язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш/ Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 30.06.2003 й. 1252-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирининг 02.05.2003 й. 137-сонли Буйруғи билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 30 июнда 1252-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирининг

2003 йил 2 майдаги

137-сонли Буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги

хизмати техника назорати бўйича

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома техника назоратини тартибга солиш ва унинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ)нинг барча бўлинмаларида техника назорати бўйича вазифалар доирасини ва уларни бажариш тартибини ўрнатади, корхона, муассаса, ташкилот ва алоҳида фуқаролар билан ўзаро муносабатларни тартибга солади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. ДЙҲХХ техника назорати бўйича асосий вазифаси йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларидан самарали фойдаланишни амалга ошириш ҳисобланади.


2. ДЙҲХХ бўлинмалари техника назорати бўйича ўз вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисидаги низом асосида амалга оширади.

3. ДЙҲХХ техника назорати бўйича масъул шахсларининг фаолияти қонунчиликка асосланади. Улар ўз вазифаларини бажаришда қонун ҳужжатларига, шу жумладан мазкур Йўриқнома, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруқ ва кўрсатмаларига риоя этади.

4. ДЙҲХХ бўлинмалари техника назорати бўйича ўз вазифаларини бажаришда ички ишлар органларининг бошқа хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Транспорт вазирлиги, давлат идоралари ҳамда фаолияти йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга боғлиқ бўлган бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

5. ДЙҲХХ техника назорати бўйича масъул шахслари ўзларига юклатилган вазифаларни бажармасликлари ёки ўзларига берилган хуқуқларни суистеъмол қилганликлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар ҳисобланади.

ДЙҲХХнинг ҳар бир ходими ишда юқори маданият намоён этиши, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалалик ва ҳурматни сақлаши, йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан эътиборли ва зийрак бўлиши шарт.



II. ДЙҲХХНИНГ ТЕХНИКА

НАЗОРАТИ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАРИ


6. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси (кейинги ўринларда ИИВ ЙҲХББ) техника назорати бўйича бошқарув функциясини, назорат қилишни ва бошқа вазифаларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисидаги низом ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг бошқа меъёрий ҳужжатлари асосида амалга оширади.

8. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)ларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим (бўлинмаси, гуруҳ)лари қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

а) транспорт воситаларининг конструкцияларини, шу жумладан тайёрлаш ва қайта жиҳозлаш учун лойиҳа ҳужжатлари талаб этилмайдиган транспорт воситаларининг конструкциялари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини назорат қилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказади;

в) йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича қоида, меъёр ва стандартларнинг бажарилишини назорат қилади;

г) транспорт воситаларининг техник ҳолатини ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тегишли қисми бўйича ҳамда атроф-муҳитни уларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш талабларининг бажарилишини назорат қилади ва транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, уларда радиоэлектрон воситалар, юқори частотали қурилмаларни ўрнатишга рухсатномалар мавжудлигини текширади;

д) транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш станцияларида транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини текширади.


9. ДЙҲХХ диагностика станциялари (кейинги ўринларда "Диагностика станциялари") техника назорати бўйича қўйидаги вазифаларни бажаради:

а) транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказади;

б) мазкур Йўриқноманинг 8-банди "г)" бандчасида кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширади;

в) терговга қадар текширувни, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар йўлланмаси бўйича йўл-транспорт ходисаларида иштирок этган транспорт воситаларини кўрикдан ўтказади ва техник ҳолатини текширади.


III. ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА

ТААЛЛУҚЛИ ВА АТРОФ МУҲИТНИ ТРАНСПОРТ

ВОСИТАЛАРИНИНГ ЗАРАРЛИ ТАЪСИРИДАН

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚОИДА,

МЕЪЁР ВА СТАНДАРТЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ЁКИ ИШЛАБ ЧИҚИШДА

ИШТИРОК ЭТИШ


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тўғрисидаги низомга мувофиқ ИИВ ЙҲХББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича қоида, меъёр ва стандартларни ишлаб чиқади, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан ишлаб чиқилаётган шу соҳага оид меъёрий хужжатларни тайёрлашда иштирок этади, улар бўйича хулосалар тайёрлайди.

11. Қоида, меъёр ва стандартларни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


12. Стандартларни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг O`zDSt 1.1-92, O`zDSt 1.2-92, O`zDSt 1.3-92, O`zDSt 1.9-95 давлат стандартлари талаблари асосида амалга оширилади.


13. ИИВ ЙҲХББ томонидан ишлаб чиқиладиган ҳужжатлар таркибига (бундай ҳолатларда ЙҲХББ бош ташкилот ҳисобланади) қуйидагиларни белгиловчи қоида, меъёр ва стандартлар киради:

автотранспорт воситалари конструкциясининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қилувчи таркибий қисмлари ва қўшимча жиҳозлар кўрсаткичлари (1-илова);

йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича транспорт воситаларининг техник ҳолатига қўйиладиган талаблар;

йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тезкор хизматлар транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар;

йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича транспорт воситалари ва қўшимча жиҳозларнинг конструкцияларига қўйиладиган талаблар;

корхона, муассаса, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларида транспорт воситаларини соз ҳолатда сақлаш бўйича ўтказилаётган тадбирларда қатнашиш тартиби;

ДЙҲХХ техника назорати бўйича иш ҳисоби ва ҳисоботларни топшириш тартиби.


14. ИИВ ЙҲХББ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан ишлаб чиқиладиган қуйидаги ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиши мумкин:

транспорт воситалари, уларнинг конструкцияси таркибий қисмлари ва қўшимча жиҳозларига йўл ҳаракати хавфсизлиги талаблари;

транспорт воситалари намуналари ва қўшимча жиҳозларининг хавфсизлик талабларига мослигини қабул қилиш синов усуллари;

транспорт воситаларидан техник фойдаланиш меъёрлари;

транспорт воситаларининг диагностика ускуналари, назорат-ўлчов асбобларига қўйиладиган техник талаблар ва улардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширишда фойдаланиш усуллари;

транспорт воситаларидан чиқадиган газларнинг тутунлилик ва заҳарлилик миқдорининг, шунингдек, транспорт воситалари томонидан ҳосил қилинадиган ташқи ва ички шовқинларнинг меъёрлари;

тезкор хизматлар транспорт воситаларидаги махсус чироқ ва овозли сигналларга йўл ҳаракати хавфсизлиги талаблари.



IV. ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ КОНСТРУКЦИЯЛАРИ

ВА ҚЎШИМЧА УСКУНАЛАРНИНГ ЙЎЛ ҲАРАКАТИ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ТААЛЛУҚЛИ ВА

АТРОФ МУҲИТНИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ

ЗАРАРЛИ ТАЪСИРИДАН МУХОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА

СТАНДАРТ ТАЛАБЛАРИГА МОСЛИГИНИ ТЕКШИРИШ


15. Автотранспорт воситалари, трамвай, троллейбусларга, уларнинг конструкцияси таркибий қисмларига ва қўшимча ускуналарига йўл ҳаракати хавфсизлиги талаблари ҳамда атроф муҳитни транспорт воситаларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини белгилайдиган стандартларга қуйидагилар киради:

давлат стандартлари;

транспорт воситалари, уларнинг бутловчи қисмлари ва қўшимча ускуналарининг (махсус болалар ўриндиғи, мототранспорт воситалари учун шлемлар, бош суянчиғи ва шунга ўхшаш маҳсулотлар) ташкилот стандартлари.

16. Ўзбекистон Республикаси умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларида фойдаланиш учун мўлжалланган транспорт воситалари ҳамда хорижда ишлаб чиқарилиб фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасига олиб келинган транспорт воситалари конструкциялари ва қўшимча ускуналари стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар мослиги ДЙҲХХ томонидан назорат қилинади.

17. Транспорт воситалари конструкциялари ва қўшимча ускуналари ишлаб чиқаришнинг қуйидаги босқичларида хулосалар берилади:

а) мамлакатимизда ишлаб чиқиладиган автотранспорт воситалари учун техник топшириқ (ТТ), техник лойиҳа (ТЛ), техник шартларни (ТШ) келишув, намуналар синови ва уларни ишлаб чиқариш учун қабул қилиш босқичида;

б) хорижда ишлаб чиқилган умумий фойдаланишдаги автомототранспорт воситалари, троллейбус ва трамвайлар учун намуналар синови босқичида;

в) мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қўшимча ускуналарга техник шартларни келишиш ва хорижда ишлаб чиқарилган қўшимча ускуналардан эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги транспорт воситаларида фойдаланиш масаласини ҳал этиш босқичида.

Юқорида кўрсатилган босқичлар мамлакатимизда янги транспорт воситаларини ишлаб чиқиш ва қайта жиҳозлаш ишлари габарит ва оғирлик ўлчамларининг ўзгариши, тормоз тизими, ўриндиқлар сони, кўриш бурчагини ўрнатиш, чироқ ва ёритиш ранги жиҳозларининг тавсифи, ёруғлик ишоралари, рул бошқаруви, юриш қурилмалари, шунингдек, кўришни таъминловчи конструкциянинг таркибий қисмлари, кўринишни ошириш, пассив ва фалокатдан сўнгги ҳавфсизликни таъминлашга боғлиқ бўлган ҳолатларида амалга оширилади.


18. ИИВ ЙҲХББ ҳудудий ЙҲХБларини зарур ҳолларда транспорт воситалари конструкцияларни кўриб чиқишга жалб этиши мумкин.


19. ИИВ ЙҲХББ айрим ҳолатларда намуналар синовида иштирок этиш ва уларни ишлаб чиқаришга қабул қилиш бўйича ҳудудий ЙҲХБ иш фаолиятини белгилайди.


20. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма (бўлим)ларининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим (бўлинмаси, гуруҳ)лари қуйидаги ўрганишларни амалга оширади:

ишлаб чиқариш ва қайта жиҳозлаш ишлари лойиҳа ҳужжатларисиз амалга ошириладиган автомототранспорт воситалари конструкцияларини (2-илова);

автомобилсозлик саноатига тегишли бўлмаган корхоналарда ишлаб чиқилаётган автотранспорт воситасининг ёки унинг бирор қисмининг конструкцияси йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги гувоҳнома мавжудлигини.


21. ИИВ ЙҲХББ ходимлари назоратни амалга ошираётганда стандартларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга тааллуқли қисми талабларига жавоб бермайдиган транспорт воситаларидан фойдаланмаслик ва қўшимча ускуналарни ишлатмаслик чораларини кўришлари шарт.

Стандартлар талаблари бузилган ҳолда лойиҳа ҳужжатларисиз ёки лойиҳа ҳужжатлари ИИВ ЙҲХББ билан келишилмаган ҳолда тайёрланган ёки қайта жиҳозланган транспорт воситаларидан фойдаланиш ва қўшимча ускуналарни ишлатишга руҳсат этилмайди (2-иловада кўрсатилган оддий қайта жиҳозлашлар бундан мустасно).

