини эса қаноатлантиришни рад этишни сўраган.


Учинчи шахс фикри


Мазкур ишда учинчи шахс сифатида иштирок этишга жалб этилган "Оқ тулпор" фермер хўжалиги вакили "Ситора" фермер хўжалигининг даъво талабларига ўз эътирозини билдириб, туман ҳокимининг 2008 йил 23 декабрдаги 1612-сонли қарори тегишли хулоса асосида расмийлаштирилганлигини, туман ҳокимлигининг ушбу қарори асосида фермер хўжалигининг ер майдони унга бириктириб берилганлигини билдирган ва кўрилаётган низоли иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилинишини суднинг ҳукмига ҳавола қилган.


Суднинг ҳал қилув қарори


"Ситора" фермер хўжалигининг туман ҳокимининг 2008 йил 23 декабрдаги 1612-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва 7,8 га ер майдонини қайтариш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.

Туман ҳокимлигининг "Ситора" фермер хўжалиги томонидан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни буздириб ташлаш ва ноқонуний эгаллаб турган ер майдонидан уни мажбурий равишда чиқариш тўғрисидаги қарши даъво аризаси эса қаноатлантирилган.


Суднинг ҳал қилув қарорига шарҳ


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига, Ер кодекси 1-моддасининг биринчи қисмига ва 16-моддасига кўра, ер умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат муҳофазасидадир.

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг асосий вазифалари ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатларини кўзлаб ердан илмий асосланган тарзда, оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишни, табиий муҳитни асраш ва яхшилашни, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқийлик асосида ривожлантириш учун шароит яратишни, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер муносабатларини тартибга солишдан, шунингдек бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат.

Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қуйидаги асосий принципларга асосланади:

энг муҳим табиий ресурс, фуқаролар ҳаётий фаолиятининг асоси тариқасида ер фондини асраш, тупроқ сифатини яхшилаш ҳамда унинг унумдорлигини ошириш;

ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кентайтириб борилишини ҳамда улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш;

қишлоқ хўжалиги ерларининг унумдорлигини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ерларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширишни давлат йўли билан ва бошқа тарзда қўллаб-қувватлаш;

ерга ва бутун атроф табиий муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш, экологик хавфсизликни таъминлаш;

ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш шаклларининг хилма-хиллиги, ер муносабатлари иштирокчиларининг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ҳамда уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этиш;

ердан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш;

ерларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотнинг тўлиқ бўлишини ҳамда ундан эркин фойдаланишга йўл қўйилишини таъминлаш.

Қайд этилган қонунлар талабларидан келиб чи??ан ҳолда туман ҳокимлиги ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш, фуқароларга фермер хўжалиги юритиш учун ерларни ижарага бериш, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш ва бошқа масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга.

"Ситора" фермер хўжалиги эса, ердан фойдаланиш борасида Ер кодексининг 2-моддасида белгиланган асосий принципларга риоя этмасдан, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер фондини асраш, тупроқ сифатини ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унинг унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланиш ўрнига, ўз зиммасига олган шартномавий мажбуриятларини бажармасдан келган ва ер участкасини қаровсиз ҳолатга келтирган.

Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда, 8-бандида ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда, бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши назарда тутилган.

Шу сабабли, туман ҳокимлиги "Ситора" фермер хўжалиги томонидан ижара асосида фойдаланилиб келинган ер участкасини аввал туман ер захирасига қайтариш тўғрисида, сўнгра ушбу ер участкасини туман ер захираси ҳисобидан "Оқ тулпор" фермер хўжалиги томонидан фойдаланиб келинаётган ер участкасига қўшиб бериш тўғрисида қарор чиқарган.

Аммо "Ситора" фермер хўжалиги ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор бўлган бўлса-да, ер участкасини бўшатиб бермасдан, ўзига қарашли бўлмаган ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжи учун мўлжалланган ер участкасига ўзбошимчалик билан турар жой ҳамда омборхона қурган, ер участкасини қорамол боқиш учун яйловга айлантирган. Бундай вазиятда ушбу фермер хўжалигининг хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига мувофиқ, ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ер участкасида қурилган бино-иншоотлар ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар, деб ҳисобланади. Ушбулар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда хўжалик судларининг ролини ошириш тўғрисида" 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарорининг 7-бандида, "Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли қарорининг 12.1-бандида таъкидланган.

Ўзбошимчалик билан иморат қурган фермер хўжалиги унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Шу билан бирга, у бундай қурилмани тасарруф этишга, яъни бошқа шахсга сотишга, ҳадя этишга, васият қилишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга мулк ҳуқуқи вужудга келмаганлиги сабабли, бундай қурилма ҳуқуқий ворислик ёки мерос ҳуқуқининг объекти ҳам бўлолмайди.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиш фақат суднинг қарорига биноан амалга оширилади. Бунда ноқонуний қурилма бевосита уни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузилиши мумкин.

Суд мазкур низони тўғри ҳал этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 42-моддасига мувофиқ, низоли ер участкасига бевосита алоқадор бўлган "Оқ тулпор" фермер хўжалигини низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилган.

Низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс ишда иштирок этувчи шахс сифатида тарафларнинг барча процессуал ҳуқуқларидан фойдаланади ва процессуал мажбуриятларини бажаради, фақат даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, шунингдек даъводан воз кечиш, даъвони тан олиш ёки келишув битими тузиш, суд ҳужжатининг мажбурий тарзда бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқи бундан мустаснодир.

Биринчи инстанция суди қарши даъво билан дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғлиқлик борлигини ҳамда уларни биргаликда кўриб чиқиш низони тез ва тўғри кўришга олиб келишини инобатга олиб, ҳар икки даъвони битга иш доирасида кўриб чиқиб, низоли ишнинг моҳиятига ҳуқуқий баҳо бериб, "Ситора" фермер хўжалигининг дастлабки даъвосини қаноатлантиришни рад этган, туман ҳокимлигининг қариш даъвосини эса - тўлиқ қаноатлантирган.

Шундай экан, фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, ер участкасидан оқилона фойдаланмаслик, тупроқ унумдорлигини пасайтириш фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ва фермер хўжаликларининг ер участкасига бўлган ҳуқуқини бекор қилишга сабаб бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 3-сон










































Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск