язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Молия вазирлигининг 32-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-28-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ҳақидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 18.02.2003 й. Қарори (АВ томонидан 28.02.2003 й. 1123-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.02.2003 й.

N 1123-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.02.2003 й.

N 32

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.02.2003 й.

N 2003-28

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан

қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш

ва тўлаш тартиби ҳақидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 майдаги 154-сонли "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2002 йил 28 январда 26-сон ва 2002-24-сон Қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 15 апрелда 1123-сон билан рўйхатга олинган, "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари бюллетени", 2002 йил, 7-сон) "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ҳақидаги Йўриқнома"га ўзгартириш киритилсин, 1-бандда "ва жисмоний" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                       М.Нурмуротов



Давлат солиқ қўмитаси раиси              Д.Сайфитдинов



"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами", 2003 й. 5-сон.