Стандартлар талаблари бузилиб, транспорт воситалари ва қўшимча ускуналарни тайёрлаш, қайта жиҳозлаш ҳолатлари ҳақида ИИВ ЙҲХББ зарурат бўлганда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш агентлигининг тегишли идораларига маҳсулотларни талаб даражасига келтириш бўйича тегишли чоралар кўриш ёки ностандарт маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъқиқлаш ҳақида маълумот юборади.

Маълумотда қўйидагилар кўрсатилади:

ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи ва манзили;

ишлаб чиқарилаётган транспорт воситасининг тури ва русуми ёки қўшимча ускунанинг номи ва русуми;

конструкцияда талаблари ҳисобга олинмаган стандартлар рўйхати.


22. Техник топшириқни кўриб чиқиш ва хулоса бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) техник топшириқ юзасидан хулоса беришда, унга йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга боғлиқ қуйидаги маълумотлар киритилганлиги текширилади:

маҳсулотдан фойдаланиш ҳақидаги қисқача тавсиф;

транспорт воситалари учун мўлжалланган йўл шароити ва фойдаланиш тартиби;

тезлиги, қуввати, солиштирма қуввати;

оғирлик ўлчамлари (юк билан вазни, тўлиқ вазни, юк кўтариш қобилияти, йўловчилар сони, тиркаманинг тўлиқ вазни, ўқлар бўйича тўла вазннинг тақсимланиши);

йўл сатҳи билан оралиқ масофа, бурилиш радиуси;

ғилдираклар сони, шиналар ўлчами ва тавсифи;

тормоз конструкцияси;

стандарт талабларидан паст бўлмаган йўл ҳаракати хавфсизлигининг бошқа талаблари.

б) техник топшириқ лойиҳаларини кўриб чиқиш, у тушган кунидан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддат ичида амалга оширилади;

в) техник топшириқ лойиҳалари бўйича икки нусхада ёзма хулоса тузилади.

Техник топшириқ лойиҳаси бўйича камчиликлар бўлмаса тузилган хулосада: "Техник топшириқ лойиҳаси бўйича эътирозлар йўқ" деб кўрсатилади. Агарда лойиҳада стандартлар талаблари ҳисобга олинмаган бўлса ёки транспорт воситаси конструкцияси ҳақидаги маълумот тўлиқ бўлмаса, хулосада: лойиҳадаги камчиликлар қайси стандарт ва меъёрларнинг талабларига мос келмаслиги асослантирилиб, кўрсатиб ўтилади.

Хулосанинг бир нусхаси техник топшириқ лойиҳасини ишлаб чиққан корхонага жўнатилади, иккинчи нусхаси назорат қилиш учун лойиҳа билан биргаликда ИИВ ЙҲХББда қолдирилади.

Агар техник топшириқни кўриб чиқиш бўйича асосланган камчиликлар бартараф этилмаганда ишлаб чиқарувчи корхонага бажарилиши шарт бўлган транспорт воситалари конструкцияларида стандарт талабларига риоя қилиш тўғрисида кўрсатма (3-илова) юборилади.

г) техник топшириқ лойиҳалари юзасидан ижобий хулоса берилса, лойиҳа муқовасига келишув ҳақидаги ёзувни киритиш билан расмийлаштирилади (4-илова).


23. Техник лойиҳани кўриб чиқиш ва хулоса бериш қуйидагича амалга оширилади:

а) техник лойиҳани экспертиза қилишда техник топшириқда кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этилганлиги ва унинг тасдиқланганлиги, техник топшириқда кўрсатилган стандартлар талабларининг тўлиқ тадбиқ этилганлиги кўриб чиқилади.

Техник лойиҳага транспорт воситаси умумий кўриниши ва конструкциясининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи таркибий қисмлари чизмаси, шунингдек, техник топшириқ бўйича бажарилмаган талаблар, уларнинг бажарилмаслик сабаблари асосланган тушунтириш ёзувлари киритилади.

б) техник лойиҳани кўриб чиқиш ва камчиликларнинг бартараф этилишини назорат қилиш мазкур Йўриқноманинг 22-банди "б)" - "г)" бандчаларида келтирилган тартибда амалга оширилади;

в) ИИВ ЙҲХББ автомобилсозлик тармоғига алоқаси бўлмаган ишлаб чиқарувчи корхона томонидан тақдим этилган техник топшириқ билан бир қаторда намуналарни синовидан ўтказиш услублар дастурини ҳам кўриб чиқади. Агар маҳсулотларда оммавий (серияли) ишлаб чиқариладиган транспорт воситаларининг таркибий қисмлари қўлланилган бўлса, синовдан ўтказиш услублар дастурида фақат ўзгарган кўрсаткичларни текширишдан ўтказиш назарда тутилади.

Синовдан ўтказиш услублар дастурини кўриб чиқиш, техник топшириқни кўриб чиқиш учун ўрнатилган тартибда амалга оширилади.


24. Транспорт воситаларини ишлаб чиқариш учун намуналарни синовдан ўтказиш ва қабул қилиш босқичида кўриб чиқиш ҳамда хулоса бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) қабул қилиш синовлари маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона, муассаса, ташкилот, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг буйруғи билан тайинланган комиссия томонидан амалга оширилади.

Синовни ўтказиш жойи комиссия томонидан белгиланади.

Комиссия таркибига, ушбу маҳсулот лойиҳа ҳужжатларига хулосалар бериш босқичларида қатнашган ИИВ ЙҲХББ ходимлари киритилади.

б) ИИВ ЙҲХББ ходимлари комиссиядаги ишини транспорт воситалари намунаси ва ҳужжатларини ўрганишдан бошлайди. Улар қуйидагиларни аниқлаши лозим:

синовга етарли миқдордаги намуналар қўйилаётганлигини;

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўтказилган дастлабки синов натижаларини;

техник топшириқ ва техник лойиҳа ўрнатилган тартибда тасдиқланганлигини.

Комиссия эътиборига дастлабки синов натижалари техник ҳисоботлари, синовдан ўтказиш услублар дастури лойиҳаси ва бошқа зарурий ҳужжатлар тақдим этилади.

Юқорида келтирилган шартларнинг бирортаси бажарилмаса ИИВ ЙҲХББ ходими томонидан қабул синовлари бошланиши бошқа муддатга кўчирилиши тўғрисида таклиф берилади.

в) қабул қилиш синовидан ўтказиш услублар дастурида намуналар стандартларнинг барча талабларига мувофиқлигини текшириш назарда тутилади;

г) дастлабки синовлардаги ижобий натижалар қабул қилиш синовларининг натижалари ҳам деб қабул қилиниши мумкин;

д) ИИВ ЙҲХББ ходимлари намуналарнинг стандартлар талабларига мослигини текширишни синовларда бевосита иштирок этиш ёки илмий-тадқиқот муассасалари ва маҳсулотни ишлаб чиққан корхоналар конструкторлик бўлимларининг техник ҳисоботларини кўриб чиқиш йўли билан амалга оширади;

е) қабул комиссияси томонидан синов натижалари бўйича баённома ва қабул қилиш далолатномаси тузилади. Агар намуна синовдан ўтмаган бўлса, далолатнома имзолангунга қадар конструкцияга ишлов бериш ҳақидаги таклифлар ёзилади. Конструкциянинг қайта ишланган таркибий қисмлари такрорий синовдан ўтказилади.

Синовдан ўтмаган намуналарни ишлаб чиқаришга таклиф этиш ҳақидаги далолатнома ИИВ ЙҲХББ ходимлари томонидан имзоланмайди. Бундай ҳолатларда ишлаб чиқарувчи корхонага кўрсатма юборилади (3-илова).


25. Техник шартларини кўриб чиқиш ва хулоса бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) транспорт воситалари техник шартларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш учун фақат қабул қилиш синовлари ҳужжатлари билан қабул қилинади;

б) техник шартлар лойиҳаларини экспертиза қилишда, уларда транспорт воситаларининг конструкциялари стандартлар талабларига мослигини тасдиқловчи маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланади;

в) техник шартлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, улар келиб тушган кундан бошлаб 15 кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Техник шартлар лойиҳаларини кўриб чиқиш мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади.

Техник шартлар ўзгарганлиги ҳақидаги хабар техник топшириқлар учун ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

г) техник шартлар лойиҳалари келишилганда, ишлаб чиқувчи корхонага автотранспорт воситасининг ёки унинг бирор қисмининг конструкцияси йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги гувоҳнома (5-илова) берилади ва у ушбу транспорт воситасини фойдаланишга ва ҳудудий ЙҲХБда қайта рўйхатга олишга асос бўлади.


26. Лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмасдан тайёрлаш ёки қайта жиҳозлаш амалга оширилган транспорт воситаларининг конструкциялари устидан назорат қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмасдан тайёрлаш ёки қайта жиҳозлаш амалга оширилган транспорт воситаларига қуйидагилар киради:

шахсий фойдаланиш учун якка тартибда тайёрланган енгил автомобиллар, енгил автомобиль тиркамалари, мотоцикл ва мотороллерларнинг ён тиркама аравачалари;

оддий турда қайта жиҳозланган транспорт воситалари (2-илова);

б) якка тартибда тайёрланган енгил автомобиллар конструкциялари техник талабларга (6-илова) мослиги текширилади.

Автомобиль ўрнатилган талабларга мос келганда ИИВ ЙҲХББ томонидан эркин шаклдаги далолатнома берилади, ушбу далолатнома транспорт воситасидан фойдаланишга ва ҳудудий ЙҲХБга рўйхатга олишга асос бўлади.

Енгил автомобиль тиркамалари, мотоцикл ва мотороллерлар ён тиркама аравачалари конструкцияларининг тегишли техник талабларга мослиги ИИВ ЙҲХББ техника назорати ходимлари томонидан текширилади.

Кўрсатилган транспорт воситалари ўрнатилган талабларга мос келганда, улардан фойдаланиш бўйича хулоса берилади.

в) оддий турдаги қайта жиҳозлашга кирадиган автотранспорт воситаларининг устидан назоратни амалга оширишда, уларнинг конструкциялари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мослиги текширилади (2-илова). Ушбу транспорт воситалари белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда ДЙХХХ томонидан белгиланган тартибда транспорт воситасидан фойдаланишга рухсат этилганлиги тўғрисида ижобий хулоса берилади.


27. Мураккаб бўлган қайта жиҳозлаш ва конструкциясига ўзгариш киритиш (бошқа русумдаги двигатель ўрнатиш, йўловчи ташувчи ва махсус автомобилларни қайта жиҳозлаш ва бошқа шу каби) масалалари ИИВ ЙҲХББ техника назорати бўлими томонидан кўриб чиқилади ва бундай қайта жиҳозланган, конструкциясига ўзгартириш киритилган транспорт воситаларининг техник ҳолати бўйича хулосалар берилади.


28. Хорижда ишлаб чиқарилган ва сотиб олинаётган транспорт воситалари конструкцияларининг Ўзбекистон Республикаси қоида, меъёр ва стандартларига мослигини кўриб чиқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан хорижда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини буюртмалар асосида сотиб олиш мақсадида мазкур автотранспорт воситаларини қабул синовларидан ўтказиш ва стандартларга мослигини текшириш учун комиссиялар тузилганда ИИВ ЙҲХББ ходимлари мазкур комиссиялар таркибида ва унинг фаолиятида қатнашади;

б) ўтказилган текшириш ва қабул қилиш синовлари натижалари юзасидан ДЙҲХХ хулоса беради.

Комиссия томонидан имзоланган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган далолатнома нусхалари эса ушбу автотранспорт воситасини сотиб олувчи вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларига ҳамда ИИВ ЙҲХББга тақдим қилинади.

в) синовлар натижалари ижобий бўлганда, ИИВ ЙҲХББ ҳудудий ЙҲХБларига ушбу транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси қоида, меъёр ва стандартларига мослиги тўғрисида маълумот юборади;

г) хориждан якка тартибда келтирилган автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси қоида меъёр ва стандартларига мослиги ДЙҲХХ ходимлари томонидан рўйхатга олиш вақтида текширилади.


29. Қўшимча ускуналар конструкцияларини кўриб чиқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) ИИВ ЙҲХББ қўшимча ускуналар конструкцияларини, уларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсирини, стандартлар ёки бошқа меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига мослигини кўриб чиқади;

б) Йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган қўшимча ускуналар намуналарининг синовлари ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ушбу маҳсулот учун стандартларда ёки меъёрий ҳужжатларда белгиланган услублар бўйича ўтказилади.

ИИВ ЙҲХББ техника назорати ходимлари намуналарнинг хавфсизлик талабларига мослигини текширишни бевосита синовларда иштирок этиш ёки ишлаб чиқарувчи корхонанинг техник ҳисоботларини кўриб чиқиш орқали амалга оширади.

Синовлар ижобий натижа билан тугаганда, ИИВ ЙҲХББ томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича қоида, меъёр ва стандартлар талабларига мослиги тўғрисида хулоса берилади.

в) транспорт воситаларининг созлигини кундалик назорат қилишни текшириш натижалари эркин шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

мавжуд фойдаланиш тизими корхона, муассаса, ташкилот ҳудудидан ташқарига чиқариладиган транспорт воситаларининг созлигини кундалик назорат қилишни таъминлаётганлиги ёки йўқлиги;

назоратчи, механик ва ҳайдовчилар иш сифатининг тавсифи;

ДЙҲХХнинг транспорт воситаларининг созлигини кундалик назорат қилишни сўзсиз таъминлашга йўналтирилган таклифлари.

Таклиф этиладиган тадбирларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

техник назорат шохобчалари ва диагностика постларининг сменалар оралиғидаги иш вақтини ошириш;

техник назорат шохобчалари сонини кўпайтириш (кириш йўллари мавжуд бўлганда);

диагностика постларини барпо қилиш, пост ва техник назорат шохобчаларини замонавий назорат воситалари билан жиҳозлаш ҳамда улардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат қилишда самарали фойдаланиш.

Текшириш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилиб, текшириш ўтказган ДЙҲХХ ходими ва хўжалик юритувчи субъектнинг (АТК) масъул ходими томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси хўжалик юритувчи субъектга (АТК) топширилади.


43. Хўжалик юритувчи субъектларда (АТК) транспорт воситаларига 1-техник хизмат кўрсатиш (1-ТХК) ва 2-техник хизмат кўрсатиш(2-ТХК)ни текшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) 1-ТХК ва 2-ТХКни текшираётган ДЙҲХХ ходимлари ушбу техник хизмат кўрсатиш ишлари транспорт воситаси маълум вақт оралиғида, маълум масофани босиб ўтганлигини ҳисобга олиб тузилган жадвалларни инобатга олган ҳолда ўз ишларини ташкиллаштиради.

Хўжалик юритувчи субъектларда автотранспорт воситаларига 1-ТХК ва 2-ТХК даврийлиги ўрнатилган тартибда белгиланади;

б) ДЙҲХХ ходимлари автотранспорт корхонасини ҳужжатлари бўйича текширишда транспорт воситаларининг рўйхат бўйича таркиби ва турлари, 1-ТХК ва 2-ТХКни ўтказишда бажариладиган иш ҳажмига киритилган йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қилувчи конструкциясининг таркибий қисмларига хизмат кўрсатиш бўйича ишлар рўйхатини аниқлайди.

Олинган маълумотларни ҳисобга олиб, 1-ТХК ва 2-ТХК жадвалларининг мавжудлигини ва унга риоя қилинганлигини, ҳар бир постда бажариладиган ишлар киритилган иш картасининг ёки бошқа шунга ўхшаш ҳужжатларнинг мавжудлигини, йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қилувчи конструкцияларнинг таркибий қисмларига хизмат кўрсатиш бўйича ишларнинг бажарилаётганлигини текширади;

в) жадвалга риоя қилиниши, уларни 1-ТХК ва 2-ТХК ўтказилганлигини ҳисобга олиш ҳужжатлари билан таққослаб текширилади;

г) Йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қилувчи конструкциянинг таркибий қисмларига хизмат кўрсатиш бўйича ишларнинг бажарилаётганлиги бевосита хизмат кўрсатилаётган ва кўрсатилган транспорт воситаларини текшириш йўли билан амалга оширилади. Текширишга техник хизмат кўрсатишда қўлланиладиган диагностик ускуналар, назорат-ўлчов асбоблари ва жиҳозлар жалб этилиши мумкин;

д) хизмат кўрсатилган, лекин йўл ҳаракати қоидалари талабларига жавоб бермайдиган транспорт воситалари такрор хизмат кўрсатиш учун қайтарилади;

е) хўжалик юритувчи субъектларда 1-ТХК ва 2-ТХК текшириш натижалари эркин шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади ва унда текширилган барча масалалар бўйича ишлар аҳволи, шунингдек, жадвалнинг бузилиши ва иш ҳажмининг тўлиқ бажарилмаслиги сабабларини бартараф этиш бўйича ўтказиладиган тадбирлар ҳақидаги ДЙҲХХнинг таклифлари кўрсатилади.

Текшириш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилиб, текшириш ўтказган ДЙҲХХ ходими ва хўжалик юритувчи субъектнинг (АТК) масъул ходими томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси хўжалик юритувчи субъектга (АТК) топширилади.


44. Хўжалик юритувчи субъектларда (АТК) транспорт воситаларининг жорий таъмирини (ЖТ) текшириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) ДЙҲХХ ходимлари хўжалик юритувчи субъектнинг ҳужжатлари бўйича ЖТга буюртма қабул қилиниши, рўйхатга олиниши ва ҳисоб тартибини аниқлайдилар, шундан сўнг жорий таъмирнинг ўз вақтида бажарилганлигини текширадилар;

б) ЖТнинг ўз вақтида бажарилиши тегишли ҳужжатлар бўйича ва мавжуд диагностик ускуналарини, назорат-ўлчов асбоблари ва жиҳозларини бевосита транспорт воситаларида қўллаш орқали текширилади;

в) ЖТдан ўтган, лекин йўл ҳаракати қоидалари талабларига жавоб бермайдиган транспорт воситалари такрор таъмирлаш учун қайтарилади.

Текшириш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилиб, текшириш ўтказган ДЙҲХХ ходимлари ва хўжалик юритувчи субъектнинг (АТК) масъул ходими томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси хўжалик юритувчи субъектга (АТК) топширилади.


45. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини ҳаракат хавфсизлиги кўрсаткичлари бўйича текшириш учун қўлланиладиган диагностик ускуналар, назорат-ўлчов асбоблари ва жиҳозларининг мавжудлиги, иш самарадорлиги, созлиги ва амалда қўлланилиши мазкур Йўриқноманинг 70-бандида кўрсатилган тартибда текширилади.


46. ДЙҲХХ ходимлари хўжалик юритувчи субъектни текшириш натижалари бўйича қуйидаги якуний ишларни амалга оширади:

а) ҳар бир хўжалик юритувчи субъектда ўтказилган текшириш натижаларини таҳлил қилиниб, транспорт воситаларининг техник ҳолати паст даражадалиги сабаби, транспорт воситаларини соз ҳолатда сақлаш бўйича тадбирларнинг бажарилмаслиги ёки қониқарсиз бажарилиши сабаблари аниқланади;

б) текшириш жараёнида олинган ҳужжатлар асосида, (далолатномалар, ҳисоб-китоблар ва ҳ.к.) текшириш натижалари бўйича эркин шаклдаги далолатнома тузилади, ушбу далолатномага хўжалик юритувчи субъектни айрим масалалар бўйича текшириш натижалари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъект учун мажбурий бўлган транспорт воситаларини соз ҳолатда сақлаш бўйича тадбирлар ҳақидаги таклифлар киритилади;

в) текшириш натижалари бўйича транспорт воситаларининг техник ҳолати паст даражадалиги ва техник фойдаланиш меъёрларининг қониқарсиз бажарилганлиги аниқланса, тегишли кўрсатма (7-илова) тузилади, унга аниқланган ҳолатлар далолатномалар асосида киритилади ва далолатномаларда кўрсатилган транспорт воситаларини соз ҳолатда сақлаш бўйича тадбирларнинг ўтказилиши таклиф этилади.

Далолатномалар ва кўрсатма нусхалари хўжалик юритувчи субъект раҳбарига имзо билан топширилади;

г) хўжалик юритувчи субъект маъмурияти томонидан кўрсатилган тадбирлар бажарилмаган ҳолда Ҳокимиятлар қошидаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича комиссияга транспорт воситаларининг қониқарсиз ҳолатда сақлаётганлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш ҳақида таклиф билан чиқилади.

ДЙҲХХ комиссияга мазкур хўжалик юритувчи субъектдаги транспорт воситаларининг қониқарсиз техник ҳолати, корхона томонидан транспорт воситаларини соз ҳолатда сақлаш бўйича тадбирларнинг бажарилмаганлиги ҳақидаги ҳужжатлар (далолатномалар, ҳисоб-китоблар, тақдимнома нусхаси ва ҳ. к.) ва аниқ таклифлар тақдим этади.

ДЙҲХХ ходимлари ўз таклифларини тузишда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган транспорт воситаларини соз сақлаш бўйича қуйидаги тадбирларни инобатга олади:

йўл ҳаракати қоидаларининг қатъий бажарилиши;

хўжалик юритувчи субъект транспорт воситаларини соз ҳолатда сақлаш учун жавобгар хизмат раҳбарларининг шахсий масъулиятларини ошириш;

д) транспорт воситаларининг техник ҳолати ва уларни соз сақлаш бўйича ишлар хўжалик юритувчи субъект томонидан бажарилмаганлигига юқори ташкилот ёки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича комиссия аралашуви талаб қилинган ҳолатлар ҳақида туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларининг автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш меъёр ва қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш бўлим (бўлинмаси, гуруҳи)лари ҳудудий ЙҲХБга ахборот беради.



VI. ТРОЛЛЕЙБУС ВА ТРАМВАЙЛАР

ТЕХНИК ҲОЛАТИ УСТИДАН НАЗОРАТ


47. Троллейбус ва трамвайларнинг техник ҳолати устидан назоратни ҳудудий ЙҲХБ амалга оширади.

Текширишларни режалаштириш ва ўтказиш мазкур Йўриқноманинг 39-бандида келтирилган талаблар асосида амалга оширилади.


48. Текширишлар троллейбус ва трамвай парклари ҳудудида мумкин қадар уларнинг белгиланган иш жадвалини бузмаган ҳолда амалга оширилади.


49. Парк ҳисобига кирувчи барча троллейбус ва трамвайлар текширишга жалб қилинади.

Троллейбус ва трамвайларнинг техник ҳолатига бу турдаги транспорт воситаларининг техник эксплуатация қоидаларида келтирилган талаблар қўйилади.

Текшириш назорат-ўлчов асбоблари ва ускуналардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. Текширишда барча хавфсизлик кўрсаткичларига эътибор берилиши шарт.


50. Троллейбус ва трамвайларнинг техник ҳолати хавфсизлик талабларининг бирор-бир бандига жавоб бермаса парк ҳудудидан ташқарига чиқарилмаслиги керак.


51. Троллейбус ва трамвайларнинг техник ҳолатини текшириш натижалари эркин шаклдаги далолатнома билан расмийлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

троллейбус ёки трамвай паркининг номи;

текширув ким томонидан ва қачон ўтказилганлиги;

троллейбус ва трамвайларнинг рақамлари;

ҳар бир троллейбус ва трамвайларда аниқланган техник носозликлар;

фойдаланишга рухсат бериш мумкинлиги ҳақидаги хулоса;

транспорт воситаларининг техник ҳолатини яхшилаш бўйича ўтказилиши лозим тадбирлар ҳақидаги ДЙҲХХ таклифлари.

Текшириш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилиб, текшириш ўтказган ДЙҲХХ ходимлари ва паркнинг масъул ходими томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси парк раҳбарларига имзо билан топширилади.


52. Троллейбус ва трамвайларнинг техник ҳолатини текшириш натижалари бўйича ДЙҲХХ ходимлари, хўжалик юритувчи субъектларни (АТК) текшириш натижалари каби якуний ишни амалга оширади.



VII. ДЙҲХХ ДИАГНОСТИКА СТАНЦИЯЛАРИ


53. Диагностика станциялари транспорт воситаларининг техник ҳолатини мажбурий техник кўрик ва кўрик оралиғи даврида агрегатлари, қисмлари ва тизимларининг ишлашини диагностика қилиш методи билан текширишга мўлжалланган.

Терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахси, суриштирувчи ва терговчининг қарори бўйича йўл транспорт ходисасида иштирок этган транспорт воситаларининг техник ҳолати диагностика станцияларида текширилади.

54. Диагностика станцияларида транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш иш кунлари ва дам олиш кунларининг бирида ўтказилади. Зарурат бўлганда иш икки сменада ташкил этилиши мумкин.


55. Транспорт воситаларининг текширувга диагностика технологияси, диагностика ускуналарининг тузилиши ва ишлаш тамойилларини ҳамда назорат-ўлчов асбобларининг, техник ҳолатни диагностика воситалари ёрдамида диагностика қилиш усуллари, меҳнат муҳофазаси талабларини ўрганган ва ўрнатилган тартибда мазкур фанлардан синов топширган ходимлар қўйилади.


56. Диагностика станциялари ўз ишини ҳудудий ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланган чорак режалари асосида амалга оширади.

Режаларга транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадваллари ҳамда уларнинг техник ҳолатини текширишлар ва қуйидаги тадбирлар киритилади:

транспорт воситаларининг техник ҳолатининг назоратини ташкиллаштириш шаклларини такомиллаштириш;

диагностика технологияси ва усулларини такомиллаштириш;

замонавий диагностика воситаларини тадбиқ қилиш;

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш агентлигининг тегишли идоралари томонидан диагностика ускуналари ва назорат-ўлчов асбобларини текшириш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш.

Режага станция ишини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар ҳам киритилиши мумкин.


57. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш ва мажбурий техник кўрик ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ҳамда натижаларини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом талаблари асосида амалга оширилади.


58. Диагностика станцияларида фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли автомобиллар текширилади.


59. Ҳар бир диагностика постида транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш шу постда амалга ошириладиган ишлар картасига (8-илова) асосан амалга оширилади.

Йўл-транспорт ходисасида иштирок этган транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, терговчи ёки суриштирувчи ва улар томонидан таклиф этилган ҳолислар иштирокида амалга оширилади. Бунда транспорт воситасининг техник ҳолати ўзгаришига таъсир қиладиган қисмларга ажратиш ёки бошқа ишларни амалга ошириш тақиқланади.

60. Диагностика станциясига келган ҳар бир транспорт воситаси учун давлат автомобиль инспектори диагностика картасини (9-илова) тўлдиради ва унда диагностика операторлари томонидан техник ҳолатни текшириш натижалари қайд этилади.

Йўл-транспорт ходисаларида иштирок этган транспорт воситаларининг техник ҳолати диагностика картадан ташқари терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, терговчи ёки суриштирувчи томонидан транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш баённомасида қайд этилади ва текширув ўтказган шахс томонидан имзоланади.

Агар текширув натижалари махсус тасма ёки картага қайд этилган бўлса, улар баённомага илова этилади.


61. Мажбурий техник кўриклар оралиғидаги даврда транспорт воситаларининг техник ҳолатини текширилганда транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлашга асос бўладиган техник носозлик аниқланган ҳолатда, улар кимга тегишлилигидан қатъи назар, натижаси далолатнома билан расмийлаштирилади.

Носоз транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш ва уни сақлаш ёки таъмирлаш жойигача бориш тартиби ҳақидаги қарорни давлат автомобиль инспектори қабул қилади, шу билан бирга қайта текшириш санаси ва вақтини белгилайди, икки нусхада транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш далолатномасини тузади ва унда ҳаракат шароити, тартиби ҳақидаги ёзувни қайд этади.

Далолатнома нусхаси хўжалик юритувчи субъект вакили ёки шахсий транспорт воситаси эгасига имзо билан топширилади.


62. Расмийлаштирилган диагностика карталари диагностика станцияси картотекасида икки йил давомида сақланади ва ишлар ҳисоботини юритишда ҳамда транспорт воситаларининг техник ҳолатини таҳлил қилишда фойдаланилади.


63. Диагностика ускуналари ва назорат-ўлчов асбобларини сақлаш ва улардан фойдаланиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) диагностика станциясининг ҳар бир асбоб-ускунаси ва уларнинг сақланиши, бутлиги, созлиги ва улардан фойдаланиш учун масъул ҳисобланган аниқ бир ходимга бириктирилади;

б) асбоб ва ускуналарни соз сақлаш бош механик гуруҳининг вазифаси ҳисобланади ва у шу мақсадда қуйидагиларни амалга оширади:

асбоб-ускуналар сони, ишлатилиши, таъмири, берилиши ва ҳисобдан чиқарилишини қайд этиш журналини юритади (10-илова);

станция ходимларига асбоб-ускуналарнинг сақлаш ва фойдаланиш қоидаларини ўргатади;

асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йиллик жадвалини ишлаб чиқади (11-илова);

улардан фойдаланиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича назоратни юритади;

иш режасига асосан асбоб-ускуналарни текшириш учун Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш агентлигининг тегишли идораларига тақдим этади.


64. Бош механик гуруҳи ўз ишини диагностика станциясининг чорак иш режасига асосан бажаради:

а) асбоб-ускуналарнинг юқори техник тайёргарлигини таъминлаш учун диагностика станциясида амалга ошириладиган асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш, жорий ва капитал таъмирлаш ишларининг режали тизими ташкил этилади.

Зарур ҳолларда ушбу таъмирлаш, хизмат кўрсатиш ишлари бошқа корхона ёки ташкилотда амалга оширилиши мумкин.

Хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун тўловлар шартнома асосида амалга оширилади;

б) диагностика станцияларига янги асбоб-ускуналарни жорий этиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБлари томонидан тасдиқланган янги техникани сотиб олиш ва ишга киритиш режасига асосан амалга оширилади;

в) тузатиш ёки таъмирлашдан чиққан асбоб-ускунани фойдаланишга киритиш далолатнома (12-илова) билан расмийлаштирилади.

Асбоб-ускуна ва жиҳозларни ҳисобдан чиқариш қонунчиликда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.





Йўриқномага

1-ИЛОВА



Автотранспорт воситалари конструкциясининг йўл ҳаракати

хавфсизлигига таъсир қилувчи таркибий қисмлари ва қўшимча

жиҳозларининг тузилиши ҳамда хавфсизликнинг

АСОСИЙ ОМИЛ ВА КЎРСАТКИЧЛАРИ

Автотранспорт воситалари конструкциясининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир қилувчи таркибий қисмлари ва қўшимча жиҳозлари


Хавфсизликнинг асосий

омил ва кўрсаткичлари


I. Фаол (актив) хавфсизлик.

Автотранспорт воситалари конструкциясининг таркибий қисмлари ва қўшимча жиҳозларининг йўл-транспорт ходисаларини бартараф этишга мўлжалланган омил ва кўрсаткичлари йиғиндиси.


1. Автотранспорт воситаси яхлит ҳолатда.

Стандарт бўйича габарит ўлчамлар, тўла вазн ва унинг ўқлар бўйича тақсимланиши.

Ташқи ғилдирак изи бўйлаб минимал бурилиш радиуси, бурилиш радиусининг минимал габарит ўлчами, айланада белгиланган минимал радиус бўйича ҳаракатланишда ҳаракат йўлагининг габарит эни, йўлнинг ҳаракат қисмида ҳаракатга халақит бермасдан бурилиш ва қайрилиб олишни таъминлаши.


2. Двигатель.

Юқори ва қуйи узатмаларда максимал тезликни, тезланишни, максимал кўтарилишни (шатакка олиш шароитда) таъминлайдиган нисбий қувват ва двигатель қуввати.


3. Рул бошқаруви.

Рул бошқарувининг кинематик узатиш нисбати бошқариладиган ғилдиракларнинг бурилиш бурчаги нол бўлган пайтидаги энг катта конструктив люфт (ейилиш), автотранспорт воситаларини енгил бошқаришни ва белгиланган шароитда белгиланган йўналишдан чиқмасдан ҳаракатланишни, ҳайдовчининг меъёрдан ортиқ толиқмасликни таъминловчи, руль ғилдирагига қўйиладиган энг катта куч.


4. Тормоз тизимлари. Ишчи, захира (аварийная), тўхтаб туриш учун мўлжалланган.

    

Ишчи тормоз тизими ишламай қолганлиги ҳақида сигнал берувчи қурилма.

Тормозланишнинг самарадорлиги, мавжудлиги, тормоз кучларининг ўқлар бўйича ва бир ўқдаги ғилдираклар бўйича тақсимланиши.

Тўлиқ оғирлигини ҳисобга олган ҳолда баъзи турдаги тиркамаларда тормоз тизими бўлиши шарт эмас деб топилган.

Мавжудлиги, созлиги.


5. Ғилдираклар ва шиналар

Ғилдиракларнинг ишончли маҳкамланганлиги. Автотранспорт воситасининг тури, русуми ва вазнига мослиги. Қатнов қисмининг ҳолати ва ҳар қандай қоплама туридан қатъи назар, шиналар билан максимал ишқаланиш коэффиценти.


6. Ташқи ёритиш анжомлари ва ёруғлик қайтарувчилар

Чироқлар сони, ранги, ўлчам кўрсаткичлари ва автотранспорт воситасида жойлашуви, белгиланган бурчакларда кўришни таъминлаш, транспорт воситаси ҳаракатланаётганда йўлнинг олд қисмини етарли даражада ёритиши ва кўзни қамаштирувчи таъсири мавжуд эмаслиги.


7. Боғловчи қурилмалар

Тиркама ва ярим тиркамаларни шатакка олиш учун қурилма, тиркаманинг автомобиль-тягач орқасидан белгиланган динамик йўлак шароитида ҳаракатланишини таъминлаш, тиркаманинг ўз-ўзидан чиқиб кетишининг олдини олиш.

8. Ойналар

Нарсаларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз, ўзгартирмасдан аниқ кўринишини таъминлаш.


9. Ойна тозалагичлар, ойна ювгичлар ҳамда ойнага ҳаво жўнатувчи ва қиздирувчи мосламалар


Ҳар қандай об-ҳаво, иқлим ва фойдаланиш шароитларида кўриниш яхши кўришни таъминлаш.


10. Бошқарув тармоқлари ва назорат-ўлчов асбоблари

Бошқарувнинг асосий тармоқлари, назорат-ўлчов, сигнал берувчи ва ёқувчи ускуналарнинг жойла-шуви, шунингдек, уларнинг шартли белгиланиши ва маркировкаси.

Назорат-ўлчов асбобларининг интенсив ёритилишини ва сутканинг ҳар қандай вақтида уларнинг аниқ кўриниши. Бунда шамолдан тўсувчи ойнада ёритилган назорат-ўлчов асбобларининг акси кўринмаслигининг таъминланиши.


11. Ҳайдовчи ўриндиғи

Бошқарув тармоқларига етган холда, ўтириш ва автомобилни бошқариш учун қўлайлилик.

Созловчи механизмнинг мавжудлиги ва яхши кўринишини таъминлаш.


12. Товуш сигнали

Частота, овоз кучи ва йўналишини транспорт қатновини тиғиз оқимида эшитилишини таъминланиши.


II. Пассив хавфсизлик

Автотранспот воситалари ва улардаги қўшимча жиҳозлар конструкцияси таркибий қисмларининг ҳайдовчи, йўловчи ва бошқа ҳаракат қатнашчиларининг йўл-транспорт ҳодисаси жараёнида жароҳат олмасликлари ёки тан жароҳатини оғирлигини камайтирувчи кўрсаткич ва хусусиятларининг йиғиндиси.


1. Енгил автомобиль ва автобусларнинг кузови, юк автомобилининг кабинаси

Тўқнашув ва ағдарилиб кетиш вақтида ҳайдовчи ва йўловчилар ҳаётига хавф солувчи йўлочилар салонининг деформация қилувчи зарбага бардошлик ва мустаҳкамлик хусусияти.

Юкнинг ишончли маҳкамланганлиги ва юк автомобиллари қарама-қарши тўқнашганда юкларни силжишдан сақловчи мосламаларнинг мавжудлиги.

Ташқи томонида ўткир бурчак ва чиқиб турувчи бўлакларнинг мавжуд эмаслиги.


2. Манзарали деталлар ва қўшимча жиҳозларнинг чиқиб туриши, орқани кўриш ойнаси.


Кучли таъсир пайтида пачоқланиш, эгилиш ёки юлиниб узилишда ўткир бурчаклар ҳосил қилмай, пиёдаларнинг жиддий жароҳат олишларидан сақловчи ҳолатга қобилияти.


3. Буферлар

Унча катта бўлмаган тезликдаги тўқнашувда ва тўхтаб туриш жойига қўйиш пайтда кузовни жарохатланишдан сақлаш. Пиёдалар ва бошқа ҳаракат қатнашчиларини илиниб қолишининг олдини олади. Тўқнашув пайтида баландлик бўйича енгил автомобилларни буферлар ишончли ҳимоялаши.

Юк автомобиллари, тиркамалар, ярим тиркамаларнинг орқа қисмига енгил автомобилларнинг олд қисмининг кириб кетишидан сақловчи, энергияни сўндирувчи қурилмаларнинг мавжудлиги.


4. Двигатель

Қарама-қарши зарба вақтида двигателнинг салонга (кабинага) киришининг олдини олиш.


5. Эшикларнинг ёпиладиган механизмлари, дастак ва осмалари.

Тўқнашув ва сурилиб кетиш, оғирлик таъсирида эшикларнинг ўз-ўзидан очилиб кетишининг, ишламай қолишининг олдини олиш. Енгил автомобилларнинг эшик дастаклари эшик юзасидан чуқурликда жойлашуви. Автобуслар эшиги ёки мосламасини очиқ эканлигини билдирувчи сигнал, эшик очиқ вақтида жойидан қўзғалишининг олдини олиш.


6. Олд, орқа ва ён ойналар

Зарб билан урилганда ҳайдовчи ва йўловчиларга жиддий жароҳат етказувчи ўткир қирралар ва синиқлар пайдо бўлишининг олдини олиш.


7. Рул ғилдираги ва рул колонкаси

Рул колонкасининг салонга хавфли киришини олди олинган, тўқнашув пайтида ҳайдовчининг жароҳатланишининг олдини олиш мақсадида зарба қувватини сўндириш.


8. Асбоблар (панели) қопламаси.

Зарба қувватини сўндириш қобилияти. Ўткир бурчакли бўлак ва қирраларнинг йўқлиги.


9. Ички жиҳозлар деталлари.


Жароҳатланиш хавфсизлиги.


а) орқани кўриш ойнаси, қуёш нурларига қарши айвон, дастаклар, ричаглар, тугмачалар ва бошқалар


Одам танаси билан зарба таъсирида урилганда, ўткир бурчакли бўлак ва қирралар ҳосил қилмасдан деформацияланиш, ачоқланиш ва синиш қобилияти ёки уларни зарба зонасидан ташқарида жойлашуви.


б) кузов шипи (кабина, салон), эшикларнинг ички қопламаси ва ён устунлар


Қопланган материаллар остида қувватсўдирувчи тагликларнинг мавжудлиги.


в) ўриндиқлар ва уларни созлаш механизмлари

Қарама-қарши тўқнашувлар ва ағдарилиш пайтида юзага келувчи оғирлик остида бузилиш эҳтимоллигидан ҳоли. Ўриндиқ суянчиғининг жароҳат хавфсизлиги (орқа ўриндиқлардан бошқа). Енгил автомобилларнинг барча ўриндиқларида хавфсизлик ёстиқларининг мавжудлиги.


III. Автофалокатдан кейинги хавфсизлик.


Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчи ва йўловчиларни тезда эвакуациясини таъминловчи, автотранспот воситалари ва улардаги қўшимча жиҳозлар конструкцияси таркибий қисмларининг кўрсаткичлари ва хусусиятларининг йиғиндиси.


1. Автотранспорт воситаси яхлит холатда


Ҳар қандай йўл-транспорт ҳодисаси ёки ёнғин содир бўлганда шикстланган транспорт воситасидан ҳайдовчи ва йўловчиларни тезда эвакуация қилиш имконияти.

Ўт ўчирувчи мослама, тиббий қутича ва авария ҳолати белгиларини жойлаштириш ҳамда олиш учун қулай жой мавжудлиги.


2. Эшикларнинг ёпилувчи механизмлари, дастаги ва осмалари


Ҳар ҳандай йўл-транспорт ҳодисасидан кейин эшикларнинг ичкари ва ташқаридан очиш имконияти.


3. Фалокатдаги (эшиклар, ойналар, люклар)


Фалокат пайтида чиқиш йўлларининг сони, ўлчамлари ва жойлашуви ҳар қандай йўл-транспорт ҳодисаси ёки ёнғин содир бўлганда ички ва ташқи томондан очиш имкониятини таъминлаши керак.


IV. Ёнғин хавфсизлиги


Йўл-транспорт ҳодисасида ёнғиннинг олдини олиш, тўхтатиш учун автотранспорт воситалари ва улардаги қўшимча жиҳозлар конструкцияси таркибий қисмларининг кўрсаткич ва хусусиятларининг йиғиндиси.


1. Автотранспорт воситаси яхлит холатда


Ҳайдовчи жойидан электроэнергия манбаини ўчириш мосламасининг мавжудлиги. Кабина ва йўловчи салонида аккумулятор батареясининг жойланмаслиги. Ўт ўчирувчи мосламанинг олиш учун қулай жойга ишончли маҳкамлангган тарзда ўрнатилиши.


2. Ички пардоз

Ёнғин чиққанда қийин ёнадиган, ёнганда ва куяётганда ўзидан заҳарли газ чиқармайдиган материалларни қўллаш.


3. Ёқилғи баки ва ёқилғи узатувчилар


Йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда бўлакланиб кетишдан, механик жарохатланишдан химояланган ва герметик холати таъминланган.






Йўриқномага

2-ИЛОВА



Лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмасдан

ва келишилмасдан фақат ДЙҲХХ руҳсати

бўйича амалга ошириладиган автотранспорт

воситаларини қайта жиҳозлашнинг оддий турлари

РЎЙХАТИ


1. Кузов турини ўзгартириш:

а) бортли ва ўзиағдарар кузовлар ўрнига цистерналар ўрнатиш.

б) цистерна ва ўзиағдарар кузовлар ўрнига стандарт бортли кузовлар ўрнатиш;

в) цистерна ва бортли кузовлар ўрнига ўзиағдарар кузовлар ўрнатиш.

Янги кузов ёки цистерна ўрнатилган автомобиллар қуйидаги хавфсизлик талабларига жавоб беришлари шарт:

эни бўйича габарит ўлчамлари, умумий вазни ва унинг ўқлар бўйича тақсимланиши асосий база автомобилнинг техник тавсифларида кўрсатилган даражадан ошиб кетмаслиги лозим;

кузов ёки цистерна стандарт маҳкамловчи деталлар билан махкамланган бўлиши шарт.


2. Бортли ва ўзиағдарар кузовли ёки цистернали автомобилларни шу русумдаги шатакка олувчи автомобиль турига стандарт эгарли мослама ўрнатиб қайта жиҳозлаш.

Эгар мосламали шатакчи автомобиль қуйидаги хавфсизлик талабларига жавоб бериши шарт:

эгарли мослама стандарт маҳкамловчи деталлар билан махкамланган бўлиши шарт;

эгарли мосламани орқа ўққа нисбатан жойлашуви оммавий ишлаб чиқарилган шу турдаги шатакка олувчи автомобилдаги жойлашувига мос келиши ҳамда автомобиль ва ярим тиркаманинг эгар (шкворен) ўқи атрофида ҳар икки томонга 90 градусдан кам бўлмаган бурчакка бурилишини таъминлаш керак.


3. Умумфойдаланишга мўлжалланган фургон автомобилларни микроавтобусларга қайта жиҳозлаш.

Умумфойдаланишга мўлжалланган фургон-автомобилларни қайта жиҳозлаш корхоналар томонидан ишлаб чиқилган тегишли турдаги микроавтобусларга монанд равишда бажарилиши керак.

Масалан: УАЗ-451М ва УАЗ-452 русумли автомобиллар УАЗ-452В русумли микроавтобус даражасида, ЕРАЗ-762А русумли автомобиллар РАФ-977 ДМ микроавтобус даражасида қайта жиҳозланади.


4. Бир ўқли ТАПЗ-755 шассили тиркама (тормоз тизими йўқ) ва унинг турларига цистерна, фургон ва ҳар хил мақсадларда фойдаланиладиган агрегатлар ўрнатиш.

Бу турдаги қайта жиҳозлашда қуйидаги хавфсизлик талаблари бажарилиши шарт:

цистерна, фургон ёки агрегат тиркамага стандарт маҳкамловчи деталлар билан маҳкамланган бўлиши шарт;

тиркама-шасси йўл ҳаракати қоидалари талаблари асосида эҳтиёт троси (занжири) ва нур қайтарувчи мосламалар билан жиҳозланиши керак.


5. Оммавий ишлаб чиқариладиган икки ўқли тиркамага цистерна, фургон ёки ечилмайдиган (туширилмайдиган) махсус мосламалар ўрнатиш.

Фургон-тиркама, цистернали ва бошқа мосламали қайта жиҳозланган тиркамалар қуйидаги хавфсизлик талабларига жавоб бериши шарт:

тиркаманинг тўла вазни асосий база тиркама техник тавсифида белгиланган меъёрлардан ошмаслиги лозим;

фургон, цистерна ёки мослама тиркамага стандарт маҳкамловчи деталлар билан махкамланган бўлиши шарт;

тиркамага йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган нур қайтарувчи мосламалар ўрнатилиши шарт;

тиркама энининг габарит ўлчамлари асосий база тиркама техник тавсифида белгиланган ўлчамлардан ошиб кетмаслиги шарт.


6. Юк автомобилларига ўзи юк кўтарувчи бортлар, чангаклар ва гидрокранлар ўрнатиш.

Юк кўтарувчи бортлар, чангаклар ва гидрокранлар автомобилга ишончли мустаҳкам қилиб ўрнатилиши шарт. Бундан ташқари, гидрокраннинг кўтаркич мосламаси ҳаракатланиш пайтида сурилмайдиган қилиб маҳкамланиши шарт.

Юк кўтарувчи борт автомобилнинг ташқи ёритиш чироқларини ва давлат рақам белгисини тўсиб қўймаслиги шарт.


7. Бортли юк автомобиллари ва икки ўқли бортли тиркамаларнинг борти ўрнига ён тиргаклар ўрнатиш.

Бундай қайта жиҳозлаш қуйидаги хавфсизлик талабларига жавоб бериши шарт:

ён тиргаклар ўрнатилган автомобиль ва тиркама энининг габарит ўлчамлари асосий автомобиль ва тиркама техник тавсифида белгиланган ўлчамлардан ошиб кетмаслиги шарт;

ён тиргаклар мустаҳкам қилиб маҳкамланган бўлиши ва шовқинни камайтирувчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши шарт.


8. Барча турдаги автомобиллар двигателларини, юк автомобилларининг кабиналарини шу русумли кейинги моделдаги автомобилларнинг двигатель ва кабиналарига алмаштириш (кўрсатилган агрегатларни алмаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан белгиланади).

Бу турдаги қайта жиҳозлаш ишлари фақат автомобиль ишлаб чиқарувчи завод тавсиясига асосан амалга оширилиши мумкин.


9. Юк, енгил (Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ руҳсати бор тақдирда) автомобиллар ёки автобуслар кузови ўзгартирилмаган ҳолда уларга олинмайдиган махсус жиҳозлар ўрнатиш:

қайта жиҳозланган автомобиль ва автобуслар қуйидаги хавфсизлик талабларига жавоб бериши шарт:

тўла вазни ва унинг ўқлар бўйича тақсимланиши асосий база автомобиль ёки автобус тавсифида белгиланган кўрсаткичлардан ошиб кетмаслиги шарт;

махсус жиҳозлар ишончли маҳкамланган бўлиши шарт;

енгил автомобиль ёки автобусга ўрнатилган махсус жиҳозлар шикаслантирувчи ўткир ёки учли қирраларга эга бўлмаслиги шарт;

енгил автомобилларга махсус қурилмалар, автомобилнинг бошқарув тизими жойларига ўрнатилмаслиги ҳамда орқа ойнани тўсиб қўймаслиги шарт.


10. Юк автомобиллари шассисига устахона, мебель, озиқ-овқатлар, саноат моллари ва бошқа юкларни ташиш учун фургон-кузовлар ўрнатиш (одам ташиш учун мўлжалланган фургонлар бундан мустасно).

Фургон-кузовли автомобиллар қуйидаги хавфсизлик талабларига жавоб бериши шарт:

кузов энининг габарит ўлчамлари, тўла вазни ва унинг ўқлар бўйича тақсимланиши асосий база автомобиллар тавсифида белгиланган кўрсаткичлардан ошиб кетмаслиги шарт;

фургон эшиги орқада ёки ўнг томонда бўлиши лозим;

устахонанинг жиҳозлари ишончли мустаҳкамланган бўлиши лозим;

фургоннинг ташқи ён томонилари шикаслантирувчи ўткир ёки учли қирраларга эга бўлмаслиги шарт;

фургон-кузовли автомобиль кабинасининг икки тарафида орқани кўриш учун мўлжалланган стандарт кўзгулар ўрнатилган бўлиши шарт.

Жиҳозлар ёки юк билан бирга одам ташиш (юкчилар, соқчилар, таъмирловчилар бригадаси ва ҳ.к.) учун мўлжалланган фургон-кузовли автомобилларга қуйидаги қўшимча хавфсизлик талаблари қўйилади:

ҳар бир одам учун ўриндиқ мўлжалланиб, ушбу ўриндиқлар одам ўтирганда ҳаракат йўналишига қараган ҳолатда ўрнатилиши шарт;

фургонга ўрнатилган жиҳозларда шикаслантирувчи ўткир ёки учли қирралар бўлмаслиги шарт;

фургонда одамларни юк сурилишидан ҳимоя қилувчи мослама ўрнатилиши шарт;

фургон эшиги ички ва ташқи томондан очилиши шарт;

фургонга ҳаво алмаштириш, ёриткич асбоблари ва ҳайдовчи билан алоқа воситаси ўрнатилган бўлиши шарт;

фургон-устахонада булардан ташқари алоҳида автомобилга мўлжалланган иситиш мосламаси бўлиши керак.


11. Юк автомобиллари шассисига одам ташиш мўлжалланган фургон-кузовлар ўрнатиш.

Одам ташишга махсус мўлжалланган фургон-кузовли автомобиллар қуйидаги асосий хавфсизлик талабларига жавоб бериши шарт:

фургон-кузовли автомобилнинг габарит баландлиги 3,8 метрдан ошмаслиги, энининг габарит ўлчамли автомобиль ишлаб чиқарувчи завод белгилаган ўлчамдан ошмаслиги керак;

фургон-кузовли автомобиль тўла вазнининг ўқлар бўйича тақсимланиши асосий база автомобиллар тавсифида белгиланган кўрсаткичларга мос келиши шарт;

фургон-кузов рамага ёки юк автомобиль кузовига ишончли махкамланган бўлиши керак;

кузовнинг баландлиги йўловчиларни фақат ўтирган ҳолда ташишга мўлжалланган бўлиши керак. Ўриндиқлар шундай ўрнатилиши керакки, одам ўтирганда ҳаракат йўналишига қараган ҳолатда бўлиши шарт;

фургонга кириш эшиги орқа томонидан ўрнатилган бўлиб ташқарига очилиши (кузовнинг орқа бортлари олиниши лозим), автомобиль туридаги қулф ўрнатилиши, зинапоя ва ушлагич билан жиҳозланган бўлиши шарт;

фургоннинг ён томонларида ўлчамлари 600х800 мм бўлган авария ҳолатида чиқадиган деразалар ўрнатилиб, улар ичкаридан ва ташқаридан (асбоб-ускуналар ишлатмасдан) фақат ташқи тарафга очиладиган бўлиши лозим. Бундан ташқари фургон ҳаво алмаштириш, ёриткич асбоблари, лозим бўлган тақдирда иситиш мосламаси ҳамда ҳайдовчи кабинаси билан товушли ёки ёритувчи алоқа, ёнғин ўчириш мосламаси ва тиббиёт қутичаси билан жиҳозланган бўлиши керак.

фургон кузовли автомобиль стандарт (ГОСТ 8769-75) талаблари бўйича ташқи ёритиш асбоблари билан жиҳозланиши лозим (фургоннинг юқори чеккаларига олдига оқ рангли, орқа томондан қизил рангли чироқлар ўрнатилади).

Кузовнинг орқа томонига тезликни 70 км/соатгача чеклайдиган белгининг рангли тасвири туширилади.


12. Бошқа барча турдаги конструкцияга юқорида кўрсатилганидан мураккаб бўлмаган ўзгаришлар билан қайта жиҳозлашлар.






Йўриқномага

3-ИЛОВА



ЙҲХББ бурчак штампи                                            Манзил учун жой


Транспорт воситаларининг конструкцияларида

йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қоида,

меъёр ва стандартлар талабларига риоя қилиниши тўғрисида

КЎРСАТМА

             

(қоида, меъёр ва стандартларнинг бажарилмаганлиги,

         

уларнинг номлари ҳамда бажарилмаган


аниқланди.

аниқ кўрсаткичлар санаб ўтилади)


      

Кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш бўйича қуйидагиларни таклиф этаман:

            

            

            

              

             

            

            

          

             

            

            

          

Мазкур кўрсатма бажариш учун мажбурий ҳисобланади.

Кўрилган чоралар ҳақида 200 __ "___"_________ да хабар қилишингиз сўралади.

        

Бошқарма (бўлим) бошлиғи

         


(унвони, имзоси, Ф.И.Ш.)


                

         





Йўриқномага

4-ИЛОВА



Техник топшириқ, техник лойиҳа ва техник шартлар

лойиҳаларининг муқовасига келишув ҳақидаги

киритиладиган ёзув намунаси



"КЕЛИШИЛГАН"


Ўзбекистон Республикаси ИИВ

ЙҲХ Бош бошқармаси бошлиғи

___________________________

(унвони, Ф.И.Ш. имзоси)

200__ йил "___"_____________


Имзо гербли муҳр билан тасдиқланади.






Йўриқномага

5-ИЛОВА



Гувоҳноманинг рақамланган ксеронусхаси ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ҳар бир транспорт воситасига берилади ва у йўл ҳаракати хавфсизлиги идоралари томонидан рўйхатга олиш учун асос бўлган ҳужжатлардан бири сифатида қабул қилинади.


Автотранспорт воситасининг ёки унинг бирор қисмининг

конструкцияси йўл ҳаракати хавфсизлиги

талабларига мослиги ҳақида


ГУВОҲНОМА № _______


Конструкторлик ҳужжатларни ишлаб чиққан ташкилотнинг номи ва манзили

          

          

   

Ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи ва манзили

           

          

Транспорт воситасининг тури ва русуми

            

          

       

Ушбу транспорт воситасини ишлаб чиқариш учун техник шартлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси билан 200__ йил "___" ____________ да келишилган.

Амал қилиш муддати 200__ "___" ____________ гача

Ўзбекистон Республикаси

ИИВ ЙҲХББ бошлиғи

         


(имзоси, Ф.И.Ш.)

        

200__ йил "____" ___________


М.Ў.






Йўриқномага

6-ИЛОВА



Якка тартибда тайёрланадиган енгил

автомобилларга қўйиладиган техник

ТАЛАБЛАР


Ушбу техник талаблар, шахсий фойдаланиш учун якка тартибда конструкциялаштирилган ва тайёрланган енгил автомобилларга қўлланилади, бундай автомобилларнинг конструктив ва фойдаланиш-техник кўрсаткичларини тартибга солиш ва техникавий яратувчанликни, айниқса ёшларни ажойиб (оригинал), техник ва эстетик такомиллаштирилган ҳамда хавфсиз конструкцияларни яратишга йўналтириш учун, шунингдек, якка тартибдаги автомобилсозларнинг илмий-техникавий билимларини оширишни рағбатлантириш ҳамда хунармандчилик маҳоратларини ошириш учун хизмат қилади.


1. Умумий маълумотлар, йиғма-тузилиши (компановка) ва асосий ўлчамлари:

а) фақат икки ўқли, тўрт ғилдиракли, ўриндиқлари сони 5 тадан ошмайдиган ҳамда двигателининг ишчи ҳажми 1200 куб сантиметрдан ошмайдиган автомобилларни тайёрлашга рухсат этилади. Бунда саноатда ишлаб чиқарилган енгил автомобил (кузовдан ташқари), мотоцикл ва мотороллерларнинг алоҳида агрегат, узел ва деталларидан фойдаланишга руҳсат этилади.

Ўзбекистон Республикаси, МДҲ ва бошқа хорижий давлатларда оммавий ишлаб чиқарилган турдаги енгил автомобилларни эҳтиёт қисмлардан йиғиш тақиқланади;

б) ҳар қандай кўринишдаги йиғма-тузилиш(компановка) чизмаларига руҳсат берилади;

в) автомобилнинг асосий ўлчамлари:

узунлиги - 4200 мм.дан ортиқ бўлмаслиги;

эни - 1650 мм.дан ортиқ бўлмаслиги;

чап ва ўнг ғилдираклар бўйлама ўқлари оралиғи (колея) - 1100 мм.дан кам бўлмаслиги;

олд ва орқа ғилдираклар ўқлари оралиғи масофаси (колесная база) - 1000 мм.дан кам бўлмаслиги керак.


2. Фойдаланиш-техникавий сифатлари:

а) автомобиль шаҳар ва умумфойдаланиш йўлларида тўла вазни билан бошқа турдаги транспорт воситаларига ҳалақит бермасдан тўхтовсиз ва хавфсиз ҳаракатланадиган динамик сифатларга эга бўлиши керак. Бунда двигателининг қуввати тўла вазнининг ҳар бир тоннасига 45 от кучидан ошмаслиги керак.

Тўла вазн - аслаҳаланган автомобилнинг ҳайдовчи ва йўловчилари ҳамда юки билан биргаликдаги вазнига тенг.

Бир кишининг оғирлиги 70 килограммга тенг деб қабул қилинади;

б) ташқи ғилдирак ўқининг изи бўйича автомобиль бурилишининг энг кичик радиуси 5,5 м.дан ошмаслиги керак;

в) автомобиль қуруқ асфальтли майдонда диаметри 50 метр бўлган доира бўйлаб 30 км/с тезликда мувозанатини йўқотмасдан ҳаракатлана олиши керак. Бунда сурилиш ҳолати бўлмаслиги лозим;

г) тўла вазндаги автомобилнинг энг қуйи қисми билан йўл сатҳи юзаси ўртасидаги масофа 150 мм.дан кам бўлмаслиги керак;

д) кузовнинг йиғма тузилиши (компановкаси), унинг конструкцияси, ўриндиқларнинг жойлашуви ҳамда тузилиши автомобилни бошқариш учун қулай бўлиши, ҳайдовчи ўтирган жойидан йўлнинг кўринмайдиган қисми 6 метрдан ошмаслиги керак.


3. Алоҳида агрегатларга қўйиладиган талаблар:

а) автомобиллар тормоз, рул бошқаруви билан шунингдек, баҳолиқудрат Ўзбекистон Республикаси ва МДҲ давлатлари саноатида ишлаб чиқарилган мос синфдаги гуруҳга мансуб автмобилларникидек олд осма ўқлар (подвеска) билан жиҳозланиши керак. Тўла вазни 800 кг.дан ва тезлиги 75 км/с.дан ортиқ бўлган автомобилларга узатиш сони 10:1 дан кам бўлган рул механизмини ўрнатиш тақиқланади.

Қуруқ асфальт қопламасида тўла вазнли турган автомобиль ғилдиракларини бурилишида руль гардишига нисбатан тушадиган куч миқдори 15 кг.с.дан ошмаслиги зарур;

б) автомобилда бир-бирига боғлиқ бўлмаган икки тормоз тизими бўлиши шарт:

ишчи - педалдан ўқларга алоҳида бўлинган ўтказгичли;

турғун - заҳирадаги вазифасини бажарувчи - ричаг орқали.

Олд ғилдиракларга таъсир этувчи турғун тормоз тизимига ҳам руҳсат этилади.

Тормоз тизими ва улар таъсирининг самарадорлиги шу турдаги ва тоифадаги автотранспорт воситаларига қўйиладиган ОСТ 37.001.016-70 "Автомобил транспорти тормозларининг хусусиятлари. Техник талаблар ва синов ўтказилиши шартлари" талабларига жавоб бериши керак;

в) автомобилларга тўлиқ вазнига ва техник тавсифномаси бўйича рухсат этилган энг юқори тезлигига мос келадиган автомобиль, мотоцикл ёки мотороллерлар шиналари ўрнатилиши лозим.

Автомобилнинг бир ўқига турли ўлчамдаги ва моделдаги шиналарни ўрнатиш тақиқланади;

г) аслаҳаланган ҳолатда вазни 450 кг.дан ортиқ бўлган автомобиллар орқага юриш узатмасига эга бўлиши керак;

д) кузовнинг хар қандай конструктив турига руҳсат берилади: ёпиқ, усти очиладиган, спорт ва бошқалар.

Кузов, унинг мустаҳкамлигини ва ишончлилигини таъминловчи материаллардан тайёрланиши керак. Унинг нометалл қисмлари иссиқ-қизийдиган механизмлар (двигатель, газ чиқариш тизими)дан камида 100 мм. оралиқда ёки ундан яқин бўлса, асбест ёки металл қоплама билан муҳофазаланган бўлиши керак. Кузов бежирим ташқи кўринишга эга ва ювилиб кетмайдиган бўёқ билан бўялган бўлиши керак.

Панелларнинг ташқи чиқиб турувчи қисмлари, кузов деталлари ва уларнинг бириккан жойлари камида 2,5 мм. радиусли юмалоқликка эга бўлиши керак.

Кузов панеллари юзасидаги ўрнатилган деталларнинг бўртиб чиқиб туришига қуйидаги ҳолатларда руҳсат этилади:

декоратив панжаралар, ёпишиб турувчи безаклар(накладкалар) учун 10 мм.гача;

капот ва юкхона қопқоғи ошиқ-мошиқлари учун 30 мм. гача;

эшикларнинг ташқи дастаклари ва қулф тугмалари учун 40 мм.гача;

чироқ соябончалари ва гардишлари учун, шу жумладан нур сочувчи чироқ қопламаси юзасига нисбатан бўртиб чиқиб турувчи деталлар учун 30 мм.гача.

Буферларнинг ўрнатилиши ГОСТ 1902-74 "Енгил автомобиллар буферлари. Ўлчамлар"га мувофиқ бўлиши шарт.

Буферлар деталларининг юмалоқлик радиуси 5 мм.дан кам бўлмаслиги, буферлар учлари кузовнинг ташқи юзаси томон йўналишда қайрилган ва 2 мм.дан кам бўлмаган узоқликда ўрнатилган бўлиши керак.

Ускуналар панели қопламаси қуйи қисмининг бўртиб чиқиб турувчи четлари радиуси 10 мм.дан кам бўлмаган юмалоқликка эга бўлиши керак.

Ричаглар, ёқиб-ўчиргичлар ва бошқарув органлари тугмалари ОСТ 37.001.017-70 "Енгил автомобилларнинг бошқарув органлари. Конструкция хавфсизлиги ва жойлашуви. Техник талаблар" нинг 2.2, 2.3, 2.5 жароҳатланиш хавфсизлиги талабларига жавоб бериши керак.

Кузов қуёш нурларидан ҳимояловчи соябон ҳамда орқа томонни кўрсатувчи кўзгуга эга бўлиши керак.

Эшиклар, капот ва юкхона қопқоғи автомобиль ҳаракатланаётган пайтда уларни мустаҳкам, зич ва очилиб кетмайдиган ҳолатда ушлаб турувчи қулфлар билан жиҳозланган бўлиши керак.

Кузов ойналари хавфсиз, тобланган учкир бўлак (осколка) ҳосил қилмайдиган (сталинит) ёки "триплекс" туридаги ойна бўлиши керак. Пешойнадан ташқари бошқа жойларга органик ойна ўрнатишга рухсат этилади. Ҳайдовчининг чап ёнидаги ойна тушириладиган ёки суриладиган бўлиши керак.

е) ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёнилғи идиши автомобиль ичида, йўловчилар жойидан ажратилган алоҳида жойга ўрнатилиши тавсия этилади.


4. Қурилмалар ва ускуналарга қўйиладиган талаблар:

а) автомобиль ГОСТ 8769-75 "Автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, тракторлар, тиркамалар ва ярим тиркамаларнинг ташқи ёритиш қурилмалари. Миқдори, жойлашуви, ранглари, кўриниш бурчаклари"га мувофиқ ташқи ёритиш қурилмалари ва ишораловчи ёритгич билан жиҳозланиши шарт;

б) автомобиль саноатда ишлаб чиқарилган товуш мосламаси ҳамда ойна тозалагичга эга бўлиши керак;

в) автомобиль камида спидометр, ўт олдириш қулфи, ёритиш ускунаси, ёритиш ва бурилиш ёриткичларини ўчириб-ёқиш мосламаси ҳамда бурилишни кўрсатувчи индикаторлар билан жиҳозланиши керак.


5. Бошқа талаблар:

а) автомобилда РС ЎзР 640-2001 стандарти бўйича давлат рақам белгиларини ўрнатиш учун жой кўзда тутилган бўлиши керак;

б) шахсий фойдаланиш учун жисмоний шахслар томонидан якка тартибда тайёрланган енгил автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун унинг эгаси томонидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига рақамли агрегатларни қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи хужжатлар тақдим этилади.


Эслатма: Агрегатларни қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи хужжатлар қуйидагилар бўлиши мумкин: улгуржи ва комиссион савдо дўконлари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станцияси ва бошқа савдо ташкилотлари томонидан берилган ҳисоб-маълумотнома, товарлар чеки, нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномалари ва х.к.






Йўриқномага

7-ИЛОВА





Йўриқномага

8-ИЛОВА



Постнинг тадбир (операция) картаси № ____

Т/р

Тадбирларнинг номи


Иш ҳажми

(киши/мин)


Жиҳоз ва

ускуналар


Меъёрий

талаблар



       

        





       

        





        

        





         

         





          

         





          

         





         

        





          

         





          

         





          

         





        

         





          

         





          

         





         

         





          

         





           

         




        

       

Постдаги умумий иш хажми ___________________________ киши/мин.


Диагностика станцияси бошлиғи



(унвони, имзоси, Ф.И.Ш.)

      

200__ йил "__" ____________






Йўриқномага

9-ИЛОВА



ДЙҲХХ диагностика

станцияси бурчак штампи


Диагностика картаси

               

(транспорт воситасининг тури, русуми, давлат рақам белгиси)

           

Тегишлилиги



(ташкилотнинг номи, эгасининг Ф.И.Ш.)

          

Ишлаб чиқарилган йили ____________, двигатель № _____________,

шасси (рама) № ________________, Кузов № _____________________,

техник паспорт: серия___________, № ___________________________


Карта тўлдирилаётганда кўрсаткичлар натижаси рақамли белгилар билан кўрсатилади, талабга жавоб бермайдиган кўрсаткич, носоз ёки умуман йўқ конструкция қисми ёки қўшимча ускуна рақами чизиб қўйилади.

Шифр

Параметрлар номи, конструкция таркибий

қисми ёки қўшимча ускуналар


Рақамли

белгилар


1.

Тормоз кучининг олд ўқ ғилдиракларига тақсимланиш коэффиценти



2.

Тормоз кучининг ўрта ўқ ғилдиракларига тақсимланиш коэффиценти



3.

Тормоз кучининг орқа ўқ ғилдиракларига тақсимланиш коэффиценти



4.

Умумий тормоз кучи



5.

Тўхтаб туриш тормозининг самарадорлиги



6.

Тормоз тизимининг герметиклик холати бузилган



7.

Тормоз тизими деталларининг механик жароҳати



8.

Ҳаво монометри ишламайди



9.

Рул ғилдирагидаги умумий люфт ошган



10.

Рул кучайтиргичи ишламайди



11.

Рул бошқаруви деталлари механик жароҳатланган ёки ишончсиз маҳкамланган



12.

Ғилдираклар механик жароҳатланган ёки ишончсиз маҳкамланган



13.

Шиналар ўлчами ва максимал оғирлиги бўйича транспорт воситаси русумига мос келмайди, протектор расмлари ортиқча едирилган ёки механик жароҳатланган



14.

Чироқларнинг созланиши бузилган, уларнинг (шунингдек туманга қарши) ўрнатилиши стандарт талабларига мос келмайди. Фараларни мувофиқлаштириш бузилган



15.

Ташқи ёритиш чироқлари ишламайди, уларнинг ўрнатилиши ва ёруғлик узатиши стандарт талабларига мос келмайди



16.

Ойна тозалаш, ювиш ва қиздириш тизими ишламайди



17.

Ишлаб чиқарилган газларнинг зарарлилик даражаси ошган



18.

Ишлаб чиқарилган газларнинг туташ даражаси ошган



19.

Ташқи шовқин даражаси ошган



20.

Кардан вали ишончсиз маҳкамланган ёки механик жарохатланган



21.

Ёқилғи тизимининг герметиклик холати бузилган



22.

Спидометри носоз



23.

Эшик қулфлари ўрнатилиши, товуш сигнали, авария чиқиш жойлари, ҳайдовчи ўриндиқларини созлаш механизмлари, тортиш-боғланиш қурилмалари носоз



24.

Орқани кўриш ойнаси, ҳимояловчи фартуклар, фавқулотда тўхташ белгиси, ўт ўчиргич, тиббий қутичаси йўқ)



25.

Радиоқабулга ҳалақит берувчи шовқинни пасайтирувчи мослама йўқ



     

Хулоса:



(соз, носоз, фойдаланиш тақиқланди ва ҳ.к.)

      

ДЙҲХХ ходими



(унвони, имзоси, Ф.И.Ш.)

       

200___ йил "___" ______________






Йўриқномага

10-ИЛОВА



ДЙҲХХ диагностика станциясида диагностик жиҳозлар ва

назорат-ўлчов асбобларининг ҳисоби ва ишини қайд этиш

ЖУРНАЛИ

             

(ҳудудий ЙҲХБ номи)

      

Бошланган 200__ й "__" ____________

Тугалланган 200__ й "__" ____________


Журнал бети

Ҳисобга олинган сана








(инвентар рақами)


(жиҳоз, асбоб номи)


(тури, русуми)


            


     




            


       




(тайёрловчи-завод)


(завод рақами)


(тури, русуми)

  

Ўрнатилган жойи


Ўрнатилган йили


Таъмирлаш ишлари




Сана


Таъмир тури


       

        


                

(берилди(ҳисобдан чиқарилди): сана, қаерга, асос)

Йиллар

Ишлатилган соатлар


я

н

в

а

р

ь


ф


е

в

р

а

л

ь


м

а

р

т


а

п

р

е

л

ь


м

а

й


и

ю

н

ь


и

ю

л

ь


а

в

г

у

с

т


с

е

н

т

я

б

р

ь


о

к

т

я

б

р

ь


н

о

я

б

р

ь


д

е

к

а

б

р

ь


Жами йил бўйича

     

     














Журнални тўлдириш бўйича тушунтириш


Диагностика жиҳозлари ва назорат-ўлчов асбобларининг ҳисоби ва ишини қайд этиш журнали қатъий ҳисобдаги ҳужжат ҳисобланади.

Диагностика жиҳозлари ва назорат-ўлчов асбоблариининг ҳар бири диагностика станцияси тасарруфига ўтган вақтдан бошлаб уч кун ичида журналга киритилади.

Диагностика жиҳозлари ва назорат-ўлчов асбобларининг ҳар бири ҳақидаги ёзув журналнинг алоҳида саҳифасига ёзиб борилади. Саҳифа тартиб рақами бир вақтнинг ўзида жиҳоз ёки асбобнинг инвентар рақами ҳисобланади.

Бир нечта мустақил тармоқлардан иборат жиҳозлар журналга битта рақам остида ёзиб борилади.






Йўриқномага

11-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"


ДЙҲХХ диагностика

станцияси бошлиғи

_____________________________________

                                                                             (ИИБ номи)

_____________________________________

(унвони, имзоси, Ф.И.Ш.)

200___ йил "___" ____________________


200_ йилда диагностика жиҳозлари ва назорат-ўлчов

асбобларига  хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш

ЖАДВАЛИ

Т/р


Ин-

вен-

тар


Диагностика

жиҳозлари ва

назорат-ўлчов

асбобларининг

номи


Хизмат кўрсатиш тури

ва уларнинг давомийлиги

(соатларда)


я

н

в

а

р

ь


ф

е

в

р

а

л

ь


м

а

р

т


а

п

р

е

л

ь


м

а

й


и

ю

н

ь


и

ю

л

ь


а

в

г

у

с

т


с

е

н

т

я

б

р

ь


о

к

т

я

б

р

ь


н

о

я

б

р

ь


д

е

к

а

б

р

ь




             

            













Бош механик



(имзоси, Ф.И.Ш)

Жадвални тўлдириш бўйича тушунтириш


Жадвал жиҳозлардан фойдаланиш бўйича қўлланма асосида ишлаб чиқилади.

2 ва 3 бандлар ҳисоб журнали бўйича тўлдирилади. 4-15 бандларда шартли асосида тўлдирилади. Суратда шартли белгилар билан бажарилган иш ва сана (0-кўрик, М-кичик таъмир, С-ўртача таъмир, К-капитал таъмир), махражда эса бажарилган ишнинг давомийлиги соатларда кўрсатилади. (С 25.03./1соат)






Йўриқномага

12-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

ДЙҲХХ диагностика

станцияси бошлиғи

___________________________

(ҳудудий ЙҲХХБ номи)

___________________________

(унвони, имзоси, Ф.И.Ш.)


200___ йил "___" ____________



диагностика жиҳозлари ва назорат-ўлчов

асбобларини фойдаланишга топшириш


ДАЛОЛАТНОМАСИ № ________

             

(лавозими, унвони, Ф.И.Ш.)


иштирокида

ушбу далолатнома шу ҳақда тузилди



(жиҳоз ёки асбоб номи)

Тури, русуми ________, завод № ________ инвентар № _____________,


да

(диагностика станциясининг номи)


фойдаланишга қабул қилинди.

Тўғри ўрнатилганлиги ва созлиги текширилди


              

(синов тури кўрсатилади)

Хулосаси


имзолар:


         


       


           


         

200___ йил "___" _____________






Йўриқномага

13-ИЛОВА